Ўзбекистонда 3 мартдан бошлаб Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартнома бериш жараёни қайта тикланади. Бу ҳақда Асакадаги автозаводга уюштирилган пресс-тур давомида UzAuto Motors масъуллари маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Фото: «Дарё»

Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш шартномалар бериш вақтинча тўхтатилгани февраль ойи бошида маълум бўлган эди. Бунга UzAuto Motors дилерлари шартномалар ва автомобилларни етказиб бериш бўйича янги бошқарув тизимига ўтаётгани сабаб қилиб кўрсатилган эди.

Аввалроқ UzAuto Motors Equinox етказиб беришни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди. Бунга моделлар қаторини янгилаш стратегияси сабаб қилиб кўрсатилган.