«Манчестер Юнайтед» клуб бошқарув тизимида ўзгаришлар бўлганини эълон қилди.
Манчестерликлар собиқ ярим ҳимоячиси Даррен Флетчер жамоанинг техник директорига айланди.
Бундан ташқари «Манчестер Юнайтед» тарихида илк бор клубда спорт директорлиги лавозими пайдо бўлди. Ушбу лавозимни жамоада 2013 йилнинг ноябридан бери ишлаб келаётган Жон Мерто эгаллади.
Мерто эркаклар ва аёллар жамоасининг барча операциялари ҳамда стратегиясига жавоб беради. Шунингдек, у клуб академияси ва трансферлар билан ҳам шуғулланади.
Улар жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер билан мунтазам алоқада бўлиб туради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)