• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда алимент талаб қилинганидан дарғазаб куёв собиқ қайнотасини ўлдириб, уйини ёқиб юборди

    Наманганда куёв собиқ қайнотасини қасддан ўлдириб, сўнг жиноятини яшириш мақсадида марҳумнинг уйини ёқиб юборди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳодиса 2021 йил 14 март куни Тўрақўрғон туманининг «Бордимкўл» маҳалласида содир бўлган. Муқаддам икки бор судланган, 1994 йилда туғилган Қодир Ашуралиев (исм-шарифлар шартли) собиқ турмуш ўртоғи Нодира Аҳадованинг 2,5 яшар ўғли Аминбек учун алимент талаб қилганидан ғазабланиб, ярим тунда унинг уйига бостириб боради. Якка ўзи эмас, Мингбулоқ туманида яшовчи, муқаддам судланган 37 ёшли Шуҳрат Алижоновни ҳам шерик қилиб олади.

    Қодир Нодира Аҳадова билан 2017 йилда турмуш қурган, бироқ орадан бир йил ўтиб ажрашганди. Шундан сўнг Нодира алимент ундириш учун мурожаат қилади, тўлов суммаси эса воқеа рўй берган кунга қадар 15 миллион сўмга яқинлашиб қолганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ашуралиев хонадонда собиқ қайнотаси, 1972 йилда туғилган Илҳом Қаюмов билан ўзаро жанжаллашади ва шериги билан унинг бош қисмига бир неча бор пичоқ билан уриб, қасддан ўлдиради. Бу пайт уйда собиқ турмуш ўртоғи ва қайнонаси бўлмаган, сумалак тадбирига чиқиб кетган эди. Хонадонда қолган собиқ қайнука, мактабнинг 10-синфида таҳсил оладиган Оқил Аҳадов жанжал овозидан уйғониб кетади.

    Унинг гувоҳ бўлиб қолишидан чўчиган жиноятчилар боланинг оёқ-қўлини боғлаб, дадасига тегишли Damas автомашинасига ўтқазишади. Автомобильга хонадондан ўғирланган икки гилам ва телевизор ҳам юкланади. Шундан сўнг жиноят изларини яшириш мақсадида жасад ётган хона ва қўшни хоналарга бензин қуйиб, ёқиб юборишади. Бу жараёнда Ашуралиевнинг юзи ва икки қўли куяди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жиноий шериклар машинага ўтириб, ҳодиса жойидан яширинади. Ашуралиев куйган жароҳатларини кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт марказига боради. У шифокор олдига кириб кетганида Оқилжон боғланган оёқ-қўлларини ечиб, автомашинани ҳайдаб қочади. Уйига қайтиб келиб, юз берган ҳолат ҳақида ички ишлар идорасига хабар беради.

    Бундан олдинроқ Қаюмовлар оиласининг қўшниси хонадонда аланга кўкка кўтарилаётгани ҳақида туман ёнғин хавфсизлиги бўлимига хабар берган ва тонгга яқин ёнғин тўлиқ бартараф этилганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Қодир Ашуралиев туман тиббиёт бирлашмаси дарвозасидан киради-ю, қўлга тушиб қолишидан чўчиб, ортга қайтади ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига йўл олади. Куйган жароҳатларини «далада ўт ёқиб ўтирганда олдим», деб шифокорларга тушунтирган, унда биз аллақачон унинг изига тушгандик. Ашуралиевнинг жиноий шериги, «қассоб» лақаби билан танилган Алижоновни эса уйидан топдик. Бир соатнинг нари-берисида жиноятчилар ушланди, — дейди туман ИИБ жиноят-қидирув бўлими тезкор вакили, катта лейтенант Шавкатжон Қосимов.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    15 март куни Тўрақўрғондаги маданият марказида юз берган мазкур жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш ҳам бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими, вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи, профилактика инспекторлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Мавзуга доир:

    • Самарқандда куёв қайнатасини пичоқлади. Жиноят вилоят прокурори ва ИИБ бошлиғи иштирокида муҳокама қилинди
    • Тошкентда қайнанасига тан жароҳати етказиб, қайнатасига пичоқ урган эркак 5 йилга қамалди

    17.03.2021, 00:10   Изоҳ (0)   39985
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Наврўз байрами тадбирлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда маҳаллаларда ташкил этилади

    17.03.2021, 00:07

    Ўзбекистон ЕОИИ билан инвестициявий ҳамкорликни оширишга тайёр

    16.03.2021, 23:35

    Тошкентда сунъий нафас олдириш аппаратларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

    16.03.2021, 23:23

    Тошкентда жадвал бўйича совуқ сув ўчирилади

    16.03.2021, 22:48

    Республика онкология марказидаги икки ойдан бери ишламаётган ускунани тузатиш ваъда қилинди. Бу Ўзбекистонда саратон касалларини даволайдиган ягона аппарат

    16.03.2021, 22:29

    Самарқандда фуқарони «аёллар дафтари»га киритиш учун 500 доллар талаб қилган маҳалла раисига жиноят иши қўзғатилди

    16.03.2021, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.