УЕФА ижроия қўмитаси Евро—2020 мусобақасида 1 та ўйин давомида 5 нафар ўйинчининг алмаштирилишига рухсат берди.
Шунингдек, ушбу қоида 2021 йилги Миллатлар Лигаси финал босқичида ҳам амал қилиши кўзда тутилган.
УЕФА ушбу қарор жорий этилишининг сабаби коронавирус пандемияси оқибатлари билан боғлиқлигини тушунтирган.
Эслатиб ўтамиз, Евро—2020 ўйинлари қитъанинг 12 шаҳрида 2021 йилнинг 11 июнида бошланиб, 11 июлга қадар давом этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)