• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Рим императори», Мадрид ҳимоя қўрғони ва «ўзга сайёралик». Дунёнинг энг садоқатли футболчилари ҳақида

    Футбол тарихида ўз клубига 15 йилдан кўпроқ умрини сарфлаган кўплаб футболчилар бор, аммо улар фаолиятининг охирига келиб, барибир нисбатан кучсизроқ чемпионат ёки жамоага йўл олади. Бундай футболчилар сирасига Стивен Жеррард, Жон Терри, Хави, Андрес Иньеста, Икер Касильяс ва бошқаларни киритиш мумкин. Аммо ҳозир ўзини фақат бир жамоага бағишла(ёт)ган футболчилар ҳақида фикр юритамиз.

    Лионель Месси — «Барселона»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Месси 13 ёшидан бери «кўк-анорранглилар» тизимида бўлиб келмоқда. 2003 йилда асосий жамоада дебют қилган Лео бу вақт оралиғида 763 та ўйин ўтказиб, 658 та гол урди ва 34 та соврин қўлга киритди. Бунга яна ўнлаб шахсий мукофотларни ҳам қўшиш мумкин. Инкор этиб бўлмайдиган бир жиҳат борки, бугунги кунда «Барселона» деганда исталган инсон биринчи навбатда Мессини эслайди. Аргентиналикнинг каталон клуби билан шартномаси эса 2021 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. «Ўзга сайёралик» клубда қолиш ё кетиши фақатгина вақт масаласи бўлиб турибди. Воқеалар ривожи қандай кўриниш олишидан қатъи назар Месси «Барселона» тарихидаги энг яхши ҳужумчи бўлиб қолаверади.

    Серхио Рамос — «Реал»

    Фото: Twitter/@realmadrid

    Фото: Twitter/@realmadrid

    Рамос профессионал футболдаги илк қадамларини «Севилья»да бошлаган. Марказий ҳимоячи 2005 йилда, 19 ёшида «Реал»га ўтади. Рамос Мадридда ўтказган 16 йили давомида «қаймоқранглилар» билан 22 та соврин ютди. У 713 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 103 та гол ёздириб қўйган. Бундан ташқари Мадрид ҳимоя қўрғони Ла Лигада энг кўп сариқ карточка қайд этиш бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади. Аммо 2020/21 йилги мавсум якунида унинг «қироллик клуби» билан шартномаси якунига етади, янги шартномадан эса ҳозирча дарак йўқ.

    Мавзуга доир: «Ювентус»дан ПСЖгача. Серхио Рамоснинг кейинги манзили қаер бўлади?

    Марсело — «Реал»

    Фото: 90Min

    Фото: 90Min

    Аксарият бразилиялик иқтидорлар сингари Марсело ҳам анчайин ёш вақтида Европага йўл олган. 2007 йилда, 18 ёшида «Реал»га ўтган Марсело ортда қолган вақт мобайнида «қаймоқранглилар» сафида 530 та ўйин ўтказган ва 21 та соврин қўлга киритган. Унинг «Реал» сафидаги голлари сони эса 38 тани ташкил қилади. Умуман олганда, бразилиялик Мадридда жуда ажойиб мавсумларни (14 йил) ўтказди. Бироқ сўнгги пайтларда унинг клубдаги ишлари унчалик ҳам юришмаяпти, Зинедин Зидан уни асосан захирада қолдиришни афзал кўрмоқда. Марселонинг «Реал» билан шартнома 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади, бироқ у катта эҳтимол билан 2020/21 йилги мавсум якунида жамоани тарк этса керак. Афсуски, «Реал» ўз афсоналари билан муносиб хайрлашишни билмайди...

    Франческо Тотти — «Рома»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Тотти ҳақида тўхтовсиз гапириш мумкин. Профессионал фаолиятини 1992 йилда «Рома»да бошлаган Франческо бутсаларини ҳам айнан Рим клубида (2017 йилда) михга илади. У бошқа жамоада ўйнаш вариантини ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган ва доимо жамоасига содиқлигини айтиб келди. Шу сабабли унга «Император» лақаби берилади, Тотти эса бу номни ортиғи билан оқлайди. Тотти «Рома» билан 5 та совринга эга чиққан, тўғри, буни кимдир 25 йил учун кам дейиши ҳам мумкин, аммо римликлар ҳар доим ҳам ўзининг юлдузли таркиби ва катта молиявий имкониятлари билан мақтана олмаган. «Рома» таркибида 758 та ўйинда 307 та гол урган Тоттига ўз вақтида гранд жамоалардан таклифлар бўлган. Аммо «Император» уларнинг барчасини рад этиб келган. Ана шундай таклифлардан энг эсда қоларлиси 2005 йилда шахсан «Реал» президенти Флорентино Перес томонидан бўлганди. Перес ўша даврлар ҳисобларига кўра Франческога «космик» маош ваъда қилади. Тотти эса ўйлаб ҳам ўтирмасдан Роберто Карлос, Зидан, Гути, Бекҳэм, Рауль ва Роналдо сингари футболчилар билан бир жамоада ўйнаш имкониятидан воз кечади.

    Бу воқеадан кўп йиллар ўтгач Флорентино Перес шундай деганди: «Тотти менинг таклифимни рад этган ягона футболчи».

    Паоло Мальдини — «Милан»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Футбол тарихида Паоло Мальдини сингари ўйинчилар жуда кам. Чунки Мальдини нафақат фаолияти, балки ҳаёти давомида фақат бир клуб шарафини ҳимоя қилган. У ўзи тарбияланган «Милан»нинг асосий жамоасида 25 йил (1984—2009 йиллар) ўйнашдан ташқари ҳозирда клубнинг техник директори ҳам ҳисобланади. Шу вақт мобайнида у «россонери» билан 26 та совринга эга чиқди. Мальдини нафақат «Милан», балки футбол афсонаси сифатида ҳам миллионлар ўйини тарихида ўзининг ўчмас изини қолдирган. Мальдинининг «Милан»даги статистикаси қуйидагича: 901 ўйин, 33 та гол.

    Бошқа мақолалар: 

    • Қўшиқчидан журналистгача. Дунё футболи юлдузларининг «илҳом парилари» кимлар? (фото)
    • Дунёнинг энг келишган 5 футболчиси (фото) 

    02.03.2021, 22:05   Изоҳ (0)   14201
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко ҳакамлик фаолиятини якунлади

    02.03.2021, 18:02

    Рамзан Қодиров: «Ҳамзат Чимаев UFC’дан кетмайди ва охиригача курашади»

    02.03.2021, 17:01

    Лэмпард, Роналдиньо, Кака. XXI асрда энг кўп гол урган ярим ҳимоячилар

    02.03.2021, 16:00

    «Ўша куни маст эдим». Пауло Коста Исраэл Адесаняга қарши жангдан олдин спиртли ичимлик ичганини тан олди

    02.03.2021, 15:03

    Винисиус Жуниор «Реал» сафидаги 100-ўйинини ўтказди. Фақат икки футболчи ундан ёшроқ вақтида бу натижага эришган

    02.03.2021, 14:02

    ФИФА Ўзбекистонда VAR тизимидан фойдаланишга расман рухсат берди

    02.03.2021, 13:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.