Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонлик ҳужумчи Игор Сергеев «Оқтобе»нинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилди. Бу ҳақда қозоқ клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Оқтобе» ФК

Фото: «Оқтобе» ФК

Умумий ўн нафар футболчи орасида Сергеев 29,3% овоз тўплаб, ғолибликни қўлга киритган. Кейинги ўринлардан Тонго Думбия (26,8%) ва Алишер Ажимов (12,1%) жой олган.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»ни эркин агент сифатида тарк этган Сергеев 2021 йилнинг февраль ойида «Оқтобе» сафига бориб қўшилди.

Аввалроқ Остон Ўрунов «Уфа»нинг февраль мартдаги энг яхши ўйинчиси деб топилгани хабар қилинганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар