• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»га рўйхатга олиш бошланди

    Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта ташаббусда акс этган барча йўналишлар — маданият-санъат, спорт, ахборот технологиялари, китобхонлик, тадбиркорликни қамраб олган «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»га рўйхатга олиш бошланди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу йирик тадбир доирасидаги танловлар, мусобақалар ва учрашувларни очиқ осмон ўтказиш учун 37,5 минг метр квадрат майдонда махсус шаҳарча барпо этилмоқда.

    «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»да футбол, баскетбол, стол тенниси, армрестлинг ва Street Workout бўйича мусобақалар ўтказилиши, замонавий бешкураш йўналишида Laser Run мусобақаси ташкил этилиши кутилмоқда. Айни вақтда скейтер ва роллерлар учун скейт-парк қурилмоқда.

    Маданият йўналишида блогер ва мусиқачи Никита Макаренко бошчилиги Tashkent Voice Fest, профессионал хореограф Сергей Злотников иштирокида Tashkent Dance Fest танловлари ўтказилади. Hand Made фестивали эса барча иштирокчи ва меҳмонларга хизмат қилади.

    «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» доирасида «Заковат» турнири ҳам бўлиб ўтади, унинг ташкилотчилари орасида блогер, «Заковат» клуби билимдони Хушнудбек Худойбердиев ҳам бор. Ёш ИТ-мутахассислар эса Project X ва Tashkent Cyber Cup 2021 идеатонига таклиф этилади.

    16 ёшдан 30 ёшгача бўлган фаол хотин-қизлар учун махсус Аёллар нетворкинг ҳафталиги бўлиб ўтади. Унда жамоалар илм-фан, бизнес, ижтимоий соҳа, экология ва дизайн йўналишларида Тошкентни ривожлантириш бўйича муаллифлик лойиҳаларини тақдим этади.

    Тадбир доирасида ўтказиладиган мусобақа ва танловларнинг ғолиблари пул мукофотлари ва сертификатлар билан тақдирланади, энг яхшиларни махсус таклиф этилган профессионал ҳакамлар гуруҳи аниқлайди.

    Тадбирда нафақат иштирокчи, балки меҳмон сифатида ҳам қатнашиш мумкин. Унда ёзувчилар, бизнес, дизайн, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда муваффақият қозонган инсонлар билан турли учрашувлар, медиа-тренинглар ўтказилади.

    Ҳаракатнинг ҳар бир куни жўшқин мусиқа базми билан якунланади. Машҳур дижейлар — Trace ва Roger Gunn кечки шоуларнинг резидентлари бўлишади. «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»да унинг расмий сайти — www.toshkent21.uz’да рўйхатдан ўтиш мумкин.

    26.03.2021, 21:23   Изоҳ (0)   37264
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қорнимга қайчи ёки пичоқ тиқиб ўзимни ўлдиришим кераклигини айтди» — Қашқадарёда номуси топталиб, 15 ёшида она бўлган ўқувчи қиз

    26.03.2021, 21:13

    Ўзбекистон мактабларида 4-чорак 29 мартдан бошланади

    26.03.2021, 20:22

    Шавкат Мирзиёев Халқаро театр куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик йўллади

    26.03.2021, 20:10

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

    26.03.2021, 19:48

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири Улуғбек Мариповни қабул қилди

    26.03.2021, 19:23

    Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 33 млрд доллардан ошди. Бу мамлакат ЯИМининг 50 фоизидан ҳам кўп

    26.03.2021, 19:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Йоахим Лёв Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаши мумкин

    Спорт | 17 июл, 08:18

    Ўзбекистонда Пенсия жамғармаси ва Ғазначилик бўлимлари тугатилади

    Ўзбекистон | 16 июл, 22:08

    Биржада Аи-80 бензини нархи рекорд даражада қимматлашди

    Ўзбекистон | 16 июл, 21:52

    Ўзбекистонликлар 5 ойда энг кўп қайси давлатга саёҳат қилди? 

    Ўзбекистон | 16 июл, 20:25

    Ливан Марказий банки “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор молиявий ташкилот билан алоқаларни тақиқлади

    Дунё | 16 июл, 20:07

    Google рентген ва томографияни анализ қиладиган сунъий интеллект тақдим этди

    Дунё | 16 июл, 19:57

    “Барселона” футболчисига “ёғли” таклиф тушди

    Спорт | 16 июл, 19:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.