Англия терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши 3-тури доирасида Польшага қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида «учшерлар» сардори Ҳарри Кейн пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни очди.
Бу «Тоттенҳэм» форварди учун миллий терма жамоа сафида пенальтидан урилган 10-гол бўлди. Кейн бу борада Фрэнк Лэмпардни (пенальтидан 9 та гол) ортда қолдирган ҳолда Англия терма жамоаси рекордчисига айланди.
Шунингдек, Кейн Англия терма жамоаси сафида чоршанба куни гол урди ва ҳафтанинг ҳар бир кунида гол ура олган терма жамоа тарихидаги учинчи ўйинчи бўлди. Бундан аввал Лэмпард ва Уэйн Руни бу натижага эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)