Германия терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасида 31 март куни Македонияга қарши кечган баҳсда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бу немислар учун Жаҳон Чемпионатлари саралаш баҳсларида қайд этилган 2001 йилдан кейинги илк мағлубият бўлди. 20 йил аввал Германия Англияга 1:5 ҳисобида таслим бўлганди.
Қайд этиш жоиз, Германия ЖЧ саралашлари тарихида учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Македония ва Англиядан аввал жамоа 1985 йилда Португалияга енгилганди (0:1).
Шу тариқа Германиянинг мундиал саралашларидаги 18 ўйиндан иборат ғалабали серияси якунланди (бу рекорд натижа эди). Шунингдек, жамоанинг мазкур мусобақа доирасидаги 35 ўйинлик (30 ғалаба, 5 дуранг) мағлубиятсиз серияси ҳам барҳам топди.
Йоахим Лёв шогирдлари 3-турдан кейин 6 очко билан J гуруҳи 3-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)