Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Савдо вазирлиги Россия оппозицияси раҳбари Алексей Навальнийнинг заҳарланиши туфайли 18 мартдан бошлаб Россияга қарши янги савдо чекловларини жорий қилади. Бу ҳақда вазирлик веб-сайтида маълум қилинди, деб ёзади Meduza.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Савдо вазирлиги АҚШнинг икки томонлама технологиясига Россиянинг кириш ҳуқуқини қўлга киритишига йўл қўймасликка интилмоқда, чунки Россия ушбу технологиядан зарарли кимёвий қурол фаолияти учун фойдаланиши мумкин», — дейилади вазирлик хабарида.

Америка Қўшма Штатлари Россияга миллий хавфсизлик билан боғлиқ ускуналар, технологиялар ва дастурий таъминот экспорти ва реэкспортини чеклайди. Бир қатор товар ва хизмат тоифалари, хусусан, фуқаро авиацияси ва космик соҳага тегишли бўлган имтиёзлар бундан мустасно.

2 март куни Евроиттифоқ ва АҚШ Навальний иши юзасидан Россияга қарши санкциялар киритган эди. Россия бош прокурори Игорь Краснов, Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин, Росгвардия раҳбари Виктор Золотов ва Жазоларни ижро этиш федерал хизмати директори Александр Калашников санкциялар таъсирига учради. Уларнинг Евроиттифоққа кириши тақиқланади, шунингдек, уларнинг Евроиттифоқ ҳудудидаги активлари музлатиб қўйилади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Евроиттифоқ ва АҚШнинг янги санкцияларини «Россияга қарши душманларча ҳамла» деб атади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эса АҚШ санкциялари Россиянинг инсон ҳуқуқларига зид эканини айтди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда