ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида 10 март куни «Барселона»га қарши кечган учрашувдан (1:1) кейин Лионель Мессининг пенальтидан берган зарбасини қайтаргани ҳақида фикр билдирди.
Жамоамга ёрдам берганимдан хурсандман. Мен «Реал»да бир неча йил тўп сурдим ва кўплаб совринларни олдим. Мен бу клуб ва унинг мухлисларига меҳр қўйганман. Бироқ ҳозир бошқа ҳикоя ва мен боримни ПСЖга бераман.Коста-Рика вакили 2014—2019 йиллар мобайнида «Реал»да ҳаракат қилган.«Барселона» гол урганида қўшимча мотивацияга эга бўлиши тайин эди, бироқ омадсизлик уларнинг кўнглини қолдирди. Бунақаси футболда бўлиб туради. Сейв амалга оширганимдан хурсандман.
Месси қаерга тепишини билмайсан, чунки у фаолияти давомида 60 марта ёки ундан кўп бор пенальти амалга оширган.
Кейлор Навас, ПСЖ дарвозабони
ПСЖ — «Барселона» учрашуви видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)