• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Zarafshan Golden Group — Навоийнинг «зар сочувчи» компанияси

    Ўзбекистон ҳудудида узунлиги бўйича 3-ўринда турувчи дарё ўзанидаги қумларда олтин зарралари бўлгани туфайли XVIII асрдан бошлаб дарё Зарафшон (олтин сочувчи), дея атала бошлаган. Пўстак ёки узун патли гилам устига қум тўкиб, босим билан ювганда олтин зарралари жун ораларида қолган. Шу йўл билан қумдан олтин ажратиб олинган. Ҳозир эса ушбу ном тилга олинганда нафақат бутун бошли дарё, водий ёки шаҳар, балки қарийб 25 йиллик тарихга эга Zarafshan Golden Group компанияси ҳам тушунилади.

    1996 йилда Зарафшон шаҳрида фаолиятини бошлаган компания ўз олдига юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали Zarafshan Golden Group миллий брендини халқаро бозорга олиб чиқиш вазифасини қўйган. Компания энг замонавий ҳамда сифатли уй-жой ва ижтимоий объектлар қуриш, трикотаж, иссиқхона, чорвачилик фаолиятини юргизиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, меҳмонхона ва ресторан хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади.

    Компания таркибидаги жами 20 дан ортиқ мустақил корхоналарда икки мингдан зиёд ходим иш билан таъминланган. Қурилиш соҳаси компаниянинг асосий фаолият йўналиши бўлиб, бугунги кунда юртимиз бўйлаб 30 дан зиёд турар-жой мажмуалари қуриб фойдаланишга топширилган.

    Компания тарихи

    1996 йилда Файзиев Улуғбек Ғаниевич ташаббуси билан «Файз» хусусий корхонаси ташкил этилиб, 6 кишидан иборат жамоа ўз фаолиятини бошлаган бўлса, бугунги кунда компанияда 2000 дан зиёд юртдошлар меҳнат қилади. Шундан қарийб 1000 нафари доимий ишчилар бўлса, қолган 1000 нафардан зиёди мавсумий ва субпудрат корхоналари ишчиларидир.

    Компания томонидан 2019 йилда 500 та хонадондан иборат турар-жой мажмуалари, 2020 йилда эса жами 801 та хонадондан иборат турар-жой бинолари қуриб фойдаланишга топширилди.

    Компания ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қуйидаги кўрсаткичларга эга:

    Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ташкил этилган оҳак ишлаб чиқариш заводларининг ходимлари сони 60 кишини, ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати эса 31 000 тоннани ташкил этади. Маҳсулотлари асосан маҳаллий бозорга, корхонанинг қурилиш объектларига ва Қозоғистон Республикасига экспорт қилинади.

    Худди шу шаҳарларда ташкил этилган тош майдалаш заводида 100 га яқин ишчилар фаолият юритади. Қайта ишланган тоғ минераллари йилига 140 минг метр кубни ташкил этади. Маҳсулотлар асосан корхонанинг ишлаб чиқариш ва қурилишга бўлган эҳтиёжларига ва вилоят корхоналарига етказилиб берилади.

    Зарафшон шаҳрида жойлашган ғишт заводи 2008 йилда ташкил этилган ва бугунги кунда заводда 160 нафар ишчи меҳнат қилади. Йиллик қуввати 10 миллион донани ташкил қилувчи завод оловга чидамли ғиштлари билан бозорда ўз ўрнига эга. 2020 йилдан маҳсулотлар Қозоғистон Республикасига экспорт қилинмоқда.

    2019 йилда Зарафшон шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган тузни қайта ишлаш заводининг йиллик қуввати 42 000 тонна бўлиб, унда 35 нафар ходим фаолият юритади. Ҳозирда завод ёдланган ош тузи ва саноат корхоналари учун зарур бўлган техник тузни етказиб бермоқда.

    Бугунги кунда компания ўз автопаркига эга бўлиб, ушбу автопаркда 130 та замонавий юк транспорт воситалари ва махсус техникалар мавжуд. Ушбу транспорт воситалари тоғ ва чўл ҳудудларида ишлаш имкониятини беради. Компания таркибида мебель ишлаб чиқариш, пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқариш, турли хил қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш цехлари фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Уларда 30 дан зиёд ходим меҳнат қилади.

    Бугунги кунда Навоий вилоятида иккита Zarafshan Grand Hotel меҳмонхоналари ва улар қошидаги ресторанлар фаолият юритмоқда. Навоий шаҳрида жойлашган меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 110 нафар, Кармана туманида жойлашган меҳмонхона эса 120 нафар меҳмонни қабул қилишга мўлжалланган.

    2018 йилда Қизилтепа тумани Тошработ қишлоғида 400 ўринли текстиль фабрикаси қуриб фойдаланишга топширилиши натижасида янги иш ўринлари яратилиши билан бирга, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг аксарияти экспортга чиқарилиши таъминланмоқда.

    Қизилтепа туманида лойиҳа қиймати 12 миллиард сўмни ташкил этувчи 500 ўринли «Ғоридевон текстиль» фабрикаси тўлиқ жиҳозланиб, ишга туширилиш арафасида. Ҳозирда хотин-қизларни тикувчилик соҳасида билим олиши учун ўқув курслари ташкил қилинган ва улар ўз ишларини бошлашга тайёр. Қолаверса, қўшимча тарзда 100 нафар шу ҳудудда яшовчи ишсиз, «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизлар ишга олинади.

    Компания томонидан Кармана туманида Туркия ва Голландия технологиялари асосида жами лойиҳа қиймати 15,6 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи (шундан 12,6 миллион АҚШ доллари банк кредити) 14,5 гектар ер майдонида замонавий иссиқхоналар қуриш лойиҳаси амалга оширилган. 2019 йилда биринчи босқичда ишга туширилган гидропоника усули билан помидор етиштиришга мўлжалланган 3,5 гектар ер майдонидаги замонавий иссиқхона мажмуасида етиштирилган маҳсулотнинг аксарияти хорижга экспорт қилинмоқда.

    1 гектар ер майдонида иссиқхона кўчатлари етиштиришга мўлжалланган шишали иссиқхона қурилиш ишлари якунланиб, унинг фойдаланишга топширилиши натижасида Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари иссиқхоналарини помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон ва бошқа турдаги кўчатлар билан таъминлаш имкони пайдо бўлди.

    Қурилиш ишлари якунига етаётган 10 гектар ер майдонида ташкил этилаётган замонавий шиша иссиқхона ҳам яқин кунларда фойдаланишга топширилиши натижасида жами 250 та янги иш ўрни яратилиб, гидропоника усули билан помидор, бодринг, булғор қалампири етиштирилади.

    Компания томонидан Навоий шаҳрининг Тинчлик қўрғонида жойлашган биноларда хитойлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 5 500 000,00 АҚШ долларини ташкил этувчи тегирмон шарлари ишлаб чиқарувчи завод лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш учун компания 3 300 000,00 АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилмоқда. Жорий йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган заводда 50 та янги иш ўринлари яратилади.

    Компания таъсисчилигида ташкил этилган «Zarafshon Buildings» МЧЖ Ўзбекистонда кўчмас мулк соҳасида фаол иш олиб борувчи девелоперлик компанияси ҳисобланади. Компания фаолиятининг асосий йўналиши – кўп хонадонли уйлар қуриш ва ижтимоий инфратузилмани ўз ичига олувчи турар жой лойиҳаларини ривожлантириш. Турар жой мажмуалари индивидуал меъморий концепция бўйича қурилади ва турли даромадга эга кенг аудитория учун мўлжалланади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 28 декабрдаги қарорига асосан, пойтахтимизнинг Яккасарой туманида Zarafshan City замонавий кўп қаватли турар-жой бинолари ва меҳмонхона комплекси қуриш инвестицион лойиҳаси жаҳон стандартлари бўйича амалга оширилмоқда.

    Ижтимоий лойиҳалар

    Навоий шаҳрининг «Ёшлик» МФЙ ҳудудида қурилган 150 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси жорий йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Тўлиқ жиҳозланган хоналар, чўмилиш ҳавзаси, спорт майдончаси ҳамда ўйингоҳлар замонавий комплекс асосида болажонлар ихтиёрига топширилади.

    Компания томонидан 2020 йил давомида умумий қиймати қарийб 800 миллион сўмлик ҳомийлик ишлари амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида ушбу мақсадларда сарфланган маблағлар 700 миллион сўмни ташкил этмоқда.

    Компания коронавирусга қарши курашиш учун «Меҳр-шавқат ва саломатлик» жамоат фонди, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшди. Яқинда вилоятнинг олис чўл ҳудуди – Томди туманида компания ҳомийлигида, 350 миллион сўм маблағлар сарфланиб, фойдаланишга топширилган «Истеъмолчилар уйи» кенг жамоатчилик томонидан катта хурсандчилик билан қарши олинди.

    Telegram: Zarafshan Golden Group 

    Мурожаат учун телефонлар:

    +99878 770 20 20+99895 198 55 54

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    29.03.2021, 15:00   Изоҳ (0)   27823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    OLX бизнес саҳифалари: Тайёр харидорлар билан онлайн дўкон яратинг

    29.03.2021, 13:30

    Pepsi билан биргаликда профессионал бокс оқшоми!

    29.03.2021, 12:00

    Seoul Mun савдо ва кўнгилочар марказининг қурилиш жараёнидан янгиликлар

    29.03.2021, 09:00

    Toku — Тошкентда премиум классдаги паносиё ошхонасининг ресторани очилди

    28.03.2021, 12:00

    RS Success Agro техник каннабис уруғини экиш кампаниясини бошлади. Шўрланган чўл ўрнини яшил майдонлар эгалламоқда

    27.03.2021, 18:00

    Тошкентдаги Аджу университети 2021/2022 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилишни бошламоқда

    27.03.2021, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.