• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган» — Иномжон Тоғаев электр ва газ таъминотидаги қўшиб ёзишлар ҳақида

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори Иномжон Тоғаев «Америка овози»га берган интервьюсида электр энергияси ва газ таъминоти соҳаларида нореал қарздорликлар мавжудлиги, тизимдаги йўқотиш ва ўғриликлар ҳақида ўз фикрини билдирди, деб ёзади «Gazeta.uz»

    Фото: «Америка овози»

    Фото: «Америка овози»

    «Жуда катта қарздорлик нимадан юзага келади? Электр энергия етказиб бериляпти, лекин йўқотишлар бор. Шу йўқотишлар жуда катта. Бир туманга электр энергия етказиб беришда алоҳида ўзининг ҳисоблагичи бор. У ҳисоблагич аҳолига тарқалгандан кейин буни таъминлаб берган ташкилот шуни ҳисоблайди. Лекин аҳолига тақсимлагандан сўнг буни ҳисобласак, дейлик 100 кВт бўлса, аҳолидан 50 кВт чиқади. Йўқотилган, ўғирланган, ноқонуний уланишлар бўлган. Бу жараён йиллар давомида тизимли бўлиб келган», — деди у.

    Бу орқали тизимда юзага келган йўқотиш ва камомадлар одамларнинг гарданига тушиши айтилди. Тоғаев тизимдаги муаммоларнинг асосий сабаби — монополия эканлигини таъкидлаган.

    «Шундай нореал қарздорликлар бўлганки, масалан, бирор туманнинг ‘Ҳудудгазтаъминот’дан қарздорлиги бор. Кейин улар келиб аҳолига ‘сизни бир миллион қарзингиз бор’ деб киритиб қўйишган. Аҳоли эса буни тушунмасдан, тўлаб юборган. Билса ҳазил, билмаса чин, принципида ишланган. Бу ҳолат жуда ҳам кўп бўлган. Бу нарса жамиятни едиради. Энг муҳими, электр энергия — монопол ташкилот. Уларнинг камчилиги аниқланса, унга масъуллар ўзларининг мутахассислари бўлади. Сиз ўз фикрингизни исботлаб берсангиз ҳам ‘йўқ, аслида, мана бундай’, деган ғояни илгари суради. Чунки бошқа муқобил ташкилот йўқ», — деди Тоғаев.

    Шунингдек, Тоғаев АСКУЭ тизими ҳақида гапира туриб, «бу онлайн сўзи номига бор», — дея таъкидлади.

    «Мана ҳозир Тошкентда онлайн ишлайдиган электрон ҳисоблагичларга ўтдик. Лекин бу онлайн сўзи номига бор. Пули тугаса ўчади, бироқ кейин пул тўласангиз ёқилмайди. Яна инсон фактори бўлади. Чунки программа механизми нотўғри қилинган. Кимдир раҳбар бўлиб келган, буни катта пулга сотиб олган. Иккинчи раҳбар келиб бошқа программа қилган. Тошкент шаҳарининг ўзи учта программа билан ишлайди. Ва улар мутаносиб бир-бирига», — деди Иномжон Тоғаев.

    «Аҳоли шундан норози. ‘Нимага мен пул тўламасам, сен электрни ўчирар экансан-у, пул тўласам, ёқмас экансан’, дейишади. Бу асаббузарлик», — деди федерация вакили.

    Тоғаев «шу масалани ҳазм қила олмаслигини», айтиб ўтган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ бозорини тартибга солувчи орган ташкил этилади

    Аввалроқ Энергетика вазирлиги нега электр таъминоти учун мавжуд қарз тўлангандан сўнг, электр энергияси автоматик тарзда ишга тушмаслигига жавоб берганди. Унга кўра, АСКУЭ тизими истеъмолчиларнинг 100 фоизини қамраганидан сўнг тўлиқ тартибда ишлай бошлайди. Бугунги кунгача 72 фоиз истеъмолчиларга ушбу турдаги ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ушбу тизимга тўлиқ уланиш 2021 йил апрелигача режалаштирилган.

    11.03.2021, 11:23   Изоҳ (0)   18447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга хориж валютасида қарз бериш ёки олишга рухсат берилиши мумкин

    11.03.2021, 10:58

    Тошкентдаги ресторан эгаси Миробод туман ҳокимлигининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилди

    11.03.2021, 10:37

    Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    11.03.2021, 08:22

    Ўзбекистонга Россия томонидан кўчма диагностика клиникаси топширилди

    11.03.2021, 08:08

    Андижонда 21 ёшли аёлнинг сочини зўрлик ишлатиш йўли билан қирқиб ташлаб, телефонини ўмариб кетган йигит ҳибсга олинди

    11.03.2021, 07:53

    Сирдарёда Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи 1000 доллар пора билан қўлга тушди

    11.03.2021, 07:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.