• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бир футболчи тарихи. «Реал»дан бадарға қилинган «биллур оёқ»ли Гарет Бэйл ҳақида

    Гарет Бэйл 2021 йилнинг февраль ойи ўрталарига қадар «Тоттенҳэм» таркибида атиги 17 учрашувда қатнашиб («шпорлар» 41 учрашув ўтказган), атиги 783 дақиқа ҳаракат қилди, шу билан бирга шундан 50 фоиздан кўпроғи Европа Лигаси ўйинларига тўғри келди. Премьер Лигада ҳам уэлслик жуда кам дақиқаларга эга бўлаётганди. Кўпчилик Гаретнинг Англия Кубоги доирасида ўтказилган «Эвертон»га қарши ўйинда майдонга тушишини кутганди, аммо у «Тоттенҳэм»нинг ўйин учун қайдномасидан ҳам ўрин олмади. «Шпорлар» бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйиндан сўнг бунга қуйидагича изоҳ берди:

    «Якшанба куни биз «Вест Бромвич»га қарши ўйнадик ва Гарет бутун ўйинни захира ўриндиғида ўтказди. Душанба куни мен унинг ўзини ноқулай ҳис қилгани туфайли текширувдан ўтмоқчи эканлигини билганимда жуда ҳайрон бўлдим. У душанба куни биз билан машғулот ўтказмади, сешанба куни қайтди, аммо яна бир неча кун давомида шифокорлар билан ишлашни хоҳлаётганини айтди. Шунинг учун у бугун биз билан бирга бўлмади. Бэйлнинг аниқ жароҳати йўқ, аммо у ўзини ноқулай ҳис қилмоқда ва машғулот ритмига ҳам эга эмас».

    Аммо Гарет кутилмаганда «Тоттенҳэм»нинг сўнгги ўйинларида фаоллашиб қолди. У Европа Лигаси 1/16 финал босқичи жавоб учрашувида «Вольфсберг», Англия Премьер Лигасида (26-тур) эса «Бёрнли» дарвозасини ишғол (дубль) этди ва ўзи ҳақида билдирилаётган танқидларга жавоб қайтарди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аммо жароҳатлар билан овора бўлиш супер юлдузга айланиши кутилган футболчининг ҳаёт тарзига айланиб улгурди. Тўғри, ҳар бир футболчига ҳам Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш ва энг нуфузли мусобақа финалида 3 та гол уриш насиб этавермайди, аммо Гарет ўзи лойиқ бўлган чўққиларни забт этмаганлиги кундан кунга аниқлашиб бормоқда. Қуйида Гарет Бэйлнинг бутун фаолиятига назар ташланади ва унинг қай тарзда бу аҳволга тушиб қолгани ҳақида ҳикоя қилинади.

    «Саутҳэмптон»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2006 йил 17 апрель куни 16 ёшли Гарет Бэйл «Саутҳэмптон» сафида ўзининг катта футболдаги дебют ўйинини ўтказади. Ёш футболчи Чемпионшип доирасида ўтказилган «Миллуолл»га қарши ўйинда чап қанот ҳимоячиси сифатида 90 дақиқа ҳаракат қилади. Кейинги мавсумда эса Бэйл «авлиёлар»нинг асосий ўйинчисига айланади. Уэльслик футболчи Чемпионшипнинг 38 учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 11 та голли узатмани ёздириб қўяди.

    «Тоттенҳэм»га ўтиш

    «Саутҳэмптон» чемпионатда олтинчи ўринни эгаллайди. Премьер Лигага чиқиш учун плей-оффнинг ярим финал ўйинида эса «Дерби Каунти»га пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўяди. Аммо бу Бэйлнинг «Тоттенҳэм»га (5 миллион фунт эвазига) ўтишига тўсқинлик қила олмайди. Гарет янги клубида ҳам бирданига ёрқин ўйинлар кўрсата бошлайди, аммо шу орада жароҳат олиб сафдан чиқади.

    Бэйл жароҳатидан тезда фориғ бўлади, аммо унинг ўз формасини тиклаб олиши қийин кечади ва «шпорлар»нинг асосий таркибига кира олмайди. Кейинги мавсум ҳам футболчи учун қийинроқ кечади, чунки Бэйл тиззасидаги операция туфайли мавсумолди тайёргарлик жараёнлари ва чемпионат стартини ўтказиб юборади. Уэльслик футболчи фақат январь ойига келибгина, мунтазам равишда ўйнай бошлайди. Чап қанот ҳимояси ва ярим ҳимояда ўйнаган Бэйл мавсум охирига келиб гол+пас тизими бўйича 8 очко (3+5) қайд этади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2010/11 йилги биринчилик эса Гаретнинг «Тоттенҳэм»даги дастлабки ёрқин мавсуми бўлади, чап қанот ярим ҳимоясига ўтган футболчи 11 та гол уради ва 11 та голли узатмани амалга оширади. Чемпионлар Лигасидаги «Интер»га қарши ўйиндаги ҳет-трикдан сўнг унга кимсан «Реал»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлади. Гаретнинг бразилиялик жамоадоши Эурелио Гомеш эса уни техник томондан ватандошлари билан таққослайди:

    «Гаретнинг ўйинида Бразилия ноталари бор. Ўйлашимча, у шунчалик яхши ўйнайдики, Бразилия терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди».

    2011/12 йилги мавсумда Бэйлнинг кўрсаткичлари кўтарилади, «Барса» ва «Реал» скаутлари уэлслик футболчини диққат билан кузатишни бошлайди ва бунда каталонияликларнинг имкониятлари юқори баҳоланади. Мавсум охирига келиб, Гаретнинг ўзи ҳам испан грандларининг таклифидан фақат мамнун бўлишини тан олади. Кейинги мавсум эса Гарет учун том маънода энг омадлиси бўлади, у Андре Виллаш-Боаш бошчилигида ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этади ва «шпорлар»нинг етакчисига айланади. Буни унинг 25 та голи ва 15 та голли узатмаси ҳам тасдиқлаб турибди. Ўша пайтда собиқ футболчи Майкл Доусон Гарет ҳақида шундай деганди:

    «У ўз имкониятлари билан Роналду ва Мессига тенглаша олади. Гарет дунёнинг энг яхши футболчиларидан биридир. Эҳтимол, Бэйл ҳозир дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиши ҳам мумкин. Бэйлнинг баъзи ақл бовар қилмас ҳаракатлари Криштиануни ҳам қизартириб юбориши мумкин».

    «Реал»га ўтиш

    2013 йилнинг ёзги трансферлар ойнасидаги узоқ ва қийин музокаралардан сўнг Гарет Бэйл ўша пайтдаги рекорд сумма — 101 миллион евро эвазига «Реал»га кўчиб ўтади. Уэльслик футболчи ўзига халақит берган кичик жароҳатларни инобатга олмаганда, Мадриддаги дебют мавсумини анча муваффақиятли ўтказади. У ўзининг «қаймоқранглилар» сафидаги дастлабки голини дебют учрашувидаёқ уради. 44 беллашувда майдонга тушган Гарет мавсум сўнгига келиб, 22 та гол ва 19 та ассистни амалга оширади. Испания Кубоги финалида «Барселона», Чемпионлар Лигаси ҳал қилувчи ўйинида эса «Атлетико» дарвозасига ғалаба тўпларини киритади. Жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Карло Анчелотти Бэйлдан мамнун эканлигини ва унинг бундан ҳам яхшироқ ишлаши мумкинлигини таъкидлайди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Гарет Бэйл янги мавсум бошланишида олдин Криштиану Роналдунинг истеҳзоли табассумига сабаб бўлган бир фикрни билдиради:

    «Жорий мавсумда мен «Олтин тўп»ни қўлга киритмоқчиман, шунингдек, «Реал» билан барча турнирларда ғолиб чиқишни истаган бўлардим. Мен «қироллик клуби» дунёнинг энг яхши жамоаси бўлишини хоҳлайман».

    2014/15 йилги мавсумни Бэйл жамоанинг асосий юлдузларидан бири сифатида бошлайди, аммо «Реал» ушбу футбол йилида ҳеч қандай совринсиз қолади. Карло Анчелотти эса ўз вазифасидан озод этилади. Гарет ўтган мавсумдаги кўрсаткичларини яхшилай олмайди ва кўплаб учрашувларда жамоани орқага тортаётгандек таассурот уйғотади. Испания матбуоти уэлсликнинг Рамос ва Роналду билан ёмон муносабатларда эканлиги ҳақида ёзаётган бир пайтда, клуб раҳбарияти унга катта умид билдиришда давом этади. «Қаймоқранглилар» Рафаэл Бенитес бошчилигида мавсумнинг биринчи ярмини бой бериб қўйгач, жамоа бошқарувига Зидан келади ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабани таъминлайди. Гарет «матрасчилар»га («Атлетико») қарши кечган Чемпионлар Лигаси финал ўйинида 120 дақиқа ҳаракат қилиб, Серхио Рамосга голли узатмани амалга оширади ва ўйиндан кейинги пенальтини аниқ ижро этади.

    2016 йилнинг октябрь ойида Бэйл Мадрид клуби билан шартномасини 2022 йилгача узайтиргач, бир неча кундан сўнг сонини жароҳатлаб олади ва 4 ойга сафдан чиқади. Апрель ойига келиб эса Гарет Мадрид таркибидаги 100-ўйинини ўтказиб, юбилейини ҳам навбатдаги жароҳати билан «нишонлайди». Чемпионлар Лигаси финалида «Ювентус»га қарши баҳсда Гарет захирада қолади ва фақат 77-дақиқага келибгина майдонга тушади. Ва шунда ҳам Зидан унга ишонишда давом этади: «Бэйл майдонга тушганда «Реал» яхшироқ ўйнай бошлайди», — деганди француз.

    2017/18 йилги мавсум — Гарет учун фаолиятидаги сўнгги муваффақиятли йил бўлади: барча мусобақаларда 21 та гол ва 7 та голли узатма. Шунингдек, Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль» дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилади. Аммо Бэйл шу мавсумнинг ўзида сезиларли даражада пастга шўнғийди. Зидан унинг ўрнига кўпроқ Иско ва Асенсиога ишонч билдиради ва мавсум охирида ундан қутулишни кўзлайди. Аммо шу вақтда Зидан ва Роналду «қироллик клуби»ни тарк этиши ҳақида эълон қилади. Шу тариқа Бэйл Мадриднинг асосий юлдузига айланиб қолади. Аммо «Реал» сингари у ҳам ўша мавсумда ўзига юклатилган вазифасини бажара олмайди. Зиданнинг ўрнига келган Хулен Лопетеги ишдан бўшатилгач, Сантьяго Солари бошқарувни ўз қўлига олади, аммо унинг саргузаштлари ҳам ҳеч қанча давом этмайди. Зидан ўз вазифасига қайтганидан кейин эса Гарет унинг режаларига кирмаслигини аниқ қилиб айтади. Бэйл майдонга чиққанда эса мухлислар уни ҳуштаклар билан кутиб оларди. Бэйлнинг агенти Зиданни «унинг кетиши ҳамма учун яхши бўлади» деган гаплари учун унчалик яхши бўлмаган сўзлар билан «сийлаганди». Муносабатлар қайта тикланмаслиги аниқ эди, аммо Гарет барибир даромадли шартнома билан Мадридда қолишга қарор қилади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2019/20 йилги мавсумда Зидан Бэйлга ишонишга ваъда берди, аммо Гарет бу йилда ўзини тўлалигича голфга бағишлади. Ўзига берилган имкониятлардан эса умуман фойдаланмади — 20 та ўйин, бор-йўғи 3 та гол ва 2 та голли узатма. Ушбу мавсумда у кўпроқ захира ўриндиғидаги хурмача қилиқлари билан ёдда қолди. Бу «Олтин тўп»ни ютмоқчи бўлган 100 миллион евролик футболчининг «қироллик клуби»даги натижалари эди.

    «Тоттенҳэм»га қайтиш (ижара)

    Зидан билан тамомила муносабатлари бузилган ва «Реал»да бегона бўлиб қолган Бэйлнинг Лондонга қайтиш орқали фаолиятини қайта тиклаши кутилганди. Аммо бу ерда ҳам у умидларнинг ҳеч бирини оқламади (сўнгги 2 та ўйинни инобатга олмаганда, албатта). Жароҳатлар яна панд бера бошлади, бунинг устига Бэйлнинг ўзи ҳам тишини тишига қўйиб, тақдири учун курашадиган инсон эмаслиги кўриниб қолди. Унинг «Тоттенҳэм»да ўйнаб кетиши ҳам сўроқ остида турибди, боиси Моуриньонинг (ҳам) ундан ҳафсаласи пир бўлгани айтилмоқда.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    02.03.2021, 23:21   Изоҳ (0)   15650
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Рим императори», Мадрид ҳимоя қўрғони ва «ўзга сайёралик». Дунёнинг энг садоқатли футболчилари ҳақида

    02.03.2021, 22:05

    Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко ҳакамлик фаолиятини якунлади

    02.03.2021, 18:02

    Рамзан Қодиров: «Ҳамзат Чимаев UFC’дан кетмайди ва охиригача курашади»

    02.03.2021, 17:01

    Лэмпард, Роналдиньо, Кака. XXI асрда энг кўп гол урган ярим ҳимоячилар

    02.03.2021, 16:00

    «Ўша куни маст эдим». Пауло Коста Исраэл Адесаняга қарши жангдан олдин спиртли ичимлик ичганини тан олди

    02.03.2021, 15:03

    Винисиус Жуниор «Реал» сафидаги 100-ўйинини ўтказди. Фақат икки футболчи ундан ёшроқ вақтида бу натижага эришган

    02.03.2021, 14:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.