Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 25-турида «Боруссия Д» 14 март, шанба куни «Ҳерта»ни қабул қилди.
Учрашув 2:0 ҳисобида Дортмунд клубининг ғалабаси билан якунланди. Дастлаб Юлиан Брандт 54-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 90+1-дақиқада Юссуфа Мукоко орадаги фарқни оширди.
Ушбу ғалабадан кейин ўз очколари сонини 42 тага етказган «Боруссия» 5-ўринда бораётган бўлса, «Ҳерта» (21) 15-поғонадан жой олган.
Бундеслига
22-тур баҳси14 март, шанба
«Боруссия Д» — «Ҳерта» 2:0
Голлар: 1:0 – 54 Брандт, 2:0 – 90 Мукоко.«Боруссия Д»: Ҳиц, Морей (Менье, 71), Ҳуммелс (Загаду, 58), Жан, Шульц, Азар (Рейна, 71), Брандт, Дауд, Беллингҳем, Ройс (Мукоко, 84), Ҳоланд.
«Ҳерта»: Ярстейн, Зефейк (Лукебакио, 60), Штарк, Клюнтер, Дардаи, Платтенхардт (Лекки, 59), Миттельштедт, Дарида, Тузар, Кордоба (Дилросун, 68), Пионтек (Алдерете, 82).
Огоҳлантиришлар: Шульц (23), Зефейк (59).
Четлатиш: Дарида (80).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)