• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жанубий Корея президенти AstraZeneca билан эмланди, Германияда карантин 18 апрелгача узайтирилди, ЖССТ ёшларнинг коронавирусга қарши эмланишини қоралади ва бошқа коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин коронавирусга қарши эмланмоқда

    Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин коронавирусга қарши эмланмоқда
    Фото: EPA

    Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва унинг рафиқаси Ким Чжон Сук коронавирусга қарши эмланди. Улар AstraZeneca Британия-Швеция компаниясининг вакцинасини қабул қилди. Бунинг учун эр-хотин Сеулдаги Чонногу марказида жойлашган соғлиқни сақлаш жамоатчилик марказига келди.

    Мун Чжэ Ин ва биринчи хоним июнь ойида Буюк Британияда бўлиб ўтиши кутилаётган G7 саммитида қатнашиш учун олдиндан COVID-19’га қарши эмланди. Жанубий Кореяда 23 мартдан бошлаб 65 ёшдан ошган одамлар коронавирусга қарши вакцина олади.

    Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 99,4 мингдан ортиқ одам COVID-19’га чалинган, шуларнинг 1,7 мингдан ортиғи вафот этган.

    Март бошида Мун Чжэ Ин коронавирусга қарши уруш бошланганини эълон қилган эди. У мансабдорлардан шай ҳолатда бўлишни талаб қилган ва аҳолини ниқоблар билан таъминлашга ваъда берган эди. Вирусга қарши курашга ҳукумат 30 триллион вон (25 миллион доллар) йўналтирмоқчи.

    Жанубий Кореяда AstraZeneca вакцинаси февраль бошида маъқулланган.

    Шу билан бирга, Литва президенти Гитанас Науседа ҳам AstraZeneca компанияси вакцинаси билан омма олдида эмланди.

    «Мен ҳақиқатан ҳам аллақачон маъқулланган тўртта вакцинанинг барчаси ишончли ва самарали деб ҳисоблайман. Шунинг учун одамларни вақтни бекор сарфламасдан, кутмасдан ва ўйламасдан ўзлари хоҳлаган вакцина билан эмланишга чақираман», — деди у журналистларга эмланиб бўлганидан кейин.

    Шунингдек, Литва бош вазири Ингрида Шимоните, сейм спикери Виктория Чмилите-Нильсен, соғлиқни сақлаш вазири Арунас Дулькис ҳам AstraZeneca вакцинасини қабул қилиши кутилмоқда.

    Литва 19 март куни Евроиттифоқнинг баъзи мамлакатлари билан бир қаторда AstraZeneca билан эмлашни қайта бошлаган эди.

    Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатда карантин 18 апрелгача узайтирилишини маълум қилди. Пасха байрамида янада қатъийроқ чекловлар жорий қилинади. Мамлакатда карантин ноябрь бошида, қатъий чекловлар эса 16 декабрда киритилган эди. Карантин орқали ҳукумат COVID-19’нинг учинчи тўлқинини тийиб турмоқчи. «Биз ҳозир жуда жиддий вазиятдамиз», — деди Меркель матбуот анжуманида.

    Беш кун мобайнида — 1—5 апрель кунлари мамлакатда деярли барча дўконлар ёпиқ бўлади. Диний ибодатлар онлайн режимга ўтказилади. 3 апрель, шанба куни фақат озиқ-овқат дўконлари ишлайди. Бундан ташқари, касалланганлар сони кетма-кет уч кун давомида ҳар 100 минг аҳолига 100 кишидан ошган ҳудудларда янада қатъийроқ қоидалар қўлланилади.

    Германия март ойида чекловларни сусайтиришни бошлаган эди, аммо коронавируснинг юқумлироқ мутациялари аҳоли орасида тез тарқалиб кетди.

    Ёшларни коронавирусга қарши эмлаётган мамлакатлар буни бошқа мамлакатларнинг хавф гуруҳидаги фуқаролари ҳисобига амалга оширилмоқда, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Аданом Гебрейесус 22 март куни ўтказилган брифингда.

    «Айни пайтда ёш ва соғлом одамларни эмлаётган мамлакатлар буни бошқа мамлакатлардаги соғлиқни сақлаш ишчилари, кексалар ва хавф гуруҳига кирувчи бошқа шахслар ҳаёти ҳисобига амалга оширмпқда», — деди у.

    Гебрейесуснинг айтишича, дунё «ҳалокатли маънавий жарлик»ка қуламоқда, чунки COVAX халқаро механизми орқали вакциналарни олаётган камбағал мамлакатларда ва бой давлатларда COVID-вакцинация суръатлари ўртасидаги фарқ тобора катталашиб бормоқда.

    Унинг таъкидлашича, бундай вазиятга дуч келмаслик мумкин эди, аммо ҳукуматлар бунинг учун етарли ҳаракат қилмади.

    Шунингдек, ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши вакцинанинг тенгсизлик билан тақсимланиши ҳар бир мамлакатда ҳам иқтисодий, ҳам эпидемиологик нуқтаи назардан мағлубиятга олиб келишини эслатди.

    Шунингдек:

    • Исроилда 22 март ҳолатига аҳолининг ярми — 50,2 фоизи тўлиқ (иккита дозада) коронавирусга қарши эмланди. Мамлакатда жами 9 711 316 та эмлаш амалга оширилган. Битта дозада вакцина олганлар улуши эса 57,1 фоизни ташкил этмоқда.
    • Норвегияда AstraZeneca вакцинасини олган яна икки киши вафот этди. Ўлим ҳолатлари вакцина билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти. Аввалроқ вакцинациядан кейин беш киши касалхонага ётқизилган. Уларда тромбоз, қон қуйилиши ва тромбоцитларнинг кам миқдори аниқланган. Улардан бири ўтган ҳафта бошида вафот этган, энди эса яна иккита ўлим қайд этилган.
    • Россиянинг «Спутник V» вакцинасини маъқуллаган давлатлар сони 55 тага етди. Маврикия ҳозирча охирги бўлиб ундан фойдаланишга рухсат берди.

    23.03.2021, 11:23   Изоҳ (0)   19308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда номаълум шахс супермаркетда отишма содир этди, ўн киши ҳалок бўлди

    23.03.2021, 09:54

    Тўрт яшар қизчани ўлдирган ўзбекистонлик энага мажбурий даволанишдан кейин Россиядан чиқариб юборилади

    23.03.2021, 09:23

    Болгарияда икки нафар россиялик дипломат жосусликда гумон қилиниб, Россияга қайтариб юборилди

    22.03.2021, 23:27

    Хитой Евроиттифоқнинг 10 нафар парламентарий, олим ва сиёсатчисига қарши санкция қўллади

    22.03.2021, 23:11

    AstraZeneca вакцинаси COVID-19’нинг оғир шаклига қарши 100 фоиз самарадорлик кўрсатгани маълум қилинди

    22.03.2021, 22:41

    Путин 23 март куни коронавирусга қарши вакцина билан эмланишни ваъда қилди

    22.03.2021, 20:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.