• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Грант ютиш учун Эйнштейн бўлиш шарт эмас». 100 минг доллар грант ютиб, Европанинг 3 университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ҳикояси

    «Дарё» «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида хорижда ўқиётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз ҳаётини ёритишда давом этади. Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони — Европа университетларида магистратурада таҳсил олаётган Отабек Акромов.

    Отабек Акромов Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳозир 27 ёшда. 2019 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 2017—2018 йиллари Япония JASSO грантининг талабалар алмашиш дастури бўйича Нагоя университетида ўқиган.

    Айни пайтда Erasmus Mundus қўшма магистр дастури гранти асосида Буюк Британиянинг Глазго, Ирландиянинг Дублин ва Чехиянинг Карлова университетларида Халқаро хавфсизлик йўналишида таҳсил олмоқда.

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Мен учун «Дипломатия»дан зўри йўқ эди...

    Коллежда 2-босқичда ўқиб юрган пайтларимда бир дўстим қаерга ўқишга топширмоқчисан, «Дипломатия»гами ёки Гарвардгами, деб сўраганида ҳеч иккиланмай, «Дипломатия» деб жавоб бергандим. Чунки ўша пайтларда айнан шу университетга кириш иштиёқи шунчалар кучли эдики, кўзимга бошқа олийгоҳлар кўринмасди.

    Аммо «Дипломатия»да иккинчи босқичда ўқиб юрганимда талабалар алмашиш дастури бўйича Японияга бордим ва жуда хато ўйлаганимни тушундим.

    Жонатан Свифтнинг асарида Гулливер фақат лилипутлар дунёсида баҳайбат, баҳайбатлар ўлкасида эса у лилипут эди, деган гапи бор эди.

    Мен «Дипломатия»да ўқияпман, деб керилиб юрар эдим. Бироқ Нагоя университетининг таълим сифатини, дарс бераётган профессорларнинг савиясини кўргач мен лилипутлар дунёсидан баҳайбатлар ўлкасига тушиб қолгандай бўлдим.

    Университетимни яхши кўраман. Тўғри, «Дипломатия» Ўзбекистондаги энг кучли олийгоҳлардан бири. Афсуски, у ҳали ҳам халқаро даражага чиққани йўқ.

    Хуллас, Японияда бир муддат ўқиб, фикрлаш дунём кенгайди, анча ривожландим.

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    3 та халқаро дастурга топшириб, ҳаммасидан тўлиқ грант ютдим

    Ўзбекистонга қайтиб, бакалаврни битирганимдан сўнг магистратурани хорижда ўқишни истадим.

    Японияда ўқиш сифати юқори бўлса, Буюк Британияда ундан ҳам зўр бўлса керак, деб ўйладим. Европага тўлиқ грант берадиган Марказий Европа университетининг иккита грантига ҳамда Erasmus Mundus дастурларига ҳужжатларимни топширдим. Қувонарлиси, учаласидан ҳам тўлиқ грант таклифини олдим.

    Европанинг бир неча мамлакатларида таҳсил олиш имконияти борлиги ва стипендия миқдорининг юқорилиги сабаб Erasmus дастурини танладим. Ҳамда Буюк Британиянинг Глазго, Ирландиянинг Дублин ва Чехиянинг Карлова университетларида Халқаро хавфсизлик йўналиши бўйича ўқишни бошладим.

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    100 минг долларлик грант ҳақида

    Юқорида айтиб ўтганимдек, Erasmus дастурининг бошқаларидан афзаллиги, у нафақат Европанинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олиш имконини беради, балки молиявий томондан ҳам анчагина сахий. Мисол учун, дастур икки йиллик ўқишимга тўртта Malibu’нинг нархига тенг пул сарф қиляпти, бу тахминан 100 минг долларга тенг.

    Бунинг ичига контракт пули, ойлик стипендия, тиббий суғурта, йўл ва виза харажатлари киради.

    Дастурнинг яна бир зўр жиҳати, сизга ҳеч қандай мажбурият қўйилмайди. Масалан, Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштирилган Chevening дастури талабига кўра, сиз ўқишни битиргач ўз ватанингизга қайтишингиз ва икки йил чет элга чиқмасдан ишлаб беришингиз керак бўлади. Erasmus Mundus гранти соҳиблари эса бу борада эркин, ҳеч қандай мажбурияти йўқ.

    Аммо ўқиш шунга яраша қийин. Келинг, бир мисол келтираман.

    Ўзбекистонда плагиатга (бошқаларнинг ёзган ишини кўчириб, ўз ишидек тақдим қилиш) унчалик эътибор берилмайди, Европада эса плагиат ўғриликка тенглаштирилади. Бир семестрда 3-5 та фан ўқиймиз, бироқ ҳар бир фандан камида биттадан 2000-5000 сўзли мақола ёзамиз.

    Тўғри, Ўзбекистондан келган талаба бошида қийналиши мумкин, чунки бизда юқорида айтганимдек, кўп талабалар рефератларни бошқаларнинг ишидан кўчириб, топширишга ўрганган. Лекин аста-секин бу муҳитга мослашади, иложи ҳам йўқ. Акс ҳолда, университет билан хайрлашишга тўғри келади.

    Грант ютиш учун нима қилиш керак?

    Грант ютиш учун Эйнштейн бўлиш шарт эмас. Университетда олган баҳоларингиз аъло ва дипломингиз топшираётган дастурга мос бўлиши керак. IELTS сертификати (камида 6,5), икки бетли резюме ё CV, 600 та сўздан иборат иншо ва иккита тавсиянома талаб қилинади.

    Erasmus дастурига йилига 60 киши қабул қилинади. Ундан 20 нафари тўлиқ грант асосида таҳсил олади. Яна бир муҳим факт, 20 та грантнинг 15 таси шерик давлатлар учун (Европа Иттифоқига кирмайдиган давлатлар, масалан, Марказий Осиё, Африка, Америка ва бошқалар) қолган бештаси эса европаликлар учун ажратилади.

    Erasmus’га оид қўшимча талаблар ва бошқа магистратура дастурлари билан бу ерда танишиш мумкин.

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Юртдошларимиз четда қолиб, бегоналар менга ёрдам берган

    Деярли ҳамма университетлар магистратура бўйича бир хил талаб қўяди.

    Масалан, бакалавр дипломи (агар нуфузли университетга топширмоқчи бўлсангиз, баҳоларингиз аъло бўлиши шарт!), тил сертификати (IELTS 6,5-7,5 балл), CV (маълумотнома), мотивацион хат (иншо) ва тавсиянома.

    Биласизми, сиз топшираётган грант ҳақида етарлича маълумот тўплаб, тўғри стратегия қўлласангиз, марра сизники. Фақат ўша тўғри йўлни топиб олиш керак. Очиғи, мен бу борада жуда қийналганман.

    Бошида мен топширмоқчи бўлган университетда ўқиётган ёки битирган юртдошларимиздан маслаҳат олмоқчи бўлганман. Аммо ҳеч бири саволларимга жавоб бермаган. Аниқроғи, тажрибалари билан ўртоқлашишни истамаган.

    Бироқ чет элликларга мурожаат қилганимда улар нафақат маслаҳатлар берган, балки грант ютган мотивацион хатларигача юборган.

    Ўша пайтлари ёрдамни ватандошларимиз туриб, бегоналардан олганим жуда алам қилган. Шундан кейин мен каби хорижда ўқишни истаган талабаларга ёрдам бериш мақсадида Grant Detective Telegram-каналини очганман.

    Ҳозирда каналда бир нечта нуфузли олийгоҳларда ўқиётган талабалар билан суҳбатлар қиляпман. Иншо ёзишдан тортиб то грант ютишгача бўлган жараёнларни ёритиб боряпман.

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Маблағи борларга виза олиш муаммо эмас

    Буюк Британияга виза олиш қийин дейишади. Грант ютганларга ёки ҳисобида етарлича маблағ бўлганларга осон. Ҳамма нарса пулга бориб тақалади. Буюк Британияга визага топшираётганингизда сизнинг ҳисобингизда киши бошига, адашмасам, 10 000 фунтга (тахминан 14 минг доллар атрофида) яқин пулингиз бўлиши керак.

    Грант ютганлигим туфайли менга дастур томонидан хат қилиб берилган. Унда стипендия миқдори (ойига 1250 фунт ва йилига 15 000 фунт) ва контракт пули тўланганлиги тўғрисида маълумот бор эди. Умуман олганда, визага топшириш қийин эмас. Сиз фақат виза топшириш веб-сайтида берилган саволларга тўғри жавоб берсангиз бўлди, олам гулистон.

    Шуни айтиб ўтишим лозимки, Erasmus Mundus дастурига топшираётганлар икки йил ичида камида икки бор визага топширишга тайёр бўлишлари керак. Чунки, биласиз, бу қўшма магистр дастурида сиз камида иккита Европа шаҳрида ўқишингиз керак бўлади.

    Уч университетда ўқиш машаққатлари ҳақида

    Кўпчиликка учта давлатда ўқиш зўр туюлиши мумкин, лекин шунга яраша қийинчиликлари ҳам йўқ эмас. Масалан, бир давлатга келиб уй топиб, нарх-наволарни ўрганиб, муҳитга мослашдим дегунингизча иккинчи семестр ҳам келиб қолади ва бошқа давлатга кўчишингиз керак бўлади. Бу қайсидир маънода қизиқарли саёҳат, аммо ўзига яраша қийинчиликлари бор.

    Масалан, уй топиш. Биринчи семестр уй масаласида менинг омадим чопган. Facebook’да «Глазгода уйлар» деган гуруҳда эълон берганимда уй эгаси мени ўзи топиб, яхши таклиф берган. Ойига 300 фунтдан келишганмиз — бу Глазго учун жуда арзон нарх. Чунки менинг курсдошларим шошилиб, 500-600 фунтдан уй топиб, шартнома имзолаган. Шартномани бекор қилиш эса яна қўшимча харажат.

    Ирландияда бир қизиқ воқеа бўлган. У ерда уйлар жуда қиммат. Бир хонанинг ижара ҳақи ўртача 600-900 евро. Агар сиз 600 еврога жой топсангиз, дўппингизни осмонга оцангиз бўлади. Ижара қиммат бўлгани учун ҳам Ирландияда бир хонани бир нечта одам ижарага олиши мумкин. Шунда сиз бир хонада 2-3 киши билан 300-400 еврога яшайсиз. Мен ҳам шундай қилдим. Лекин Дублинга келиб, ўша хонадаги муҳитни кўргач, очиғи, афсусландим.

    Биласиз, ўзбеклар озодаликка қаттиқ эътибор беради. У хонадаги аҳвол эса қўрқинчли кинолардан ҳам баттар эди: ҳаммаёқ «бардак», ичкилик, ёқимсиз ҳид.

    Мен бундай шароитда яшолмайман, деб тезда бошқа уй қидиришга тушдим. Омадимни қарангки, 20 дақиқа ўтар-ўтмас, эълон бўйича бир онахонга қўнғироқ қилдим. Унинг уйи мен турган жойга яқин экан. Бориб шароитни кўрдим ва нархини келишдик — ойига 450 еврога (бу Дублин учун жуда зўр нарх), мен ўша уйда яшай бошладим.

    Кутубхонада ҳатто ухлаш учун жойлар бор

    Глазго университетига киришингиз билан кайфиятингиз кўтарилиши аниқ. Боиси университетда ҳаёт қайнайди. Айниқса, олийгоҳ кутубхонаси 11 қаватдан иборат. 1, 2-қаватларида талабалар йиғилиб, гаплашиб ўтиришлари учун алоҳида жой қилинган. Тамадди қилишга жойлар ажратилган. Ҳатто мизғиб олиш учун махсус диванлар бор.

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Биз ўзбекларда қўшничилик деган тушунчалар бор. Шотландияда ва бутун Британияда бир-бирини безовта қилмасликка ҳаракат қилишади. Бир куни қўшнимизнинг эшигини тақиллацак, у очиб: «Сизларга нима керак?» деб жавоб қайтарган. Қисқа қилиб айтганда, шотландлар бироз жиззаки.

    Британияда талабаларнинг яшаши қанчага тушади?

    Британияда қора ишда ишлаётганлар соатига ўртача 8-10 фунт (тахминан 11-14 доллар) топади. Ойига ҳисоблаб чиқсангиз 2500-3000 фунт (3450-4200 доллар атрофида).

    Ижарага олган икки хоналик уйингиз 500-600 фунт (700-850 доллар атрофида), қолгани бемалол еб-ичиш, яхши кийинишга етади. Менинг ойлик стипендиям 900-1000 фунт (1256-1400 доллар) атрофида. Ижара ҳақи 300 фунт (418 доллар).

    Агар ўзингиз уйда овқат пишириб, кўчадан сотиб олмасангиз, еб-ичишга 200-300 фунт (279-418 доллар) етади. Умуман олганда, ўртача яшаш менга бир ойда 500-600 фунтга (700-840 доллар) тушади

    Мамлакатда ўқитувчиларга яхши маош тўлашади

    Буюк Британиянинг университетлари дунёда ҳар доим юқори даражада бўлишининг асосий сабабларидан бири — бу таълим тизимидаги рақобат. Давлат умумий стандартларни белгилайди, бўлди. Қолган ишларда университетларга эркинлик беради. Ҳар бир таълим муассасаси талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда бакалавр, магистр ё докторантура квоталарини ўзи ҳал қилади.

    Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, профессорлар қоғозбозлик билан эмас, илм ва дарс бериш билан машғул бўлади. Бизда ўқитувчиларнинг вақтини шу бюрократия билан олиб қўйишади. Энг муҳими, бу ерда устозларга яхши маош тўлашади. Ўртача профессорлар йилига 40-50 минг фунт маош олади. Яна бир қизиқ томони, сиз дарсда улар билан бемалол баҳслашсангиз бўлади.

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Талабаларнинг ишлашига рухсат бор, аммо...

    Деярли барча Европа давлатлари талабаларга ҳафтасига 20 соат ишлаш ҳуқуқини беради. Талабалар кўпроқ «доставка»да, ресторан ва меҳмонхоналарда ишлайди.

    Ўқиб ишлашга имкон бор-ку, аммо мен ишлашни тавсия қилмаган бўлар эдим. Тўғри, ҳамма ҳам грант ютавермайди. Ҳар кимнинг ўзига яраша шароити бор, лекин ўқишни битириб, яхши жойга ишга кирмоқчи бўлсангиз, сиз кўпроқ вақтингизни мустақил таълимга бағишлашингиз керак.

    Талабалар учун тавсиялар

    Буюк Британияда ўқимоқчи бўлган ватандошларимизга Chevening ва Erasmus Mundus грантларига топширишни маслаҳат бераман. Ушбу дастурлар барча харажатларни тўлиқ қоплаб беради. Яна бир факт, грант ютиш эҳтимолини ошириш учун талабларни (юқорида санаб ўтганман) бажаришдан ташқари, турли миллий ва халқаро конференцияларда иштирок этиш, мақолалар чоп этиш лозим.

    Ўзим ҳам Россия, Беларусь, Япония, АҚШ, Буюк Британия ва Ирландияда бўлиб ўтган конференцияларда қатнашганман. Қолаверса, талабанинг йўналишига оид ташкилотларда амалиёт ўташи ҳам муҳим ҳисобланади.

    Имтиёзларга келадиган бўлсак, биринчидан, таълим сифати. Ўқишни битиргач сиз ўз соҳангизнинг етук мутахассиси бўлиб чиқасиз. Иккинчидан, ишга ҳужжат топшираётганда фақат Ўзбекистонда ўқишни битирган номзодлардан дипломингиз кучлироқ туради. Учинчидан, агар сиз ўқишни битириб, Буюк Британияда қолиб ишламоқчи бўлсангиз, сиз икки йиллик иш қидириш визасига топширсангиз бўлади. Бу визани Буюк Британияда бакалавр ёки магистр даражаларини олганларга беришади. Докторантурада ўқиганларга эса иш қидириш учун уч йиллик виза тақдим қилинади.

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Фото: Отабек Акрамовнинг шахсий архивидан

    Ниятим — докторантурани Оксфордда ўқиш

    Пандемия сабабли айни пайтда Ўзбекистондаман. Тўртинчи семестрни онлайн ўқишга рухсат беришган. Ҳозир диплом ишимни ёзяпман.

    Ўқишни битириб, Ўзбекистондаги ўз йўналишимга оид бирор давлат ташкилотида ишлаб, малакамни оширмоқчиман.

    Тажриба орттиргач илмий иш қилиш ниятим бор. Сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар йўналиши бўйича Оксфорд ёки Лондон Иқтисодиёт мактабига докторантурага топширмоқчиман. Кейинчалик шу ерда дарс беришни мақсад қилганман.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Мавзуга доир: 

    • «Таълим тизимидаги адолатсизликлар сабаб Ўзбекистондан кетганман». Ҳиндистонда яшаётган ва Болливудда рол ўйнаган қашқадарёлик йигит ҳикояси
    • «Чет элда фақат бойларнинг боласи ўқийди дейишарди». Европанинг ярмини кезган ва Польшада дастурчиликка ўқиётган ўзбекистонлик талаба ҳикояси
    • «Агар ўзбеклар Иордания ҳақида билганидами, жон деб келган бўларди». Амманда таҳсил олаётган ўзбекистонлик Фадрийя Фарҳод ҳикояси
    • Барчага бағрини очган Швеция нега ўзбекистонликларни қабул қилмаяпти? Швецияда саккиз йилдан бери яшаётган Аиша Алиева ҳикояси«
    • Ҳаётимизни яхшилаш учун Португалияга келганмиз». Португалияда ўз бизнесини йўлга қўйган ўзбекистонлик аёл ҳикояси
    • «Бир йилда ўртача 15 дақиқа электр ўчиши мумкин». Данияда яшаётган ўзбекистонлик аёл билан суҳбат
    • Россияга ўқишга борган талабани қандай ҳаёт кутмоқда? Ўзбекистонлик Зарнигор Омониллаева ҳикояси
    • Google’да ишлаётган ўзбек йигити нима учун Ўзбекистонга қайтмоқчи эмас?

    12.03.2021, 20:01   Изоҳ (0)   115109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” ва “Ботафого” кейинги босқичда. “Атлетико” турнир билан хайрлашди (видео)

    Спорт | 24 июн, 07:44

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.