• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Қашқадарёдаги махсус штабда геология қидирув ишлари муҳокамасига доир сайёр йиғилиш ўтказилди 

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12—13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида углеводород хомашё захираларини ошириш, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича берган топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида жойларда олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

    Қилинган ҳар бир иш ва режалаштирилган вазифаларни жойида ўрганиш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Қашқадарё вилоятида ташкил қилинган махсус штабда сайёр йиғилиш ўтказилди.

    Муҳокамалар асосида ўтказилган учрашувда углеводород хомашё захираларини ошириш бўйича масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари Нодир Муҳутдинов, Нефть ва газ илмий-тадқиқот, лойиҳалаш институти раҳбари Улуғбек Назаров, «Ўзбекгеофизика» АЖ раҳбари Анвар Тошқулов, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти раҳбари Равшанжон Юсупжоновлар иштирок этишди.

    Ўрганиш давомида, жорий йил бошидан буён бажарилган геология қидирув ишларининг бугунги ҳолати, 2020 йилда углеводород захираларини кўпайтириш ишларининг натижалари, бу борада 2021 йилда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида олиб борилаётган ишлар, шунингдек, геология қидирув ишларини самарали ташкил этиш ва жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

    Шунингдек, 2020 йилда геология қидирув ишларини олиб бориш ва ривожлантириш ишларига «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ўз вақтида етарли миқдордаги молиявий маблағларнинг йўналтирилиши натижасида 750 квадрат километр 3D сейсмик қидирув ишларининг бажарилганлиги, 6 та янги майдонларнинг бурғилаш ишларига киришилганлиги, 76 минг погон метрдан ортиқ бурғилаш ишлари амалга оширилганлиги, 33 та қудуқлар қурилиш билан тугатилганлиги ва бунинг натижасида 1 та «Ўртақум» янги кони очилиб, яна 2 та «Ўртабулоқ» майдонининг терриген Юра ётқизиқларида ҳамда «Жанубий Аққум» майдонида янги табиий газ захиралари аниқланганлиги ва якунда 20,1 миллиард куб метр табиий газ ҳамда 1,0 миллион тонна суюқ углеводород захиралари ўстирилганлиги қайд этиб ўтилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан қудуқларни бурғилашни ўз вақтида ташкил қилиш мақсадида зарур материал техник ресурсларни сотиб олиш учун 65 миллион долларлик шартномалар тузилиб, жиҳозларни етказиб бериш ишлари бошланди.

    Бу борада қилинган ишлар, белгиланган вазифалар борасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Геология департаменти раҳбари Гулмурод Мавлонов ўз ҳисоботини тақдим қилди.

    2021 йилда янги конларни очиш ва захираларни кўпайтириш мақсадида «Шўртан» ва «Учқир» конлари ҳамда уларнинг атрофидаги ҳудудларда 1370 квадрат километр  3D сейсмик қидирув ишларини бажариш, жамият балансидаги 4 та ҳамда Давлат геология қўмитаси томонидан таклиф этилган 15 та, жами 19 та янги майдонларда 170 минг погон метр ҳажмда излов қидирув бурғилаш ишларини олиб бориш, 50 та излов қидирув қудуқларини қурилиш билан тугатиш мўлжалланган.

    Бунда ва бурғилаш жараёнларини узлуксиз ташкил этиш, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда бажарилаётган ишларни ҳар бир ҳудуд кесимида, алоҳида ўрганиш натижасида йил якунига қадар 35 миллиард куб метр табиий газ ва 900 минг тонна суюқ углеводород захираларини кўпайтириш белгилаб олинган.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси томонидан геология қидирув ишларининг натижадорлиги майдонлардаги бурғилаш дастгоҳларининг етарли даражада моддий техник ресурслар билан таъминланганлигига боғлиқ эканлиги таъкидланиб, бу борада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирлар муҳокама қилинди. Тегишли раҳбар ва масъул мутахассисларга зарур кўрсатмалар берилди.

    «Ўзнефтгазбурғилаш ишлари» корхонаси раҳбари Улфат Амоновга бу борада мавжуд камчиликларни ҳал қилиш мақсадида керакли топшириқлар берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бурғилаш ишларини мувофиқлаштириш департементи Элёр Маматовга бурғилаш ишларини тез ва сифатли бажариш учун барча имкониятларни ишга солиш бўйича топшириқлар берилди.

    Геология қидирув ишлари доирасидаги бурғилаш ва бошқа зарур ишларни бажаришга 10 га яқин бурғилаш, геофизика ва илмий-тадқиқот ишларига ихтисослашган корхоналар пудратчи сифатида жалб этилган.

    Ўрганишлар давомида геология қидирув ишларини жадаллаштириш борасида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    Шунингдек, «Ўзбекгеофизика» АЖ ва Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти давлат корхоналари томонидан буюртма асосида бажарилаётган ишлар ва тадқиқотларнинг самарадорлиги масалалари ҳам таҳлил қилинди.

    «Ўзбекгеофизика» АЖ ва Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ маблағлари ҳисобига бажарилаётган ишларга замонавий геофизик ускуналар ва энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда нефть ва газ соҳасида кенг кўламли қидирув ишларини амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

    Бу борада «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан геология қидирув ишлари дастури доирасида 40 дан ортиқ шартномалар молиялаштирилаётганлиги ушбу ишларни бажариш учун мустаҳкам замин яратиши алоҳида таъкидланди.

    Ўз навбатида, дастурий комплексларни қўллаш орқали уларни замонавий талабларга мос ҳолда амалга оширишни бошлаш зарурлиги қайд этилди.

    Сўнгги йилларда янги конларини очишни илмий асослаш ва геология қидирув ишларининг янги йўналишларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар етарли даражада пухта бажарилмаётганлиги ва бу ишларга янгича ёндашиш зарурлиги, захираларни ҳисоблаш ишларидаги бир қатор камчиликларни бартараф этиш лозимлиги, излов бурғилаш ишларини лойиҳалаштириш ишларини замонавий даражада қайта ташкил этиш талаб этаётганлиги, шунингдек 3D сейсмик қидирув ишларини бажаришни янги босқичга кўтариш талаб этилаётганлиги таъкидланди.

    Бошқарув раиси томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ Конларни ишлатиш департементи раҳбари Сирожиддин Маллаев ва Шўртан, Устюрт, Газли, Водий, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари бош геологларига геология қидирув ишлари натижасида очилган янги конлар ва маҳсулот олинган қудуқларни қисқа муддатларда ишлаб чиқаришга жалб қилиш, бу орқали табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, жойларда олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигига эришиш, ишларни жадаллаштириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

    Жойлардаги ишчи ходимлар ва мутахасисларнинг самарали ишлаши ва дам олиши учун яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилиб, уларнинг саломатлиги энг муҳим масалалардан бири эканлиги таъкидланди.

    Ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимларга ишлаб чиқариш жараёнларини барча зарур анжомлар билан таъминлаш ҳамда саноат ва техника хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш устидан назоратни кучайтириш вазифаси топширилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан геология қидирув ишларини жадаллаштириш, захираларни ўстириш ва углеводород хомашёси қазиб олишни қўпайтириш борасидаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

    Нефть ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлашга инновацион технологияларни жорий қилишда, лойиҳалаштириш ва илмий кузатувга эътибор берилиб, айни шу орқали нефть ва газ конларини очиш, самарадорлигини орттириш, углеводород хомашёси захирасини кўпайтириш режалаштирилган.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    27.02.2021, 16:30   Изоҳ (0)   10484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда курсдошининг укаси билан содир бўлган жанжалдан сўнг, комага тушган Санъат институти талабаси ўзига келди

    27.02.2021, 16:03

    Ўзбекистонда никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш таклиф этилди

    27.02.2021, 15:10

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров сенатор бўлди

    27.02.2021, 14:10

    Тошкент вилоятида итлар сўйиб сотилаётгани тўғрисидаги хабар ўз тасдиғини топмади

    27.02.2021, 13:32

    Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи бир йилда 5,4 млрд долларга ошди

    27.02.2021, 13:13

    Тошкентда севган қизига нарса олиб бериш учун телефон ўғирлаган йигит ушланди (видео)

    27.02.2021, 12:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.