Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зарина Низомиддинова ўғли Саидумарнинг саҳифасига янги сурат жойлаштирди.

Фото: Instagram

Хонанда Милена Мадмусаева фолловерларини янги сурат билан хушнуд этди.

Фото: Instagram

Хонанда Ширин 27 февраль куни туғилган кунини нишонламоқда. Турмуш ўртоғи Нодир Зоитов унга атаб қўшиқ куйлади.

Шаҳзода Муҳаммедова янги сурат билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Умидахон имижини ўзгартирди. Хусусан, у сочининг рангини очартирди ва калталатди.

Фото: Instagram

Юлдуз Ражабова фолловерларининг «Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева дугонасининг қизи Ҳабибани туғилган куни билан табриклаб, унга планшет совға қилди.

Фото: Instagram

Ҳалимахон саҳифасига Юлдуз Усмонованинг концертига тайёргарлик жараёнидан видео жойлади.

Луиза Расулова саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

«Дизайн» кулги жамоаси вакили Абдураҳмон Мавлонов ижтимоий тармоқларда тарқалган дўкон сотувчисини ҳақоратлаётгани акс этган видеосига изоҳ берди. У саҳифасида жонли эфирда фолловерларининг шу ҳақдаги саволига жавоб берди.

«Ўзингиз кўчада шунақа вазият бўлиб қолса, уришасизми ёки уришмайсизми? Сизга бирон нарса деб, ташаб қолса? Эркак кишида бўлиб туради. ‘Пулинг кўпайиб кетдими, полвон?’ деса, шунақа жавобни кутганмидингиз?», — дейди Абдураҳмон Мавлонов фолловерига жавобан.

«Алам қилаётгани, ғийбат қилаётганлар эркак кишилар, кириб, изоҳларда онадан сўкишяпти. Ёқмаса, сур профилимдан. Нима энди, негативчиларнинг гапига қараб яшашимиз керакми? Хоҳлаганимизча яшаймиз. Эркак киши кўчада уришиб туради, уришдик ҳам дейлик, нима бўпти?. ‘Кучайиб кетибсизлар, пулларинг кўпайиб қолибди’ деб ёзибсизлар. Пулим бўлса, бўлмаса, шунақаман», — дейди Абдураҳмон Мавлонов.