Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Bizning Uylar Development компаниясининг Yangi Choshtepa турар жой мажмуасида қурилишнинг иккинчи босқичи бошланганлиги сабабли 566 та янги хонадон сотувга чиқарилди.

Yangi Choshtepa — бу пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги оилавий турар жой мажмуаси. Дастлабки босқичда ҳали қурилиш якунланмасданоқ хонадонларнинг 70 фоиздан ортиғи харидорлар томонидан харид қилинган. Қурилиш якунланиб, тайёр уй фойдаланишга топширилгунига қадар сотувлар максимал даражага етган эди.

Тайёр уй-жойларни босқичма-босқич қуриш ва параллель равишда уларнинг келажакдаги эгаларига, ўз вақтида етказилиши мажмуага тез орада кўчиб келиш имкониятини берди. Мажмуада уй-жой майдонини муносиб лойиҳалаш, ривожланган инфратузилма ва кўчмас мулкни сотиб олиш учун қулай шароит яратиб бериш орқали Yangi Choshtepa турар жой мажмуаси аҳоли орасида катта машҳурликка эришди.

Мажмуага бўлган қизиқиш ва талабни инобатга олган ҳолда компания лойиҳани кенгайтира бошлади. Шундай қилиб, қўшни ҳудудда шунга ўхшаш турар жой мажмуасини қуришнинг янги босқичи доирасида, 566 та янги хонадонни бунёд этиш лойиҳаланди. Мазкур лойиҳага кўра, 9 дона тўққиз қаватли уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган бўлиб, уларда 35 дан 74 квадрат метр майдонгача бўлган 1, 2 ва 3 хонали хонадонлар бўлади.

Янги турар жой мажмуасида ҳам ривожланган инфратузилма яратилади. Бу ерда бепул автотураргоҳлар, ёпиқ ҳовлиларда болалар ва спорт майдончалари, тоза ҳавода сайр қилиш учун яшил майдончалар бунёд этилади. Илғор технологиялардан фойдаланиш ва қурилиш майдончаларида ишларни узлуксиз ташкил этиш қурилиш вақтини қисқартиради. Жойларни тайёрлаш ва пойдевор ҳозирлаш босқичида сотувлар бошланиб, харидорларга максимал даражада қулай шартлар тақдим этилади.

Сотув офисимизга ташриф буюриб, янги лойиҳа билан танишишингиз, хонадон сотиб олиш шартлари ва фойдали вариантлари ҳақида қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

Сотув офиси соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: (+998 71) 210 44 44

Манзил: Янгиҳаёт тумани, «Yangi Choshtepa» МФЙ, Ўзар кўчаси

Сайт: www.bizninguylar.uz

Instagram: bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди