Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франциянинг Лувр музейи 482 мингдан иборат барча санъат асарлари коллекциясини рақамлаштирди ва очиқ сайтда оммага тақдим этди. Онлайн архив доимий равишда янгиланиб ва бойитиб борилади. Бу ҳақда CNN нашрига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Unsplash

Фото: Unsplash

«Бугун Лувр ўз хазиналари чангини тозалади, ҳатто энг кам маълум бўлганларининг ҳам. Биринчи марта хоҳловчилар барча коллекцияларни, санъат асарлари музейда намойиш этилган-этилмагани, вақтинча фойдаланиш учун олинган ёки омборда сақланаётганидан қатъи назар, смартфон ёки компьютер орқали бепул томоша қилиши мумкин. Ишончим комил, мазкур рақамли контент одамларнинг Луврга ташриф буюришига ва коллекциялар билан бевосита танишишига туртки бўлади», — деди музей президенти Жан-Люк Мартинес.

Шунингдек, онлайн база Тюильри боғидаги ҳайкаллар ва Иккинчи жаҳон урушидан кейин қайта тикланган санъат асарларини ўз ичига олади. Сайтда фақат Луврда тақдим этилган ишлар эмас, балки вақтинча фойдаланиш ёки сақлаш учун олинган санъат намуналари ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, энди уйдан чиқмаган ҳолда интерактив харита ёрдамида Лувр музейига ташриф буюриш мумкин.

Лувр музейи ҳали ҳам ташриф буюрувчилар учун ёпиқ, лекин музейда узоқ вақтдан режалаштирилган таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, Креллер-Мюллер ва Амстердамдаги Ван Гог музейлари, шунингдек, Нидерландия Санъат тарихи институти ҳам Винсент Ван Гог ижодига бағишланган онлайн архив ташкил қилди. Тармоққа музейлар жамғармасидан рассомнинг мингдан ортиқ иши жойланди.

Аввалроқ Лувр музейи Леонардо да Винчининг «Мона Лиза»сини ҳимоя ойнасисиз кўриш имкониятини аукционда сотган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати...
Дунё
Россия Украинага 70 та ракета билан зарбалар берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Маҳаллий
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди