Исландиялик сураткаш Гардар Олаф Фаградальсфьядль вулқонининг отилишини максимал даражада яқиндан тасвирга олишга қарор қилиб, дронидан айрилди. Сураткаш мазкур дрон ёрдамида олинган кадрларни ўзининг Instagram саҳифаси орқали бўлишган.
«Мана шуни тасвирга олиш учун дронимни эритиб юбордим», — деб ёзади Олаф.
https://www.instagram.com/p/CMzW24JHaCF/
Шунингдек, сураткашнинг Instagram’даги саҳифасида анча узоқ масофадан туриб олинган кадрларни ҳам кўриш мумкин.
https://www.instagram.com/p/CM63xBnF2Ff/
https://www.instagram.com/p/CMuKZ0uH4rX/
Эслатиб ўтамиз, Исландиянинг жануби-ғарбий қисмидаги Рейкьянес яриморолида жойлашган Фаградальсфьядль вулқони 19 март куни отилган. Вулқон мамлакат пойтахти Рейкьявикдан тахминан 30 километр узоқликда жойлашган.Вулқон содир бўлган жойда узунлиги 500 дан 700 метргача бўлган ёриқ ҳосил бўлган, ундан чиққан лавалар 100 метргача баландликка кўтарилган. Табиий ҳодисанинг дастлабки соатларида лава бир квадрат километрдан ортиқ майдонга (200 га яқин футбол майдонига тенг) ёйилган.
Изоҳ (0)