• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мьянма ҳарбий маъмурияти 19 та давлатдаги юзта дипломатини чақириб олди

    Мьянманинг ҳарбий маъмурияти мамлакатнинг БМТдаги вакили Чжо Мо Тун ташкилотнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳи минбаридан сўзлаган баҳсли нутқидан сўнг дунёнинг 19 та давлатидаги 100 нафар дипломатини чақириб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

    Фото: My Seldon

    Фото: My Seldon

    Чжо Мо Тун БМТ минбарида дунё ҳукуматларини ҳокимиятни куч билан эгаллаб олган Мьянманинг ҳарбий ҳукуматига қарши чиқишга чақирган.

    Маҳаллий нашрнинг маълум қилишича, дипломатларни чақириб олиш ҳақидаги қарор Мьянма Ташқи ишлар вазирлиги томонидан чиқарилган.

    Ҳужжатга мувофиқ, Мьянма АҚШ, Буюк Британия, Австрия, Италия, Бразилия, Франция, Норвегия, Бельгия, Сербия, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Сингапур, Таиланд, Индонезия, Камбоджа, Жанубий Корея, Филиппин ва Гонконгдаги элчи маслаҳатчилари ва элчихона котибларини чақириб олди.

    Шу билан бирга, ҳозирда Мьянма Ташқи ишлар вазирлигининг Найпидавда ишлаётган элликка яқин дипломатлари чақириб олинган ҳамкасблари ўрнини босиш учун юқорида қайд этилган мамлакатларга юборилади.

    Маълум қилинишича, Мьянманинг БМТдаги элчиси Чжо Мо Тун аллақачон ҳарбий маъмурият томонидан ўз лавозимидан озод қилинган ва давлатга хиёнат қилганликда айбланган. Дипломатларнинг чақирилиши, Чжо Мо Туннинг БМТдаги нутқидан сўнг чет элда ишлаётган кўплаб Мьянма дипломатлари мамлакатда бир ойдан бери бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари кампаниясига қўшилишга мойил бўлиб, янги ҳукумат учун ишлашни хоҳламаганлиги билан боғлиқ.

    Мьянмада ҳарбийлар 1 февралда ҳокимият тепасига келиб, мамлакат раҳбарларини ҳибсга олишди. Қуролли Кучлар бош қўмондони Мин Аунг Хлайн мамлакатнинг муваққат президенти этиб тайинланди ва мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди.

    Ҳарбийлар 2020 йил 8 ноябрдаги сайлов натижаларини оммавий равишда сохталаштирилган деб иддао қилмоқда. Давлат тўнтаришига сабаб қилиб ўтган йилги сайловлардаги сохталиклар ва сайлов комиссиясининг ҳаракатсизлиги кўрсатилди. 2020 йил ноябрда бўлиб ўтган сайловларда «Демократия учун миллий лига» партияси ҳукумат тузиш учун етарлича овоз тўплаган, ҳарбийлар томонидан қўллаб-қувватланган партия эса мағлуб бўлган.

    Ҳокимиятга келган ҳарбийлар фавқулодда ҳолат муддати тугагандан сўнг янги сайловлар ўтказишга ҳамда ҳокимиятни сайловларда ғолиб бўлганларга топширишга ваъда берди.

    Мамлакатнинг йирик шаҳарларидаги тўнтаришлардан сўнг норозилик намойишлари бошланди. Норозилик намойишлари туфайли интернет деярли тўлиқ узиб қўйилди. Facebook, Instagram, WhatsApp, Wikipedia блокланди.

    Мамлакат миқёсидаги иш ташлаш мамлакатдаги 70 фоиздан ортиқ давлат муассасалари ва корхоналарининг ишини фалаж қилди. Намойишчилар ҳокимиятни фуқаролик ҳукуматига қайтаришини, ҳибсга олинган ДМЛ раҳбарлари ва функционерларини озод қилишни ҳамда 2020 йил 8 ноябрда бўлиб ўтган сайловларда сайланган парламентнинг биринчи сессиясини зудлик билан чақиришни талаб қилмоқда.

    БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳарбийлар ҳаракатларини «Мьянмада амалга оширилган демократик ислоҳотларга жиддий зарар етказиш» дея қоралади. Шунингдек, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Мьянма давлат раҳбарларининг ҳибсга олинишидан хавотир билдирди ва ҳарбийларни ҳибсга олинган сиёсатчиларни озод қилишга чақирди.

    Таъкидланишича, 28 февраль куни Мьянмадаги намойишларда 17 киши ҳалок бўлган.

    02.03.2021, 07:21   Изоҳ (0)   6167
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда парламент сайловлари кузда бўлиб ўтиши маълум қилинди

    02.03.2021, 07:07

    Жанубий Кореяда болаларга нисбатан зўравонлик учун ўлим жазоси жорий этилди

    02.03.2021, 06:20

    Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши тўғрисидаги ҳужжатдан уч кишининг исми сирли равишда ғойиб бўлди

    02.03.2021, 05:46

    Саркози коррупция иши бўйича суд қарори устидан шикоят киритади

    02.03.2021, 00:58

    Туркия сайёҳлар учун мамлакатга кириш чекловини 26 майгача узайтирди

    02.03.2021, 00:43

    Forbes муваффақиятга ўз кучи билан эришган россиялик аёллар рейтингини тузди, улар орасида теннисчи Мария Шарапова, Wildberries интернет-дўкони асосчиси бор

    01.03.2021, 23:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.