• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Тос суягим майдаланган, юзимнинг ярми йўқ эди». Актриса Хосият Ҳусанова мудҳиш автоҳалокатга учраб, тирик қолгани ҳақида гапириб берди (видео)

    Таниқли кино ва театр актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова UzReport телеканалининг «Ўйларим» кўрсатувига берган интервьюсида 13 йил аввал мудҳиш автоҳалокатга учраб, омон қолгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: YouTube скриншот

    Фото: YouTube скриншот

    «2008 йил айни гуллаб келаётган даврим, унвон олишга номзодим қўйилаётган пайт эди. Май ойида уйимнинг олдида, Мевазорда автоҳалокатга учрадим. Ўшанда жуда қаттиқ авария бўлиб, ўзимнинг кўз олдимда ўзим ўлдим. Damas автомашинаси Nexia’га урилиб, ундан қочиб, дарахтзорга кириб кетдик ва катта чинор дарахтига айнан мен ўтирган жой тегганидан сўнг Damas йиғилиб қолган. Мен ўша пайтда йўлидан тўхтаб, бизга ёрдам берган ҳайдовчиларни ҳалигача дуо қиламан. Уларни кўрмаганман, танимайман, аммо овозини эшитганман.

    ...Ўртада қоронғилик, битта кадр йўқ. Шундан кейин менга кимнингдир жуда узоқдан қаттиқ инграётгани эшитилди. Қоронғиликда ўша инграётган одамга ёрдам беришга шошиляпман, уни қидиряпман, қидиряпман, аммо ҳаммаёқ қоронғи бўлгани учун тополмаяпман. Кейин овоз менга секин-секин яқинлашди. Охири овоз ўзимнинг овозим эканлигини билдим. Кўзимни очсам, ҳайдовчилар менга қараб югуриб келаётган экан. Нафас оламан десам, машинага қисилиб қолган эканман. Нафас ололмасдан, ўша ерда ўлиб қолдим, ростдан ўлдим. Чунки одам бир-икки дақиқа нафас олмаса, ўлади-ку, тўғрими?!

    Кейинроқ айтиб беришларича, ўша пайт Damas’ни кўпчилик бўлиб синдириб, очишган. Кўп эркакларинг кучи куч экан-да. Белимдан тепаси қисилиб қолгани учун кўпчилик бўлиб мени машина ичидан тортиб олишган. Уларнинг ёрдами билан нафас ола бошлаганман. Сўнгра мени қайсидир машинага солишиб, зудлик билан 16-сон шаҳар шифохонасига етказишган. У ердагилар санъаткорлигимни кўриб, дарҳол ёрдам кўрсатишган», — дейди актриса.

    Хосият Ҳусанованинг айтишича, уни шифокорлар «бир умр кўрпага михланиб қолади», дейишган.

    «Авария оқибатида тос суяклар умуман майдаланиб кетган, сон иккига бўлиниб, юзимнинг ярми йўқ бўлган. Юзим бу ҳолатга қайтади, деб ўйламагандим. Ўшанда ‘Оёққа турмайди, бир умр коляскада ўтиради, кўрпага михланиб қолади’, деган гапларни ҳам эшитганман. Бу гапларни эшитганингда тугаркансан одам. Ундан кўра ўлган яхши-да. «Нега мени қутқаришди, нимага мен ўша жойда ўлиб кета қолмадим?», деган фикрлар ҳаёлимдан кечган.

    У вақтда фарзандим 5-синфда ўқирди. ‘Ўлиб қолсам, битта-ю битта қизим кимнинг қўлида қолиб кетади’, деб кўп ўйлаганман. Қизимнинг бахтига омон қолдим. Бу Аллоҳнинг менга берган мўъжизаси-да! Ҳозир ўзимга ўзим қойил қоламан, сабаби юрагим бақувват, кучли аёл эканман», — дейди у.

    Фото: YouTube скриншот

    Фото: YouTube скриншот

    Актриса интервью давомида икки йилда соғайиб, оёққа турганини таъкидлаган.

    «Бир йил бир жойда ётган бўлсам, ич-этимни кемириб, адойи тамом бўлганман. Чойшабимни алмаштириш учун тўрт нафар одам керак бўларди. Ичимда темир, ташқаримда темир... ҳозир ҳам қолиб кетган темирлар бор. Тўрт нафар одам столдек тўғри, текис кўтарган пайтда чойшабимни алмаштириб олишарди. Ётган жойимда сочиқда ювинтиришарди.

    Устозим Ёқуб Ахмедовга, ҳамкасбларимга катта раҳмат. Таниган, танимаганлар ҳам кўргани боришган. Ойлик маошимни вақтида уйимга етказиб туришган. ‘Отасиз қолган фарзандимни ким боқади, мен оёққа туришим керак’, деган қаттиқ мақсадни олдимга қўйганман. Бир йилдан сўнг ўрнимдан туришни ўргатишди, қўлтиқтаёқда юришни ўргандим. Бир йилда қўлтиқтаёқни ҳам ташладим. Дардини берган Аллоҳим шифосини ҳам бераркан. Қизимни етим бўлиб қолишдан Аллоҳнинг ўзи асради, фарзандимнинг бахти бор экан», — дейди Хосият Ҳусанова.

    Эслатиб ўтамиз, Хосият Ҳусанова 2015 йилда 47 ёшида иккинчи фарзанди, яъни ўғлини дунёга келтирган. У қизини турмушга узатган, бир нафар набираси бор.

    Мавзуга доир:

    • Хосият Ҳусанова: Фатҳулла Масъудовнинг вафот этишини билганимда тиз чўкиб кечирим сўрардим
    • «Ўзбекистонда яшасанг — тозала! Йўқса, Россиянгга бор!». Актриса Хосият Ҳусанова қўшнилари билан тортишиб қолди
    • «Кўчага камера қўяман. Агар чиқинди ташласа, судга бераман». Хосият Ҳусанова тарқалган видеоларига изоҳ берди
    • Шифокорлар актриса Хосият Ҳусановани 47 ёшда туғишдан қайтаришга урингани маълум бўлди

    04.03.2021, 22:03   Изоҳ (0)   37837
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Англиядаги қамоқхона деворида Бэнкси томонидан чизилгани тахмин қилинаётган граффити пайдо бўлди

    03.03.2021, 11:34

    Таниқли адиб Саъдулла Сиёев 82 ёшда вафот этди

    22.02.2021, 11:31

    30 ёшга кирмай вафот этган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    15.02.2021, 20:35

    «Шайтанат»даги Ҳонгирейдан Зарина Низомиддиновагача: Россияда яшаётган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    12.02.2021, 12:34

    «Бу идишларда меҳнат билан, юрак билан бирга тарих ҳам бор»: Шавкат Мирзиёевнинг Риштондаги кулолчилик марказига ташрифи (фото)

    06.02.2021, 10:11

    «Кўнгил кўчалари», «Меҳробдан чаён» сериаллари режиссёри Маҳкам Муҳаммедов оламдан ўтди

    05.02.2021, 10:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.