• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Тушдаги кашфиёт. 6 март – Менделеев жадвали эълон қилинган сана

    Деярли ҳаммамиз Дмитрий Менделеев кимёвий элементлар даврий жадвалини тушида кўриб кашф қилгани ҳақидаги гапни эшитганмиз ва илм-фаннинг энг таниқли атрибутларидан бири сифатида Менделеев жадвали кимёдан узоқ одамларга ҳам таниш нарса, десак муболаға бўлмайди. 6 март — ҳаммамиз яхши биладиган даврий жадвал ҳақида илм-фан илк бора хабар топган кун бўлиб, бундан роппа-роса 152 йил муқаддам, яъни 1869 йилнинг шу санасида Рус кимё жамияти мажлисида тарихда илк бора даврий қонун ҳақида ўқиб эшиттирилган эди. «Дарё» мазкур жадвал тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Дмитрий Иванович Менделеев

    Дмитрий Иванович Менделеев
    Фото: Google Photos

    Қизиғи шундаки, ўша мажлисда Дмитрий Ивановичнинг ўзи иштирок этмаган. Шу куни уни янги ишга туширилган кимё заводларидан бирининг очилиш маросимига таклиф этишган ва у ўша ёққа кетган эди. Илмий мажлисда эса даврий қонун ҳақидаги маърузани Менделеев номидан унинг яқин дўсти ва ҳамкасби Меншуткин ўқиб эшиттирган. Йиғилганлар маърузани жимгина тинглаб, охирида муаллифни олқишлаб, тинчгина тарқалишган. Худдики бу одатий мажлислардаги ҳар доимги гаплардек қабул қилинган эди. Яъни ўшанда жуда кўпчилик ҳозиргина тингланган илмий янгиликнинг моҳиятини англамаган.

    Ҳақиқатан ҳам аслида кимёвий элементларнинг муайян тартибда тизимлаштириш ғояси янгилик эмас эди. Ўз вақтида Дёберейнер, Жон Далтон, Юлиус Майер, Леопольд Гмелин, Нюлендс сингари бошқа кимёгар олимлар ҳам кимёвий элементларнинг муайян систематик тартиботини ишлаб чиққан. Лекин айнан Менделеев элементларнинг даврий қонун асосида тартибланишини, яъни уларнинг атом оғирлигининг ўсиб бориши тартибида даврийланишини биринчи бўлиб фаҳмлаган дейиш мумкин.

    Албатта, Менделеев жадвалининг илк кўриниши ҳозиргидек чиройли тартибланган ва ранглар билан фарқлаб ажратилган элементлар катакчаларидан иборат бўлмаган. У оддий рўйхат кўринишида эди. Даврий жадвалнинг илк намунаси ўша йилнинг 15 март санасида босмадан чиққан «Кимё асослари» дарслигида берилган. Европага эса жадвал апрель ойида етиб борган. Европа илмий нашрлари ичида биринчи бўлиб Менделеев жадвалини Лейпцигдаги «Амалий кимё журнали» чоп этган. Айтиш мумкинки, шундан кейингина жаҳондаги кўп сонли олимлар ушбу даврий қонун ва унинг асосидаги жадвалнинг аҳамиятини англаб етган. Зеро агар унга таяниб фикр қилинса, демак Ер юзида ҳали очилмаган бир қанча кимёвий элементлар мавжуд эди ва уларни кашф қилиш илм-фан ва саноат учун янги истиқболларни очиб берарди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. Менделеев даврий қонунинг амалий аҳамияти ўзини кўп куттирмади. Орадан атиги олти йил ўтиб, ушбу қонун асосида аввалига Францияда галлий элементни кашф этилди. Шунингдек, Германияда германий металлини олишга муваффақ бўлинди. Бу эса даврий қонуни ва жадвал ҳақ эканининг яққол исботи эди.

    Фото: Google Photos

    Шундан сўнг Менделеевнинг обрўси бутун Европада кескин ошиб кетди. Унга турли нашрлардан журналистлар интервью сўраб тинимсиз мурожаат қилишган ва гўёки олим даврий жадвални тушида кўргани ҳақидаги гапни ҳам айнан сенсацияпараст журналистлар шов-шув қилиб, оммалаштиришган. Олимнинг ўзи эса бу ҳақида ортиқча ҳиссиётга берилишни ва қандайдир ўта аҳамиятли жиҳат деб қарашни хоҳламаган дейиш мумкин. Чунки у «Мэн бу қонун устида балки йигирма йиллаб фикр юритгандирман, сизлар эса ётди-ю, тушида ва ...тайёр деб ўйлайсизлар» – деган эди. Ҳақиқатан ҳам ҳаммамиз ҳам яхши биламизки, одам муайян бир нарсани муттасил ўйлайверса, у тушига ҳам кирадиган бўлади. Дмитрий Иванович билан ҳам шундай бўлган холос аслида. У даврий жадвални ҳеч қанақасига тушида тасодифан кўриб, ўз-ўзидан кашф қилиб қолмаган, балки йиллаб қилинган мулоҳазалар маҳсулини тушида кўрган, десак тўғрироқ бўлади.

    Ҳозирги кундаги Менделеев даврий жадвали олим ўзи тартиблаган кўринишдан анча фарқ қилади. Чунки, аввало, ўтган бир ярим асрдан зиёд вақт мобайнида яна жуда кўплаб элементлар кашф қилинди ва жадвал тўлдириб, кенгайтириб борилди. Қолаверса, ҳозирда элементларнинг даврий тартибланиш системаси Менделеев йўлга қўйган усул – атом оғирлиги тартибида эмас, балки элементларнинг ядро зарядларининг ортиб бориши тартибида тизимлаштирилган бўлиб, мутахассисларнинг фикрича, айнан шундай тизим даврий қонуннинг фундаментал хоссаларини аниқроқ очиб беради. Қолаверса, замонамизда бошқа айрим кимёгарлар даврий жадвалнинг тамомила ўзгача талқинларини ҳам тақдим этишмоқда.

    Мақола сўнгида Менделеев шахси ҳақида яна баъзи қизиқ фактларни келтириб ўтмоқчимиз.

    Биласизми, аслида, Менделеев жадвали «Соколов жадвали» деб ҳам юритилиши мумкин эди. Чунки улар оиласининг фамилияси Менделеев эмас, айнан Соколов бўлган. Бироқ унинг бобоси черков хизматига киргач, фарзандларининг фамилиясини ўзгартиришга қарор қилган экан. Хусусан, у катта ўғлининг фамилиясини ўзи яшаган Тихомир қишлоғи шарафига Тихомирский деб қўйган ва бошқа ўғлининг фамилиясини эса яқин қўшниларининг шарафига уларнинг фамилиясига алмаштириб берган. Ўша қўшнининг фамилияси Менделеев бўлган ва шу ўғлидан биз таниган кимёгар олим дунёга келган. Дмитрий Менделеев оилада 17-фарзанд бўлган. Унинг ҳаётда иккита акаси ва бешта опаси бўлиб, қолган ака-опалари яшаб кетмаган (чақалоқлигида вафот этган). Менделеев кимёдан дарс бериш билан бирга, чамадон ясайдиган моҳир уста ҳам бўлган. Унинг чамадонлари жуда сифатли бўлгани учун доим харидоргир бўлган ва бутун шарқий Европа бозорида ўзига хос бренд – «айнан Менделеевники» деган мақтов билан сотилган. Шунингдек, Менделеев елим ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланган.

    Дмитрий Иванович Менделеевни уч бора Нобель мукофотига тавсия этишган. Лекин олимга мукофотни олиш насиб қилмаган. Гап-сўзларга қараганда, мукофот ҳайъатидаги айнан Россия вакилининг ўзи Менделеевга қарши овоз берган экан.

    Музаффар Қосимов тайёрлади

    07.03.2021, 19:17   Изоҳ (0)   66304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олма мия фаолиятини яхшилайди — олимлар

    03.03.2021, 15:58

    Олимлар ўлим хавфи эҳтимоллигини 25 фоизга қисқартиришга қодир маҳсулот номини маълум қилди

    01.03.2021, 12:34

    Олимлар организмда коронавирусдан кейинги белгилар қачон бутунлай йўқолишини аниқлади

    27.02.2021, 13:56

    Ернинг энг аниқ ясси харитаси яратилди

    23.02.2021, 13:59

    Олимлар ухлаётган инсон билан мулоқот қилишни ўрганиб олди

    21.02.2021, 13:57

    Дунёдаги энг катта айсберг музли мозаикага айланди (фото)

    18.02.2021, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47

    “Брайтон” Балеба учун “Манчестер Юнайтед”дан катта сумма талаб қилди

    Спорт | 16 август, 16:46

    Трамп АҚШ—Россия—Украина уч томонлама саммитини ўтказиш имкониятини эътироф этди

    Дунё | 16 август, 16:35

    Европа раҳбарлари Аляскадаги учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот тайёрлашди — Туск

    Дунё | 16 август, 16:05

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.