• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Евроиттифоқ ва АҚШ Навальний иши юзасидан Россияга қарши санкциялар киритди. Россия ТИВ ҳамкасбларини олов билан ўйнашмасликка чақирди

    Евроиттифоқ ва АҚШ сиёсатчи Алексей Навальний билан боғлиқ вазият туфайли россиялик амалдорларга қарши санкциялар киритди, деб ёзади Meduza.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Евроиттифоқ санкциялари ҳақида дастлаб Германиянинг DPA агентлиги хабар берди. Кейинроқ Евроиттифоқ расмий журналида ҳам бу ҳақда хабар эълон қилинди.

    Россия бош прокурори Игор Краснов, Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин, Росгвардия раҳбари Виктор Золотов ва Жазоларни ижро этиш федерал хизмати директори Александр Калашников санкциялар таъсирига учради. Уларнинг Евроиттифоққа кириши тақиқланади, шунингдек, уларнинг Евроиттифоқ ҳудудидаги активлари музлатиб қўйилади.

    АҚШ ҳам Навальнийнинг таъқиб этилиши туфайли санкциялар ҳақида эълон қилди. Санкциялар, хусусан, Россия президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников, мудофаа вазири ўринбосарлари Алексей Криворучко ва Павел Попов, Жазоларни ижро этиш федерал хизмати раҳбари Александр Калашников, бош прокурор Игор Краснов ва Кремлнинг ички сиёсат бўйича бошқармаси бошлиғи Андрей Яринга нисбатан жорий қилинди. Шунингдек, Россиянинг учта илмий-тадқиқот институти ҳам санкцияларга учради. АҚШ ҳукумати Федерал хавфсизлик хизматини Навальнийнинг заҳарланишига алоқадор деб ҳисоблашини маълум қилди.

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги Евроиттифоқ ва АҚШнинг янги санкцияларини «Россияга қарши душманларча ҳамла» деб атади.

    «Санкциялар киритиш учун Навальнийнинг гўёки «жанговар кимёвий моддалар» билан «заҳарланиши» билан боғлиқ атайлаб уюштирилган провокация баҳона қилинганида бемаънилик тантана қилади. Буларнинг барчаси — шунчаки бизнинг ички ишларимизга аралашувни давом эттириш учун баҳона, холос. Бунга кўнмоқчи эмасмиз. Ўзаролик тамойилидан келиб чиқиб, жавоб қайтарамиз, жавобимиз симметрик бўлиши шарт эмас», — дейилади Россия ТИВ хабарида.

    Муассаса АҚШнинг бундай хатти-ҳаракатлари Вашингтон томонидан «тўлиқ музлаш нуқтасигача олиб борилган икки томонлама алоқаларни янада бемаънилаштириш»га ҳисса қўшишини таъкидлади.

    «Россияга санкциялар киритиш ёки босим ўтказишнинг бошқа йўллари орқали нималарнидир юклаш аввал ҳам муваффақиятсиз кечган, энди ҳам шундай бўлади. Агар АҚШ оқилона асосда тенг ҳуқуқли мулоқотга тайёр бўлмаса, бу уларнинг танлови. Американинг «санкцияларга ишқибозлиги»дан қатъи назар, ҳар қандай тажовузга қаршилик кўрсатган ҳолда, миллий манфаатларимизни қатъий ҳимоя қилишда давом этамиз. Ҳамкасбларимизни олов билан ўйнашмасликка чақирамиз», — дейилади хабарда.

    Бу Навальний иши бўйича Европа томонидан киритилаётган биринчи санкциялар эмас. 2020 йил октябрида сиёсатчининг заҳарланиши туфайли, Евроиттифоқ олти нафар амалдорга ва битта илмий-тадқиқот институтига қарши санкциялар эълон қилган эди.

    Маълумот учун, мухолифатчи Алексей Навальний 17 январь куни Россияга Германиядан қайтиб келди, у ерда қарийб беш ой давомида бўлиб, «Новичок» билан заҳарланганидан кейин даволанди. Тарафдорлари уни кутиб олиш учун Внуково аэропортига келди. У ерда оммавий ҳибсга олишлар бўлиб ўтди, Навальний ўтирган самолёт эса Шереметьевога қайта йўналтирилди. Қўнганидан кейин сиёсатчи қўлга олинди — «Ив Роше» иши бўйича шартли маҳкум мажбуриятларини бузганлиги учун.

    18 январь куни Навальний қамаб қўйилди, суд эса тўғридан-тўғри полиция бўлимида ўтказилди. 19 январь куни Навальний томонидан ташкил қилинган Коррупцияга қарши кураш фонди (ККФ) «Путиннинг қасри» ҳақидаги фильмни эълон қилди. У 100 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди, ижтимоий тармоқлар эса шу мавзудаги мемларга тўлиб кетди. Ҳукумат унинг қаср эмас, апарт-меҳмонхона эканлигини ва унга Путин эмас, балки унинг дўсти Аркадий Ротенберг эгалик қилишини маълум қилди.

    Навальнийнинг тарафдорлари бутун Россия бўйлаб оммавий норозилик акцияларини уюштирди. 23 январь куни тўрт мингдан ортиқ, 31 январь куни беш мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди. Кўп йиллардан буён бунақаси бўлмаганди. Федерал телеканаллар «хушмуомала полициячилар» ҳақида ҳикоя қилди, аслида эса улар намойишчиларга қарши дубинка, электрошокер ва кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган эди (Кремль буни провокацияга жавоб деб атади).

    Акциялардан кейин камида 40 та жиноят иши қўзғатилди. Навальнийнинг сафдошлари Любовь Соболь ва Кира Ярмиш, шунингдек, сиёсатчининг укаси Олег митингда коронавирусга қарши чораларни бузганлик учун уй қамоғига ҳукм қилинди. Навальнийнинг яна бир сафдоши Леонид Волков ўсмирларни кўча акцияларига жалб қилганлик учун қидирувга берилди.

    Москванинг Симонов туманлараро суди 2 февралда Навальнийни «Ив Роше» иши бўйича айбдор деб топиб, унинг жазони колонияда ўташи ҳақида қарор чиқарганди. Москва шаҳар суди 20 февралда қарорни қонуний деб топди ва суд ҳукми кучга кирди.

    Навальний колонияда 2,5 йил давомида суд белгилаган жазони ўтайди.

    Мавзуга доир:

    • Европа Иттифоқининг доимий вакиллари Навальний иши юзасидан россияликларга санкциялар эълон қилиши кутилмоқда
    • АҚШ Конгрессига Навальний туфайли Россияга қарши санкциялар лойиҳаси киритилди
    • Европа Иттифоқи Алексей Навальний заҳарлангани сабабли россиялик мансабдорлар ва «Новичок»ни яратган институтга санкция жорий қилди

    03.03.2021, 10:10   Изоҳ (0)   33633
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жек Ма энди Хитойнинг энг бой уч одами қаторида эмас

    03.03.2021, 09:47

    Швецияда янги туғилган чақалоқда коронавируснинг янги мутацияси борлиги аниқланди

    03.03.2021, 09:35

    Вьетнамда курьер 12-қаватдан тушиб кетган икки ёшли қизчани қутқариб қолди (видео)

    03.03.2021, 08:10

    WSJ Хитойда туғилиш даражасининг пастлиги мамлакат иқтисодиётига хавф солишини маълум қилди

    03.03.2021, 07:41

    Инвесторлар Павел Дуровдан TON блокчейн-лойиҳаси туфайли кўрилган ўн миллионлаб доллар зарарни қоплашни талаб қилди

    03.03.2021, 06:27

    Австрияда 41 киши Pfizer ва BioNTech вакцинаси билан эмлангандан кейин вафот этди

    02.03.2021, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яккабоғ ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:30

    Ҳиндистонда заводдаги портлашда 39 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 2 июл, 10:25

    Хитойда илк бор роботлар иштирокида футбол турнири ўтказилди (видео)

    Технологиялар | 2 июл, 10:14

    “ПСЖ” “Бавария”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал жуфликлари маълум бўлди

    Спорт | 2 июл, 10:05

    Тошкент вилоятида пора эвазига 3 млн доллар кредит олиб бермоқчи бўлганлар қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.