• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қоидабузарларни тасвирга олаётганлар сотқинми ёки йўқ?!». Адлия вазирлиги Расул Кушербаевга жавоб қайтарди

    Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шоҳидахон Йўлдошева Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг кўчаларда қоидабузарликка йўл қўйилган ҳолатларни тасвирга олиб, тегишли идораларга юборган ва бунинг учун рағбатлантирилаётган фуқароларни қоралаб билдирган мулоҳазаларига жавоб қайтарди. «Gazeta.uz»да эълон қилинган муносабат тўлиғича қуйида келтирилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Барча қонунлар жамиятдаги ҳаммага ҳам ёқавермайди, кимдир барибир қайсидир соҳадаги қонун-тартиблардан рози бўлмайди, талабини ортиқча деб ҳисоблайди, бўйсунишни истамайди, эринади, баҳона топади, қоралайди-оқлайди. Чунки шу қонунлар унинг манфаатига, яшаш тарзига, одатларига, кайфиятига тўғри келмаслиги мумкин.

    Лекин ҳар бир инсон ўзи танлаб, ўзи истаган қонун ва тартибига риоя этиб, қолганларини эътиборга олмаса, бизни жамият сифатида қандай оқибатлар кутаётганини тасаввур қилиш қийин эмас: тез ва сўзсиз инқирозга учраймиз. Шунинг учун ҳам, қонун барча учун баробар, ҳамма қонун олдида тенг деган улуғ ғоялар асосида жамиятлар ривожланган.

    Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳали талай ишлар қилиниши, кўп масалалар ечилиши керак. Бу муаммолар ҳаммамизни қийнайди, чунки мазкур ҳолат ривожланишимизга жиддий тўсиқлигини барча тушунади.

    Қонун устуворлиги керак, аммо уни таъминлаш фақат давлатнинг ишими?

    Фақат давлат қонун қўриқчиси, тартибларнинг таъминловчиси бўлиши, биринчидан, кутилган натижа учун етарли бўлмайди, иккинчидан, кўп ресурс талаб қилади, учинчидан, фуқаролик жамияти ривожланишига рағбат уйғотмайди. Биронта давлат жамиятнинг кўмагисиз ва ҳамкорлигисиз, яъни жамоатчилик назоратисиз қонун устуворлигига эришолмайди, ҳатто бу йўналишда ҳаракат қила олмайди. Қанчалик катта давлат хизматчилари армияси ёки ҳуқуқни муҳофаза қиладиган тизим яратилишидан қатъий назар, фақат шунинг ўзи билан қонун устуворлигига эришишнинг иложи йўқ.

    Бу оддий ҳақиқат фуқароларимиз томонидан тўғри тушуниб, қўллаб-қувватлаб келинаётганди, айниқса, экологияга зарар, қоррупция, лицензиясиз фаолият юритаётганлар юзасидан хабар берганларни рағбатлантириш ташаббуслари олқишланаётган эди.

    Масалан, Давлат экология қўмитасининг интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ёзувларни юборган шахслар жарима миқдорининг ўн беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

    Худди шундай, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар бир марталик пул мукофоти (БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача — 735 минг сўмдан 6,125 миллион сўмгача) билан рағбатлантирилади.

    Шунингдек, шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

    Лекин йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига худди шу механизмларни татбиқ қилишга келганда, ижтимоий тармоқларда фикрлар қутбланиши, муҳокамалар пайдо бўлиб, аҳолининг маълум қатлами, айниқса, ҳайдовчилар томонидан кўп эътироз билдирила бошланди.

    Энг ачинарлиси, қонун устуворлигининг рамзларидан бўлган, қонунларни қабул қилувчи олий орган вакилининг бу мавзудаги фикрлари жамиятимизга умуман кутилмаган тескари сигнал юборди. (Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев йўллардаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларни «хоин», «ватанни ҳам сотади» деб таърифлади.)

    Бундай ёндашув, юмшоқ қилиб айтганда, кутилмаган эди. Қонунларни бузганларнинг айбини яшириш керакми? Нега бошқа соҳаларда нормал қабул қилинган ғоя йўл ҳаракатида ишлатилмаслиги керак? Ёки бу соҳада муаммо йўқми, ахир, гап инсонларнинг ҳаёти, хавфсизлиги, саломатлиги билан боғлиқ-ку. Ўзбекистонда бу соҳа шунчалик тартиблимики, биз аввал ундай қилинсин, кейин… деб шарт қўйиб ўтирсак? Аслида зудлик билан чоралар кўриш керак!

    Охирги 5 йил ичида Ўзбекистон ҳудудида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 10 000 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, тан жароҳати олиб мажруҳ бўлганлар сони икки баробар кўп. Бу рақам қанчалик қўрқинчли: кимнингдир фарзанди, жигари, отаси ё онаси, севган инсони… бевақт ҳаётдан кўз юмяпти, мажруҳ бўляпти, бир сонияда умрлар барбод бўлиб, оилалар, фуқароларнинг тақдирлари ўзгариб кетмоқда.

    Янги тизимга қарши ҳуқуқбузарлар мана шу тинч даврдаги олди олиниши мумкин бўлган қурбонлар учун виждони қаршисида нима деб жавоб беришини ўйлаяптими? Эртага ўз яқини шу қурбонлар қаторида бўлса, албатта, фикри ўзгаради, чунки ҳар ким ўз танида ҳис этган оғриқдан келиб чиқиб хулоса қилади.

    Яна бир нарсани билиш керакки, йўл ҳаракати иштирокчилари ёки халқимиз фақат ҳайдовчилардан иборат эмас.

    Қонунни бузган ҳайдовчиларнинг бу тарзда ёнини олиш объектив қонунбузилишига йўл қўйган шахсларни очиқдан-очиқ жавобгарликдан қочиришга бўлган чақириқ сифатида қабул қилиниши баҳо берилиши керак. Давлат яратган қонунлардан фойдаланиб, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берганлар, яъни ҳеч бир қонун бузмасдан ҳаракат қилса-ю, — халқ вакилининг ўзи томонидан «сотқин» деб ҳақоратланса, улар нима деб хулоса қилиши керак.

    Ўзи битта ҳолат мени жуда қийнаб келаётганди: қачондан бери Ватан деганда биз қонунбузувчиларни тушунадиган даражага етиб келдик? Қоидаларга риоя қилмайдиганларнинг манфаатлари ватанга тенглаштириб ифода этилиши керакми? Бу «мантиқ» қаердан чиқди? Ўз манфаатини илгари суриш учун улуғвор Ватан ғояларини аралаштириш шартми?

    Аслида, ҳуқуқбузарларга нисбатан «сотқинлик» жамиятга ва Ватанга садоқат деб қаралиши керак. Шу ахлоқдан бўлади!

    Қоида бузмаслик масъулиятини ҳар бир ҳайдовчи ич-ичидан ҳис қилиши керак, лекин бир йилда миллионлаб ҳуқуқбузарликлар содир бўлмоқда, масъулият чекинмоқда, камчиликни яшириш олқишланмоқда. Демак, қонун бузилишларга қарши кураш усуллари кўп бўлиши керак — минглаб, миллионлаб. Ушбу курашга барча куч ва воситаларни сафарбар қилиш лозим: пул бериб, илҳомлантириб, рағбатлантириб, имтиёз бериб — ҳар қандай усул биз учун фойдали.

    Жарима тўлашни истамасангиз — қоида бузманг, хулоса қилинг, режалаштиринг. Қоидани буздингизми — мард бўлиб, жазо муқараррлигига қарши чиқманг.

    Қоидабузарлик ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш амалиёти бугун биз ўйлаб топган янгилик эмас, у бутун дунёда жуда самарали қўлланиб келинмоқда, яъни вақт ва турли давлатлар тажрибасидан ўтган.

    Буюк Британияда Crimestoppers ташкилоти томонидан ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни 50 фунтдан 1000 фунтгача рағбатлантириш амалиёти йўлга қўйилган.

    Австралияда ҳам ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади.

    Японияда Anonymous Report Dial тизими ишга туширилган, тизим орқали ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга қилмишдан келиб чиқиб мукофот пули берилади.

    Кимларнингдир кайфиятини кўтариш учун маълум тоифага ёқадиган фикрларни айтиш жуда осон, албатта. Айниқса, бугунги очиқлик шароитида бу авж олмоқда. Бир-биримизга ёқадиган гапларни айтиб юришда давом этаверишимиз мумкин. Лекин бунда ҳар бир қадам бизни қонун устуворлигидан янада узоқлаштираверади.

    Хулосам шу: ҳуқуқбузарликнинг олдини олувчиларга «сотқин» дея тамға босиладиган бўлса, мен уларга қарши «сотқин» бўлишга тайёрман ва бундан ғурурланаман.

    Мавзуга доир: «Бу сотқинлик, ‘козёл’лик-ку, деб мен ҳам айтаман». Расул Кушербаев қоидабузарлик суратга олиниб, жўнатилиши ҳақида

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрь ойида «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинганди. Қарорга кўра, 1 мартдан бошлаб тадбиркорларга йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи камера ва радарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

    17.03.2021, 11:10   Изоҳ (0)   47554
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида ҳам карантин чоралари кучайтирилади

    17.03.2021, 10:47

    Қашқадарё ҳокими: Охирги 10 кунда 8 мингдан ортиқ фуқаро коронавирусга тест топширди, вилоят ҳудудида касаллик қайд этилмади

    17.03.2021, 10:10

    «Сўх воқеалари»да айбланаётган 22 нафар фарғоналикнинг охирги сўзи эшитилди

    17.03.2021, 09:10

    Қаршида ўзини ҳокимлик ходими деб таништирган шахс имтиёзли уй олмоқчи бўлган икки аёлдан жами 1000 доллар «ухлатгани» аниқланди

    17.03.2021, 07:34

    Ўзбекистонда ҳар 100 кишига 8 та енгил автомобиль тўғри келиши маълум бўлди

    17.03.2021, 06:47

    Самарқандда муқаддам одам ўлдирган шахс яна бир фуқаронинг ҳаётига зомин бўлди

    17.03.2021, 06:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.