3 апрель куни Humo Arena муз саройида баҳор мавсумининг энг қизиқарли тадбири – профессионал бокс кечаси ўтказилади. Унда юртдошларимиз чемпионлик мақоми учун Япония, Россия ва Венесуэла боксчиларига қарши курашга киришади. Pepsi Ўзбекистонда профессионал спортни фаол қўллаб-қувватловчи ва тарғиб қилувчи бренд сифатида мазкур тадбирнинг расмий ҳамкори тариқасида иштирок этади.
Оқшомнинг асосий баҳси ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва япониялик Рёсуке Иваса ўртасида бўлиб ўтади. Шунингдек, шу куни ишқибозлар Шаҳрам Ғиёсовнинг россиялик боксчи Исо Чаниевга қарши WBA International чемпионлик камари учун жангини бевосита кузатишлари мумкин. Рингга Венесуэла боксчиси Алексис Диасга қарши юртдошимиз Ҳасанбой Дўстматов ҳам чиқади. Иқболжон Холдоров эса россиялик Владимир Хордиенкога қарши ўзининг илк жангини ўтказади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)