• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    58 ёшни қаршилаган «Чолиқуши» сериали юлдузи Айдан Шенер ҳақида 7 факт (фото)

    Ўтган асрнинг 80 йилларида қизларнинг аксарияти унга ўхшашни истар эди. Йигитлар эса унинг чиройидан ақлдан озган. Гап «Чолиқуши» сериали қаҳрамони Фериде ҳақида кетмоқда. Хўш, 58 ёшни қарши олган актриса Айдан Шенер ҳақида нималар маълум?

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    «Музлаткичда ухлайман»

    2021 йилнинг 1 март куни Айдан 58 ёшини қарши олди. Бироқ унинг кўриниши анча ёш. Ундан ёшлик ва гўзаллик ҳақида сўрашганида: «Мен музлаткичда ухлайман», дея жавоб беради. Шунингдек, тана парваришига жиддий эътибор қаратади.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Масалан, сабзавот ва балиқни кўпроқ истеъмол қилади. Ширинликларни унчалик ҳам ёқтирмайди. Юз териси парваришида табиий маҳсулотдан – янги мева, сабзавот ва йогуртлардан ниқоб сифатида фойдаланади. Шу билан бирга, актриса барча каби гўзаллик муолажаларини қўллаганини ҳамда ботокс уколларини ўтказаётганини ҳам яширмайди.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Лекин юз мушаклари ҳаракатчанлигини йўқотмаслиги учун унчалик ҳам чуқурлашиб кетмасликка ҳаракат қилади. Айдан спорт билан шуғулланмайди, аммо жуда узоқ масофаларни пиёда босиб ўтади. «Мен ҳеч қачон ёш кўринишни яхши кўрадиган аёл бўлмаганман. Фақатгина яхши кўринишни хоҳлайман», − дея айтиб ўтган актриса интервьюларнинг бирида.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    «Боламдан айрилишга бир бахя қолган»

    1988 йилда «Сомон йўли» деб номланган навбатдаги сериални суратга олиш вақтида Айдан ҳомиладор эди. Эпизодларнинг бирини суратга олиш жараёнида Айдан йиқилиб, ҳушидан кетган. «Мен уч ярим ойлик ҳомиладор эдим. Ҳамма мени боласидан айрилди, деб ўйлаган», − дейди актриса.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Яхшики, бундай бўлмаган. Актриса Эже исмли қизалоғини дунёга келтирган. Онасининг гўзаллигини мерос қилиб олган Эже ҳозир 33 ёшда. Эже ҳам актёрлик билимига эга, чунки у бир қанча сериалларда роль ижро этган. Бироқ ўзи кўпроқ архитектура ва дизайнга қизиқишини англаб етиб, ушбу йўналиш бўйича таҳсил олган. Айдан қизини ўзининг ягона дўсти деб билади. Шунингдек, Эжеда Феридега ўхшаш характерлар борлигини ҳам айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Турмуш ўртоғи паранжи совға қилганидан сўнг ажрашган

    Айдан Шенер 1983 йил 20 ёшида туркиялик футболчи Айхан Акбин билан турмуш қурган. Айхан актрисадан 8 ёш катта бўлиб, у рафиқасини уй бекаси бўлишини орзу қилар эди.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Ўша вақтда Айданнинг карьераси чўққига қараб кўтарилаётган пайтлар. 1986 йилда «Чолиқуши» сериали намойишидан сўнг актриса дунё бўйлаб машҳурликка эришган. Спортчи эса турмуш ўртоғининг севимли аёлга айланаётганидан ақлдан озган эди. У Айдан оиласи учун карьерасидан воз кечишига ишонар эди.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    «Турмуш ўртоғим учун машҳурлигим бир қанча қийинчиликлар келтирди, рашк қилди. Туғилган кунимнинг бирида паранжи совға қилди. Мен мусулмонман, яратганга ишонаман. Аммо рўмол ўрамайман, айниқса, паранжи», − дея ёдга олади актриса.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Шундан сўнг эр-хотин 1991 йилда − жуфтликнинг қизи уч ёшга тўлганида ажрашган. Кейинчалик актрисада янги муносабатлар бошланган, аммо ҳеч бири никоҳгача етиб бормаган. Унинг ўзи тан олганидек, тажрибаси туфайли қайта турмуш қуришдан қайтган: «Бир марта оила қурдим, қиз фарзанд кўрдим. Ва мен чин дилдан шуни айта оламанки, бошқа турмуш қуриш ҳақида ўйламаганман».

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Ногирон ит билан ижро

    У ўз ватани Туркияда яшайди. Айданнинг уйида 20 дан ортиқ мушук ва тўртта кучук яшайди. Актрисанинг ўзи уй ҳайвонларига қўшиқ куйлаб беради ва уларни «менинг болаларим» деб атайди.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Кўп йиллар давомида актриса хайрия ишлари билан шуғулланган, ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича лойиҳаларда қатнашган. Айниқса, у ногирон жонзотлардан хавотир олади. Бундай ҳайвонларга жамоатчилик эътиборини қаратиш учун у ғайриоддий рекламада суратга тушган.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Камрон билан дўстлик

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Айдан Камрон ролини ижро этган Кенан Калав билан «Чолиқуши» сериали суратга олинганидан буён дўст. Улар камдан кам кўришади, лекин қўнғироқлашиб туради. Айни вақтда актёр иккита мамлакатда яшайди. Испанияда ўғли Канкурт билан учта ресторанни бошқаради. Туркияда эса фильмларда суратга тушишда давом этмоқда.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Қримга ташриф

    Айдан Шенерни телешоу ва дастурларда тез-тез кўриш мумкин. У театрда ҳам фаолият юритади. Шунингдек, реклама роликларида ҳам кўриниш беради. Унинг иштирокидаги «Дениз менинг қалбимда» сериали 2017 йилда намойиш этилган. 2013 йил сентябрда актриса Қримга ташриф буюрган эди. У ерда «Боғчасарой юлдузи» сериалининг суратга олиниши тўғрисида музокаралар олиб борилган. Сўнгра у Боғчасарой Хони саройига ташриф буюрган: «Бир вақтлар Султон Сулаймон ташриф буюрган, Усмонли империяси ва Қрим хонлиги кесишган жойларни зиёрат қилиш мен учун жуда муҳим эди. ‘Кўз ёшлар фаввораси’ мени қойил қолдирди. Хон саройи хафа қиладиган кўринишга эга, аммо менга қайта тиклаш ишлари олиб борилаётганини айтишди. Ўзим учун жуда керакли маълумотларга эга бўлдим», − дея ўз таассуротлари билан бўлишган Айдан.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Бироқ бир йил ўтиб бошланган суратга олиш ишлари тўхтатилди. Айтганча, актрисанинг катта бобоси қозон-татар, бувиси эса қрим-татар. Улар XIX асрнинг иккинчи ярмида Туркия кўчиб келган.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Актрисанинг холаси ҳам юлдуз

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Айданнинг холаси – Сузан Авжи ўтган асрнинг 60–70 йилларида кўплаб фильмларда роль ижро этган Туркиянинг хизмат кўрсатган санъат арбоби ҳамда кино юлдузидир.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Сузан ҳозирда 84 ёшда бўлиб, Айдан у билан тушган суратларини Instagram саҳифасида бўлишиб туради. «Сизнинг шу ерда эканлигингиздан хурсандман, қадрли холажоним», − деб изоҳ қолдирган актриса. Айтганча, Сузан Авжи ҳам ҳам жияни сингари анча ёш кўринади.

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Фото: Instagram / @aydannsener

    Мавзуга доир:

    • «Чолиқуши» сериали юлдузи – Айдан Шенер экранларга қайтмоқда
    • Уч марта саҳналаштирилган машҳур асар. Туркиянинг «Чолиқуши» сериали ҳақида қизиқарли фактлар

    11.03.2021, 15:34   Изоҳ (0)   47752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғон — Салмон Хон, Капурлар оиласидан бўлмаган Шаҳид Капур: Болливуд юлдузлари ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    11.03.2021, 10:26

    Instagram: Юлдуз Усмонова концертига старт берилди, қиличбоз актрисалар, Муниса узук олган суратига изоҳ берди

    10.03.2021, 22:25

    Фото: Юлдузларнинг болалигидаги ва ҳозир истиқомат қиладиган уйлари (фото)

    10.03.2021, 21:49

    «Турмушга чиқишни истамайдиган ўзбек қизи» видеоролиги юлдузи — 7 ёшли қизча Максим Галкиннинг «Лучше всех» шоусига таклиф қилинди

    10.03.2021, 18:33

    Таниқли турк актрисаси Неслиҳан Атагул Голливуд юлдузи Пенелопа Крус билан бир фильмда рол ижро этади

    10.03.2021, 17:58

    Қойил қолмай илож йўқ. Ёши 80 дан ошса-да, ёш кўринадиган машҳурлар

    10.03.2021, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора кийимда келиш тавсия этилади: ҳайвонот боғининг ўзига хос сирлари

    Лайфстайл | 25 июн, 18:50

    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

    Реклама | 25 июн, 18:00

    “Қирғизистонда уюшган жиноий гуруҳлар йўқ” — Қамчибек Ташиев

    Қирғизистон | 25 июн, 18:45

    Нима учун чамадон касалликларга сабаб бўлиши мумкин?

    Лайфстайл | 25 июн, 18:30

    Тошкентда ҳовуздаги балиқни қўлига ушлаб олган шахс ўзига эътироз билдирган аёлга сўкинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 18:20

    “Биз дотацияли республикадан олтин конларига эга давлатга айландик” — Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири

    Ўзбекистон | 25 июн, 18:10

    Ирландия босиб олинган Фаластин ҳудудлари билан савдони тақиқлайди

    Дунё | 25 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.