Интернетда реклама соҳасида ишлайдиган Яхав Драйзин исмли эркак фильмлардаги скриншотлар ва суратларни реал объектларга «ёпиштириш» орқали машҳурликка эришди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Яхав бу орқали ўзини мунтазам илҳомлантириб келади. У ўзининг смартфонидан фойдаланган ҳолда суратларни реал объектлар билан уйғулаштиради. Шу орқали суратлар анча кулгили кўриниш касб этади.
«Суратга олиш — болаликдан буён хоббим. Суратлар билан ишлаш мендан ижодий ёндашувни ва турли нуқтаи назарларни тадқиқ этишни, шунингдек, бошқалар ҳар доим ҳам кўра олмайдиган ҳолатни тақдим этишни талаб қилади», — дейди сураткаш.
Драйзиннинг таъкидлашича, у омадли кадрни суратга олиш учун доим ўзи билан иккита телефон олиб юради. Сурат борасидаги ғоялар дабдурустдан келиб қолади. «Одатда мени илҳомлантирган персонажлардан фойдаланаман ва деярли ҳар қандай янги вазиятда қўшимча сурат учун образни эслай оламан», — дейди у.
Изоҳ (0)