Финляндиялик олим Юкка-Пекка Метсявайнио Сомон йўли галактикасининг ноёб тасвирини яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Астросураткаш мазкур тасвир устида 2009 йилдан бошлаб 12 йил давомида ишлаган. Суратни яратиш учун 1250 соат сарфланган.
Натижада Метсявайнио ўлчами 100 минг пиксел бўлган 234 та алоҳида суратларни ўзаро бирлаштирган. Бу орқали у «Бузоқ» ва «Оққуш» юлдузлар туркумига кирувчи осмоннинг 125 даражаси жойлашган 20 миллиондан ортиқ юлдузни жамлаган.
Таъкидлаш керакки, Юкка-Пекка Метсявайнио ишлари бутун дунёда машҳурликка эришган таниқли астросураткаш ҳисобланади.
Изоҳ (0)