• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистонда бош вазирга қарши намойишчилар ҳукумат биносига бостириб кирди (видео)

    Арманистон пойтахти Ереванда мухолифатчилар гуруҳи полиция тўсиғини ёриб ўтиб, ҳукумат мажмуаси биноларидан бирига кирди, деб хабар беради «Коммерсантъ». Улар бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди. Акция ташкилотчилари — «Дашнакцутюн» мухолифат партиясининг ёшлар иттифоқи.

    «Биз Пашиняннинг истеъфосини талаб қиламиз. Ўз акциямиз билан биз учун ёпиқ эшиклар йўқлигини ва биз ҳар қандай ҳукумат биносига кира олишимизни кўрсатдик», — дея «Интерфакс» акция иштирокчиларидан бирининг гапини келтирди.

    «РИА Новости» хабарига қараганда, мухолифатчилар биринчи қаватда акция ўтказган. Улар вазирликлар ходимларини Никол Пашинян тарафдорларининг митингида қатнашмасликка чақирган. Акция бир неча дақиқа давом этган.

    Фаоллар соқчилар постигача борган, аммо ўз йўлларини давом эттирмаган, улар мақсадлари бинони эгаллаб олиш эмаслигини айтган.

    Никол Пашинян бугун, 1 март куни Хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказди. «Бош вазир Никол Пашинян раислигида Хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Ташқи ва ички хавфсизлик кун тартибидаги масалалар, муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди», — дейилади ҳукумат хабарида.

    1 март куни кечқурунга Ереванда иккита митинг режалаштирилган: 18:00 да (Тошкент вақти билан 19:00) Баграмян шоҳкўчасида мухолифат йиғилади, бош вазир Никол Пашинян тарафдорлари эса 18:30 (19:30)да Республика майдонида тўпланади.

    23 февраль куни Арманистон бош вазири 1in.аm каналига берган интервьюсида 2020 йилнинг кузида Тоғли Қорабоғдаги можаро пайтида Ереван қўллаган «Искандер» ракеталари «портламаган ёки 10 фоиз қисмигина портлаган»ини айтган. Yerevan Today нашри журналистлари Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатряндан ушбу баёнотга изоҳ беришни сўраганида, у узоқ кулган ва «бўлиши мумкин эмас» деб жавоб берган. Шундан кейин у Никол Пашиняннинг таклифига биноан ишдан бўшатилган.

    Бу воқеадан кейин Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва ҳукуматнинг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилди. Баёнотга имзо чеккан 40 нафар юқори мартабали ҳарбий хизматчининг фикрича, Хачатрян «юзаки ўйланган ва асоссиз сабабларга кўра» ишдан бўшатилган.

    Никол Пашинян ҳарбийларнинг баёнотига жавобан Facebook орқали мазкур баёнотни «ҳарбий тўнтаришга уриниш» деб ҳисоблаётганини маълум қилди ва ўз тарафдорларини намойишга чиқишга чақирди. Пашинян, шунингдек, ҳарбийлар баёнотига имзо чеккан Бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни ҳам лавозимидан озод қилганини айтди.

    Аммо Арманистон президенти Армен Саркисян бош вазир Никол Пашиняннинг Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни ишдан бўшатиш ҳақидаги таклифини имзолашдан бош тортди. Бош штаб бошлиғини ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини президент аппарати ўрганиб чиққан ҳамда ҳуқуқшунослар ва экспертлар билан батафсил муҳокама қилинган. Улар ташаббус «бутунлай Конституцияга зид» деган хулосага келган.

    Шундан кейин Никол Пашинян президент Армен Саркисянга Бош штаб бошлиғини ишдан бўшатиш ҳақидаги арзномани қайтадан юборганини маълум қилди.

    2020 йил 10 ноябрь куни Тоғли Қорабоғ бўйича битим имзолангани, унга кўра Арманистон бир қатор ҳудудларни Озарбайжонга топширгани ҳақида хабар берилган эди. Мухолифат Пашиняндан «хоинлик» шартномасини имзолагани сабабли истеъфога чиқишни талаб қилди. Шундан сўнг бош вазир истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Ўшандан буён мамлакатда бош вазирга қарши намойишлар давом этиб келмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Арманистон Бош штаби Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди. Унинг ўзи буни ҳарбий тўнтаришга уриниш деб атади ва тарафдорларини намойишга чиқишга чақирди
    • Юзлаб мухолифатчилар туни билан Арманистон парламенти биноси ёнида қолди
    • Арманистон Мудофаа вазирлиги армия сиёсатдан ташқарида эканини маълум қилди
    • Арманистон президенти бош вазир Пашинян талаби билан Бош штаб раҳбарини ишдан бўшатишга рози бўлмади. Пашинян арзномани қайтадан киритди ва барчани митингга чақирди

    01.03.2021, 15:08   Изоҳ (0)   30080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистон президенти пойтахтнинг юбилейи куни туғилган биринчи чақалоққа Ашхобод деб исм қўйишни буюрди

    01.03.2021, 14:46

    Трамп 2024 йилда АҚШ президентлигига номзодини қўйиши мумкинлигини билдирди

    01.03.2021, 13:09

    Туркия Ойга учириш учун мўлжалланган гибрид ракетани ишлаб чиқди

    01.03.2021, 11:43

    WSJ: Эрон ядро битими бўйича АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишдан бош тортди

    01.03.2021, 11:11

    Россиялик эпидемиолог COVID-19 мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини айтди

    01.03.2021, 08:08

    Мьянма БМТдаги доимий вакилини Бош ассамблеяда давлат тўнтаришини қоралашга чақирганидан сўнг ўз лавозимидан четлатди

    01.03.2021, 07:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Систит — бу уят эмас!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.