• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Дебютантлар, мухлислар ташрифи ва қаҳрамонлар. Суперлигада 1-тури якунлари

    Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тур учрашувлари ўтказилди. «Дарё» ортда қолган турда кузатилган диққатга сазовор воқеаларни тақдим этади.

    Мухлислар ташрифи

    Ўтказилган 7 та ўйинга умумий ҳисобда 47 782 нафар мухлис ташриф буюрди (ҳар бир ўйинда ўртача — 6 826). Наманганда кечган «Навбаҳор» — «Сўғдиёна» (0:1) ўйинини бевосита стадиондан 17 585 минг томошабин кузатиб борди. Бу турнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди. Энг кам мухлис ташриф буюрган баҳс эса Олмалиқда кечди. ОКМК ва «Локомотив» (2:1) учрашувига 1000 нафар мухлис ташриф буюрди. Қаршида кечган «Насаф» ва «Пахтакор» (2:3) ўртасидаги ўйинни эса 11 812 киши трибунадан кузатиб борди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Голлар

    Суперлиганинг 1-турида 15 та гол урилди. Шундан 8 таси мезбонлар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 7 таси меҳмон жамоалар ҳиссасига тўғри келди. Турнинг энг сермаҳсул ўйини «Насаф» — «Пахтакор» баҳси (2:3) бўлди. Мазкур баҳсда 5 та гол урилди.

    Фото: ОКМК ФК

    Фото: ОКМК ФК

    Турдаги энг тезкор гол эса ОКМК — «Локомотив» (2:1) баҳсида киритилди. Элвин Forteс 3-дақиқада Тошкент клуби дарвозасини ишғол қилиб, олмалиқликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шунингдек, бу Суперлига 2021 йилги мавсумининг биринчи голи бўлди.

    Мэҳмон ва мезбон жамоалар ғалабаси

    Ўтказилган 7 ўйиннинг 4 тасида мезбон (ОКМК, «Бунёдкор», «Сурхон», «Қизилқум»), 3 тасида эса меҳмон («Сўғдиёна», «Қўқон-1912», «Пахтакор») жамоалар зафар қучди. Эътиборлиси, бу турда дуранг натижа қайд этилмади.

    Дебютантлар

    Фото: «Қўқон-1912» ФК

    Фото: «Қўқон-1912» ФК

    2020 йилги мавсумда Про-Лигада 1-ўринни қўлга киритиб, Суперлигага йўл олган «Турон» ўзининг юқори дивизиондаги дебют ўйинини ўтказди. Яйпан клуби «Қўқон-1912» билан куч синашди ва 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жасур Ҳакимов «Турон»нинг Суперлигадаги илк голини урди.

    Вадим Абрамов асосий эътиборини миллий терма жамоага қаратиши учун «Бунёдкор»дан истеъфога чиқарилгач, унинг ўрнини Шуҳрат Мақсудов эгаллади. Мақсудов 1-турда «қалдирғочлар» бош мураббийи сифатидаги илк ўйинини ўтказди.

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Бир неча йиллар давомида Қатар ва БАА чемпионатларида легионер сифатида фаолият юритган Сардор Рашидов жорий мавсум бошида «Пахтакор» сафига қўшилди. Рашидов 1-турда «шерлар» сафида расмий ўйинлардаги илк голини урди.

    Жасур Жалолиддинов «Бунёдкор»да порлагач, Москванинг «Локомотив» клубига йўл олганди. Аммо Жасур у ерда бирорта ҳам ўйин ўтказмади ва якунда «Андижон»га ўтди. Жалолиддинов Суперлига биринчи турида «Андижон» сафида дебют қилди.

    Юқорида қайд этилган нидерландиялик футболчи Элвин Forteс (ОКМК) Суперлигадаги дебют ўйинида илк голини уришга муваффақ бўлди.

    Қаршида ўтказилган «Насаф» — «Пахтакор» ўйинида Ўзбекистон чемпионатида биринчи марта VAR тизимидан фойдаланди.

    Карточкалар

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Суперлиганинг 1-турида ҳакамлар томонидан умумий ҳисобда 24 та сариқ ва 1 та қизил карточка кўрсатилди. Турнинг энг қўпол ўйини «Насаф» — «Пахтакор» ўйини бўлди — 5 та сариқ карточка. Турдаги ягона қизил рангдаги карточкани эса «Машъал» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Йўлдошев «қўлга киритди».

    Тур қаҳрамонлари: Миржалол Қосимов ва Иброҳимхалил Йўлдошев

    Фото: ОКМК ФК

    Фото: ОКМК ФК

    Турнинг энг яхши мураббийи Миржалол Қосимов бўлди. Қосимов бошчилигидаги ОКМК илк турда нисбатан кучлироқ таркибга эга бўлган «Локомотив»ни таслим этди. Ўйиндан олдин Тошкент клубининг имкониятлари юқори баҳоланганди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керак, Миржалол Қосимов шогирдлари португалиялик мутахассис Микаэл Секейра бошчилигидаги жамоани мағлубиятга учратди.

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Турнинг энг яхши ўйинчиси номига эса «Пахтакор» ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев лойиқ кўрилди. 69-дақиқада майдонга тушган Йўлдошев ўзининг саъй-ҳаракатлари билан «шерлар»нинг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Айнан Иброҳимхалилнинг 87-дақиқада киритган голи «Пахтакор»га ғалаба келтирди.

    Билол Эркин тайёрлади

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    13.03.2021, 18:16   Изоҳ (0)   17281
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона» Эрлинг Ҳоландни харид қилиш учун 5 футболчисини сотиб юборишга тайёр

    13.03.2021, 17:11

    Тони Фергюсоннинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

    13.03.2021, 13:19

    Суперлиганинг 2-тур ойинларига ҳакамлар тайинланди

    13.03.2021, 12:00

    Зинедин Зидан «Реал»нинг навбатдаги ўйини учун қайдномани эълон қилди. Азар ва Рамос таркибга қайтди

    13.03.2021, 11:01

    «Навбаҳор» 1-турдаги мағлубиятдан кейин Нўмон Ҳасановни ишдан олди. Унинг ўрнини Виктор Жалилов эгаллади

    13.03.2021, 10:02

    Про-Лиганинг 2021 йилги мавсумига қуръа ташланди

    12.03.2021, 23:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 4 август, 20:53

    АҚШда ит эгасининг юрагидаги муаммоларни сезиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди

    Дунё | 4 август, 20:44

    Ярим йилда шилқимлик ва зўравонлик содир этган 6 мингдан ортиқ фуқаро жазоланди — Олий суд

    Ўзбекистон | 4 август, 20:26

    Microsoft Ҳиндистондаги нефть компаниясини Россия билан алоқалари туфайли хизматлардан узиб қўйди

    Дунё | 4 август, 20:15

    Самарқандда мансабдор дарахтларни кўчиришга “амр” қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 4 август, 20:00

    Саудия клублари Гринвуд учун 80 миллион евро таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 19:47

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.