«Андижон» футбол клуби мексикалик ҳужумчи Марко Буэно трансферини эълон қилди.
26 ёшли футболчи 2021 йилги мавсумни «Андижон» сафида ўтказади.
Буэно Мексиканинг «Пачука» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида «Леон», «Эстудиантес Текос», «Толука», «Гвадалахара», «Монтеррей» (барчаси Мексика) ва «Эвертон» (Чили) клубларида ижара асосида тўп сурган. Футболчи сўнгги икки йилни Финляндиянинг ХИК клубида ўтказган.
Шунингдек, Буэно Мексиканинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп сурган. Марко Мексика У-17 терма жамоаси билан 2011 йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Мексика миллий терма жамоасида эса АҚШга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган.
Аввалроқ «Андижон» Жасур Жалолиддиновни ўз сафига қўшиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)