• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев 9 март куни Қорақалпоғистонда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, давлат раҳбари 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган.

    Шундан сўнг мутахассислар томонидан ҳар бир шаҳар ва тумандаги имконият ва муаммолар ўрганилиб, таклифлар ишлаб чиқилди. Улар асосида, 2020 йили 11 ноябрда Президентнинг «2020—2023 йилларда Қорақалпоғистонни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда, аввало, мазкур қарор ижроси доирасида муҳандислик ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш, маҳалла ва овулларда турмуш шароитларини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Маълум қилинишича, 2020 йили Қорақалпоғистонда умумий қиймати 436 миллион долларлик 712 та лойиҳа амалга оширилиб, 4 минг 300 дан зиёд иш ўрни яратилган. 2020 йилнинг январь—февраль ойларида эса 52 та лойиҳа бажарилиб, 300 дан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, бу борадаги ишлар тизимли давом эттирилмоқда. Хусусан, умумий қиймати 887 миллион доллардан зиёд бўлган яна 711 та лойиҳа шакллантирилган. Соҳалар кесимида айтганда, уларнинг 201 таси саноат, 280 таси хизмат кўрсатиш, 230 таси қишлоқ хўжалиги тармоқларидадир. Барча лойиҳалар натижасида қарийб 222 миллион долларлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этиш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш ҳамда 41 миллион долларлик экспортни таъминлаш мумкин бўлади. 22 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

    Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон замини минерал ресурсларга бой. Уларни қайта ишлаб, қурилиш материаллари тайёрлаш мақсадида 150 та лойиҳа режалаштирилган. Натижада йилига 1 триллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қўшимча 3 миллион долларлик экспорт қилиш имконияти яратилади. Масалан, Мўйноқ туманида керамика ва қамишдан плиталар, Тўрткўл туманида ойна ишлаб чиқариш режалаштирилган.

    Тўқимачилик соҳасида 40 та, фармацевтика йўналишида 16 та корхона ташкил этиш мўлжалланган. Бу корхоналарда 5 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Улардан бири — артемия систасини қайта ишлаш бўйича лойиҳа. Қисқичбақасимонлар оиласига мансуб ушбу митти жонзотдан тайёрланадиган маҳсулотлар тиббиёт, фармацевтика, косметология, қишлоқ хўжалиги каби кўплаб соҳаларда фойдаланилади. Шу боис 30 миллион доллар эвазига корхона ташкил этиб, йилига 3 минг 500 тонна артемия систасини қайта ишлашни йўлга қўйиш режалаштирилган. Унинг экспорт қуввати 30 миллион доллар бўлиши мўлжалланган. Бу ерда 500 та доимий, 2 мингта мавсумий иш ўрни яратилади.

    Қизилмия илдизини чуқур қайта ишлаш бўйича яна 13 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг самарасида қизилмия маҳсулотлари экспорти миқдорини ҳозирги 29 миллион доллардан 62 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

    Қорақалпоғистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги имкониятлари ҳам жуда кенг. Масалан, чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик бўйича 117 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Уларнинг самарасида 7 мингга яқин кишининг бандлиги таъминланади. Ушбу лойиҳаларнинг 24 таси гўшт, сут ва терини қайта ишлаш, омихта ем ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

    Давлат раҳбари хорижий тажрибани татбиқ этган ҳолда, наслли чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Ресурсларни тўла ишга солиб, қайта ишлашни чуқурлаштириш, аҳолига доимий даромад манбайи яратиш чора-тадбирлари юзасидан кўрсатмалар берди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлуни қабул қилгани, ўтган йили кўришишни ваъда қилган қорақалпоғистонлик қизга «Зулфия» мукофотини топширгани ҳамда тез орада вилоят ҳокимлари орасида ҳам аёллар бўлишига умид билдиргани ҳақида хабар берилганди.

    09.03.2021, 22:46   Изоҳ (0)   11382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда банк раҳбари фуқарони калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ изоҳ берди

    09.03.2021, 22:25

    Туркия президенти 2021 йилда Ўзбекистонга келади

    09.03.2021, 22:12

    Санкт-Петербургда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўлдириб кетилди. Қотилликда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит гумонланиб, қўлга олинди

    09.03.2021, 21:58

    «Амирсой» тоғ-чанғи курорти иши вақтинчалик тўхтатилди

    09.03.2021, 21:25

    Uzbekistan Airways Тошкент–Тбилиси–Тошкент йўналишидаги авиақатновларни 30 мартдан қайта тиклайди

    09.03.2021, 21:01

    Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи тушди

    09.03.2021, 20:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.