Профессионал бокснинг оғир вазн (+90,7 кг) тоифаси вакиллари Александр Поветкин (36-3-1, 25 КО) ва Диллиан Уайт (27-2, 19 КО) Тошкент вақти билан 28 март, якшанба куни Гибралтардаги Europa Point Sports Complex мажмуасида ўзаро тўқнаш келди.
Поветкин ва Уайт ўртасидаги реванш жанги 4-раунддаёқ якунига етди. Британиялик боксчи 4-раунд сўнгида кетма-кет ўта кучли зарбалар йўллаб россиялик рақибини даҳшатли нокаутга учратди ва ғалабани ўзиники қилди.
Қайд этиш жоиз, томонларнинг 2020 йилнинг августида бўлиб ўтган дастлабки жангида Поветкин Уайтни нокаут эвазига таслим этганди.
Диллиан Уайт ушбу ғалаба орқали WBC йўналишида вақтинчалик чемпион мақомини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)