Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 10 март куни амалий ташриф билан Покистонга боради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, учрашув ва музокаралар давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, икки томонлама муносабатларни минтақавий алоқалар шароитида муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонлар, шунингдек, 2021 йилга мўлжалланган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқади.
Бундан аввал Наманган ва Панжоб вилоятлари «Биродарлашган ҳудудлар» дея эълон қилингани, Тошкентни Покистон шимоли билан боғлайдиган 573 километрлик темир йўл қурилиши ҳамда Шавкат Мирзиёев Покистон делегациясини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)