• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мутахассислар Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғида Hampton by Hilton меҳмонхонаси қуришни қайта кўриб чиқишни сўрамоқда

    Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғида Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилиши тўғрисида хабар берилганди. «Подробно»нинг ёзишича, архитектура соҳасидаги қатор мутахассислар бунга қарши чиққан. Улар пойтахт ҳокимлигидан меҳмонхонани бошқа жойга қуриш имкониятини кўриб чиқишни сўрамоқда.

    Фото: «Подробно»

    Фото: «Подробно»
    Яқинда Абдулла Қодирий боғида Hilton Worldwide билан Hampton by Hilton меҳмонхонасининг қурилиши бўйича келишувга эришилгани ҳақидаги хабарни эшитдим. Бу борада баъзи фикрлар билан ўртоқлашмоқчиман.

    Аввало, меҳмонхонанинг тахминий жойлашуви ташвишга солмоқда. Тошкентда 2,5 миллион аҳоли учун истироҳат боғлари жуда кам қолган. Меҳмонхона қуриш орқали яшил ҳудудлар сонини янада камайтириш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблайман. Шаҳар тирик организм бўлиб, боғлар ўпка вазифасини бажаради. Ижтимоий маънода, боғлар зўриқишни бартараф қилишга кўмаклашади.

    Ёзда ҳарорат 40-45 даражага етганда одамлар ўзларида чарчоқ ва безовталик ҳис қилишади. Боғлар одамларга бўшашиш ва табиат билан алоқа ўрнатиш имконини беради. Масалан, болалар тўйиб ўйнаб, уйда безовта бўлишмайди, оилаларда осудаликни таъминлашади.

    Hilton Worldwide ўз сайтида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва унинг меҳмонхоналар тармоғи фаолиятидан экологик зарарни камайтириш бўйича ўз нуқтаи назарини билдирган. Боғ ҳудудида брендли меҳмонхона қурилиши Hilton Worldwide’нинг илгари билдирилган мақсадларига қарши чиқмоқда. Ишончим комилки, компания раҳбарияти Ўзбекистонда жаҳон даражасидаги меҳмонхона мақомини таъминламоқчи бўлган бренд учун хавф-хатарларни баҳолайди.

    Бугунги кунда жаҳон даражасидаги меҳмонхоналар LEED ва BREEAM каби стандартларга мувофиқ қурилмоқда. Бу яшил қурилиш стандартлари яшил ҳудудларда ёки унумдор ер устида бинолар қурилишини тақиқлайди. Бундан 10 йил олдин Hilton яшил қурилиш концепциясини амалга оширишни бошлаб, биринчи сертификатлашган LEED меҳмонхонаси мақомини қўлга киритган эди.

    Бренднинг нуфузи ва унинг экологик кўрсаткичлари, биринчи навбатда, халқаро мижозлар учун муҳим аҳамиятга эга. Hilton Worldwide қийинчилик билан «яшил меҳмонхоналар» қуриш ва уларни бошқаришда эришган мақомини хавф остига қўярканми?

    Табиий бир савол туғилади: Ўзбекистон замон билан ҳамнафас ва ҳатто бошқаларни ортидан етаклайдиган мамлакатми ёки ўтган асрнинг 80–90 йилларида жаҳон брендлари томонидан қолдирилган нотўғри ёндашувларни онгли равишда танлаб оладиган давлат бўлиб қоладими?

    Мен 16 йилдан ортиқ вақт мобайнида энергия самарадорлиги, қайта тикланадиган энергия манбалари ва яшил бинолар соҳасида ишлаган мутахассис сифатида айтишим мумкинки, жараённинг қайсидир босқичида Hilton Worldwide Тошкент шаҳрига экологик зарар етказувчи лойиҳага алоқадор бўлишни истамай қолади.

    Абдулла Қодирий боғида меҳмонхона қурилиши барчага – Ўзбекистон, Hilton Worldwide, Тошкент шаҳри, сармоядорлар, фуқаролар ва шаҳар экотизими учун муҳим репутацион, молиявий, ижтимоий ва экологик йўқотишларни келтириб чиқармоқда.

    Темур Ахмедов, Ўзбекистон экологик қурилиш кенгаши асосчиси ва бош маслаҳатчиси

    Архитектура фанлари номзоди, Тошкент архитектура-қурилиш институти «Шаҳарсозлик ва ландшафт архитектураси» кафедраси доценти Муродхон Усмонов эса ушбу шаҳарсозлик вазиятида объектнинг жойлашуви шубҳа туғдиришини маълум қилган. «Нима учун бу яна боғ майдони ҳисобига амалга оширилмоқда?», — деган саволни ўртага ташлайди архитектор.

    САД студияси бош архитектори Александр Куранов ҳам бу борадаги ўз фикрлари билан бўлишган: «Бу ҳолат Тошкент аҳолиси, лойиҳа ташкилотлари, архитектура жамоатчилиги, экологлар, республика яшил жамғармаси ҳимоячиларининг бетига тупуриш бўлмоқда. Бунгача иккита шов-шувли объект — ‘Истиқлол’ мажмуаси ҳамда Ивлева ва Руставели кўчалари кесишувидаги 24 қаватли бино билан боғлиқ воқеани ҳам эсга олиш мумкин. Тошкентдаги энг қадимий истироҳат боғи ва эски шаҳар воҳаси – Қодирий боғининг катта қисмини бузиш ташаббускорларини билишни истардим. Шаҳарсозлик борасида бино ўта саводсиз режалаштирилган».

    Holmuradov Architects дизайн бюроси асосчиси Улуғбек Холмуродов эса «заиф ва бош режасиз лойиҳани кўриб чиқишнинг ҳам ҳожати йўқ»лигини таъкидлаган.

    «Фотосуратлардан Абдулла Қодирий боғи ташландиқ ҳолатда эканлигини англаш мумкин. Бундан ташқари, боғ ҳудудида аллақачон турар-жой мажмуаси қурилмоқда. Энди меҳмонхона ҳам режалаштирилган. Боғ ҳудудини босқичма-босқич тортиб олиш жараёнига гувоҳ бўляпман.

    Лойиҳанинг сифати ‘тижоратли’ ва бино жуда саводсиз режалаштирилган. Тошкент қурилиш бошқармаси қошидаги шаҳарсозлик кенгаши шаҳар манфаатлари учун курашишига ишонаман», — дейди меъмор, ТТ Design Lab архитектура бюроси асосчиси Тахмина Турдиалиева,

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Истиқлол» мажмуасини қуриш ва унда «мустақилликнинг моҳияти ва улкан тарихий аҳамиятини акс эттирувчи монументал композиция»ни яратиш Президентнинг 2020 йил 17 декабрдаги фармонида кўзда тутилган эди. Мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги ҳудуд танланган.

    Мавзуга доир:

    • «Чилимхона қилиб қўйилган эди». Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбонни таъмирлашга ўз ёнидан 6 млрд сўм сарфлаганини маълум қилди
    • «Депутатлар мени ишдан олиб ташлашса, лавозимимдан кетишга розиман». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокимлигига ишончсизлик билдираётганларга жавоб қайтарди

    01.04.2021, 07:11   Изоҳ (0)   12274
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Apple 2021 йил охирига қадар Ўзбекистонда мустақил сервис марказлари дастурини ишга туширади

    01.04.2021, 06:52

    Норозиликларга сабаб бўлган ҳайкал, қироллик унвони учун курашаётган эчкилар, будда ҳолатидаги Трамп. 31 март суратлари

    31.03.2021, 23:57

    Жаҳон банки 2021—2022 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишини прогноз қилди

    31.03.2021, 23:46

    Чет элга кетаётган Ўзбекистон фуқароларидан эмланиш талаб этиладими? Мутахассис жавоб берди

    31.03.2021, 23:34

    Андижонда банкка ўғриликка тушган шахслар қўлга тушди

    31.03.2021, 23:22

    Ўзбекистондаги коллежларда дуал таълим жорий этилади

    31.03.2021, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.