«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
02:15, 17.03.2021 26552

Тошкентга AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозаси олиб келинди (фото)

Ҳиндистондан 660 минг доза Covishield коронавирус вакцинаси 17 март куни Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Қайд этилишича, 1,98 миллион долларлик вакциналар олиб келинди. Улар ЮНИСЕФ томонидан COVAX дастури доирасида олиб келинди. Вакциналар Ўзбекистонга бепул етказиб берилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2,6 миллион доза AstraZeneca вакцинаси олиб келиниши, вакцинанинг дастлабки партияси 20 мартга қадар келтирилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шундан 2021 йилнинг I чорагида 35—40 фоизи, қолган қисми II чоракдан дунё бўйлаб вакциналарни ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши маълум қилинган.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Шунингдек, 23 февраль куни ЮНИСЕФ томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та минивен Changan автомобиллари топширилган. Ушбу махсус автомобилларнинг бир нечтаси фойдаланишга топширилган куниёқ Тошкентда ЙТҲга учради. Бундан ташқари, Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида юборилган 4,5 тонна қадоқланган шприслар қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Швеция AstraZeneca швед-инглиз компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг иккиламчи таъсирига ойдинлик киритилмагунча эҳтиёт чораси сифатида препаратдан фойдаланишни тўхтатди

Хабарга кўра, препаратни қўллаш Европанинг Дори-дармон агентлиги (EMA) томонидан вакцинациядан сўнг юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар текширилгунга қадар тўхтатиб турилади. EMA текшируви давомида эмланганларнинг қонида тромб пайдо бўлиши ҳолатлари эмлаш билан боғлиқ ёки йўқлигини аниқлаш режалаштирилган.

Швед компаниясининг таъкидлашича, AstraZeneca вакцинаси коронавирусдан самарали ҳимоя қилади, қабул қилинган умумий дозалар миқдори эса 17 миллионтага тенг. Швециянинг ўзида препаратнинг ножўя таъсири қайд этилмаган.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Европа мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман тўхтатгани ҳақида эълон қилган, хусусан, Германия, Франция, ИталияИспания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Норвегия ва Исландия, шунингдек, Европадан ташқаридаги Индонезия, Конго, Таиланд ва Жанубий Африка мамлакатларида мазкур вакцинадан фойдаланиш тўхтатилган.

Коронавирусга қарши AZD1222 вакцинаси Буюк Британия (Оксфорд университети) ва Швеция (AstraZeneca) олимлари томонидан биргаликда ишлаб чиқилган. 2020 йил ноябргача AstraZeneca препаратнинг икки дозаси билан эмланган кишиларда вакцина 70 фоиз самарадорлик кўрсатгани ва биринчи дозадан сўнг 14 кун ичида танада иммунитет ҳосил бўлгани ҳақида хабар қилган. Компания вакцинанинг жиддий иккиламчи таъсири йўқлигини айтган. Шу билан бирга, вакцинани синовдан ўтказишда иштирок этгаётганлардан бири вафот этгани сабабли препаратни дастлабки ўрганиш вақтинча тўхтаган. Бироқ кейинчалик шифокорлар унинг ўлими эмлаш билан боғлиқ эмас ва вакцина синови хавфсиз ўтган, деган хулосага келган.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Оммавий эмлашлар бошлангандан сўнг вакцинани қабул қилганлар орасида касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари кузатила бошлади. Ўлим ҳолатини ўрганган шифокорлар ушбу дори билан эмланганларда қон тромблари ҳосил бўлганини аниқлади.

Ўз навбатида, фармацевтика компанияси қон тромблари ва эмлаш ўртасида боғлиқлик мавжудлигига оид далиллар йўқлигини айтди. AstraZeneca маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда 17 миллион эмланганлар орасида 15 та чуқур қон тромби ва 22 та ўпка эмболия ҳолати аниқланган.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар