• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Ал-вакил», «Сетора», «Уммон»: ўз даврида шуҳрат қозониб, сўнг тарқалиб кетган гуруҳлар (фото ва видео)

    Ўзбек эстрадаси тарихида минглаб хонандалар қатори ўзига хос ижоди билан из қолдирган ижодий гуруҳлар ҳам талайгина. 1990—2000 йилларда санъат оламига кетма-кет гуруҳлар кириб келдики, уларнинг ижод намуналари ўзбек ёшлари орасида кенг оммалашди. Ўша даврда ҳит даражасига кўтарилган тароналар бугунги кунда ҳам ўз тингловчиларини йўқотмай келмоқда. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов бир пайтлар машҳурликка эришиб, сўнг фаолиятини тўхтатган гуруҳлар ҳақида материал тайёрлади. Қуйидаги маълумотлар кишини болалик, ўсмирлик даврларига қайтариши шубҳасиз.

    Африкагача донғи кетган «Садо»

    1980 йилда навоийлик Мила Романиди ва тошкентлик Кумуш Раззоқовадан иборат «Садо» гуруҳи тузилади. Улар ўз сафига 16 ёшли Азиза Муҳамедова исмли қизни ҳам қўшишади. Ушбу трио дастлаб халқ йўлида ижро этиладиган қўшиқ ва лапарларни куйлаб, омма назарига тушади. Гуруҳ 1981 йили Ялтада ўтказилган халқаро мусиқий танловда биринчи ўринни қўлга киритгач, «Садо»нинг машҳурлик онлари бошланади. Европа, Африка мамлакатларида концертлар қўйган қизларнинг жамоадаги ҳамкорлиги салкам ўн йил давом этиб, 1989 йил гуруҳ парчаланиб кетади.

    Фото: Кумуш Раззоқованинг шахсий архиви

    Фото: Кумуш Раззоқованинг шахсий архиви

    Мила ва Азиза карьерасини хорижда давом эттириш мақсадида Москвага йўл олади. Уларнинг иккиси ҳам бугунги кунда Россияда яшаб, ижод қилмоқда. Кумуш Раззоқова эса «Наво» ансамблида Ҳасан ва Ҳусан Жўраевлар билан бирга яна трио таркибида ишлай бошлайди. 1991 йилга келиб Кумуш Раззоқова «Наво»ни тарк этади ва яккахон хонанда сифатида ижод қилишга киришади. У таниқли бастакор Дилором Омонуллаеванинг таклифи билан «Мен сени ҳеч кимга бермайман», «Ёмғир ёғди», «Икки дарахт», «Сиз ёқасиз менга ҳамиша», «Саратон» сингари қўшиқларни куйлаганидан кейин, ўзбек эстрадасида Кумуш Раззоқова номи пайдо бўлади. Хонанда 1994 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвонига лойиқ кўрилади. У айни пайтда Тошкент шаҳрида яшайди.

    Мудҳиш қотилликдан сўнг тарқалган «Ал-вакил»

    90 йиллар бошида ўзбек эстрадасида пайдо бўлган «Ал-вакил» гуруҳининг қўшиқларини ҳозиргача тингловчилар бисёр. Гуруҳнинг қўшиқларида реп йўналиши бошқа йўналишлар билан уйғунликда ўзгача кўриниш касб этгани учун ҳам ўша давр ёшлари жамоа тароналарини чинакам янгилик сифатида қабул қилади. «Шоҳсарой», «Бўм-бўш кўчалар», «Ажойиб тун», «Йиғламагин», «Дам-дам» сингари қўшиқлар шлягерга айланади.

    Фото: «Yandex.uz»

    Фото: «Yandex.uz»

    Гуруҳнинг икки вакили — Арсен Арутюнян ва Данис Сирагев 1999 йилда хонанда Лайлонинг ўлимида айбланиб судланади. Улар жазо муддатини ўтагач, Арсен 2012 йили Москвага кўчиб кетади. У аввалига Омар Ахе тахаллуси билан яккахон ижод қилади, сўнгра Арсен Гинзбург сифатида The АRS гуруҳи солисти сифатида танилади. Маълумотларга кўра, Данис Италияда яшайди.

    Қотилликдан олдин «Ал-вакил»ни тарк этган Али Бабаев Тошкент шаҳридаги тунги клубларда дижейлик қилиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Гуруҳ лидери Музаффар Охунжонов бироз муддат Шоҳрух реп ижодий жамоасида ишлаганидан кейин, 2011 йилда юрак хуружидан вафот этади.

    Бир йил ичида шуҳрат қозониб, сўнган «Жоним»

    1999 йилда Вагиф Закировнинг таклифи билан ташкил этилган «Жоним» гуруҳи қисқа вақт ичида машҳурликка эришади. Икки дугона — Зилола Мусаева ва Нателла бир неча ой давомида ўнлаб қўшиқлар куйлаб, «Ўтиб кетади» номли дебют альбомини ёзади. Ушбу альбомдаги «Ўтиб кетади», «Қарама кўзларимга» каби ҳит қўшиқлар ёшлар орасида кенг оммалашиб, гуруҳ қизларини элга танитади.

    Аммо «Жоним»нинг фаолияти узоққа бормайди, яъни бир йилдан сўнг гуруҳ тугатилади. Нателла ўзини оилага бағишлаш ниятида санъатни тарк этишга қарор қилади. Зилола Мусаева эса 2000 йилда «Тарона рекордс» продюсерлик компанияси билан шартнома тузиб, Шаҳзода тахаллусида ижодини давом эттиради. У 21 йилдирки, ёшу кексанинг севимли хонандаси сифатида эътибор қозонмоқда.

    «‘Жоним’ гуруҳи ҳозирда йўқ. Мен ўз фаолиятимни ‘Жоним’ гуруҳидан, дугонам Нателла билан бошлаганман. У кейинчалик оилани танлади. Ҳозирда бахтли оила бекаси, фарзандлари бор. Орадан анча вақт ўтиб, ‘Жоним’ гуруҳини янги таркибда қайта ташкил қилгандим. Лекин у ҳам тарқаб кетди», — дейди хонанда Шаҳзода.

    МДҲ мамлакатларида машҳурликка эришган «Дадо»

    «Дадо» гуруҳи 1999 йилда Тошкентда ака-ука — Алишер ва Рустам Мадумаровлар томонидан тузилган. Улар дастлаб «Анор» гуруҳида фаолият юритишгач, янги гуруҳ ташкил этиш ғоясини амалга оширишга киришишади. Сўнгра иккиси дадасининг хотирасига бағишлаб, «Дадо» (тожик тилида «дада» маъносини билдиради) гуруҳига асос солишади.

    Фото: «Yandex.uz»

    Фото: «Yandex.uz»

    2008 йилгача жўшқин фаолият юритган гуруҳ нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ мамлакатларида ҳам машҳурликка эришади. Уларнинг «Юрагим», «Беном», «Дадо-надо» каби қўшиқлари хит даражасига кўтарилади. Алишер Мадумаров 2014 йилда солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбланиб, суд ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

    2020 йилнинг декабрь ойида гуруҳ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 7 йилдан сўнг яна ижодни қайта тиклаб, янги қўшиқларини эълон қилишини таъкидлашганди. Бироқ ҳозирча «Дадо»нинг янги ижод маҳсуллари оммага ҳавола этилганича йўқ.

    «Фаёд» гуруҳи

    1999 йилда продюсер Алишер Нишонов томонидан тузилган «Фаёд» гуруҳи ҳам тез орада шуҳрат қозонади. Икки қиз – Раъно ва Виктория Шиндинадан иборат жамоанинг илк таронаси «Наврўз» бўлиб, бу «Фаёд»га чинакам машҳурлик олиб келади ва ҳозиргача севиб тингланади. Гуруҳ асосан, ўзбекона миллий қадриятлар, урф-одатлар ва халқ термаларини куйга солиб, мухлислар эътиборини тортади. Уларнинг «Алла», «Чаманда гул» каби бир қанча тароналари ҳам ўз тингловчиларига эга. Айниқса, Тоҳир Содиқов билан ижро этган «Барглар» дуэти ёшлар орасида кенг оммалашган. Гуруҳ 2001 йилда «Ниҳол» мукофоти билан тақдирланади.

    Фото: «Yandex.uz»

    Фото: «Yandex.uz»

    2003 йилда гуруҳ ҳеч қандай низо ва келишмовчиликларсиз фаолиятини тўхтатади. Жамоадаги қизлар мустақил ижод қилиш истагида ўз йўлини танлашга қарор қилишади. Раъно бугунги кунда Америкада яшайди. Виктория эса Тошкентда. У «Фаёд» гуруҳини сақлаб қолиш мақсадида «Виктория Фаёд» тахаллуси билан хонандаликни давом эттиряпти.

    Афсонавий «Сетора»

    Ўзбек эстрадаси тарихининг ёрқин саҳифаларидан жой олган «Сетора» гуруҳининг ижод маҳсуллари бугунги кунда ҳам дунёнинг турли нуқталарида жаранг сочиши шубҳасиз. Гуруҳ қизлари – Комила Хаджаева, Феруза Латипова ва Лайло Галиева Глиер номидаги мусиқа мактабида бирга ўқишган. Улар ўқувчилик даврида «Олтин юлдузлар» номли гуруҳ ташкил қилиб, таълим даргоҳида ўтказиладиган турли тадбирларда чиқишлар қилишади. Учала синфдош мактабни битиргач, профессионал ижодни бошлаш арафасида гуруҳни қайта номлаш ҳақида бош қотиришади. Тожик тилида юлдуз маъносини англатувчи «ситора» ва уч созли мусиқа асбоби «сетор» сўзидан бирини танлаш устида чуқур ўйланишади. Сўнгра «Сетора» номини танлашади ва шу тариқа 1998 йилнинг 1 март санасидан гуруҳ фаолиятини бошлайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур трио «Тарона рекордс» продюсерлик компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Гуруҳ таниқли бастакорлар – Шаҳноз ва Руслан Шарипов томонидан яратилган «Оҳим», «Сенга», «Аждодлар руҳи», «Сен борсан» каби қўшиқларни ижро этиб, қисқа фурсатда машҳурлик чўққисини забт этади. Гуруҳ қизлари 2000 йили «Ниҳол» мукофоти, 2002—2004 йилларда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони билан тақдирланади.

    2007 йили учала дугона «Сетора»ни тарк этиб, танаффус эълон қилишади. Улар бунинг сабабини — улғайиш, ўз йўлини топиш ва шахсий ҳаётга кўпроқ аҳамият қаратиш каби бир қанча омиллар билан боғлайди. Орадан бир неча йил ўтиб, қизлар «Сетанҳо» номи остида янги гуруҳ тузади. Лекин «Сетанҳо»нинг фаолияти узоққа бормайди. Қизлар 15 йиллик танаффусдан сўнг, «Сетора» номини ҳуқуқий томондан қайтариб олган бўлса-да, бироқ аввалгидек биргаликда ижод қилишгани йўқ. Лайло ва Комила айни пайтда Тошкентда яшаётган бўлса, Феруза АҚШда ижодини давом эттиряпти.

    «Квартет»дан «Марказ»га

    Фото: «Yandex.uz»

    Фото: «Yandex.uz»

    2004 йилда фаолиятини бошлаган «Квартет» гуруҳи «Квартачка» қўшиғи билан танилади. 2010 йилга келиб оммага маълум бўлмаган айрим сабаблар туфайли жамоа тарқалиб кетади. «Квартет» аъзолари – Дилшод Ғиёсов ва Жавлон Асатуллаев кейинчалик «Марказ» гуруҳини ташкил этиб, бир неча йил ижод қилишади ва ушбу жамоа ҳам тугатилади.

    Клипларсиз машҳур бўлган «Уммон»

    Фото: «Yandex.uz»

    Фото: «Yandex.uz»

    «Уммон» гуруҳи севги-муҳаббат, айрилиқ мавзулардаги қўшиқлари билан видеоклипларсиз машҳурликка эришган. 2007—2008 йилларда ёшлар орасида катта аудитория эга бўлган мазкур гуруҳ ҳам орадан ўн йилдан зиёд вақт ўтиб, ўзаро келишмовчиликлар ва турли муаммолар сабаб аста-секин тарқалди. Жамоа аъзоси Шоҳруҳ Исамуҳаммедов санъат соҳасини буткул тарк этган бўлса, Зоҳид Ризқиев ва Жасур Рафиқов эса якка хонанда сифатида ижод қилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Максим: 2000 йиллардаги хит қўшиқлар ижрочиси нима сабабдан санъатни тарк этган? (фото, видео)
    • Gangnam Style, Мr.Saxobeat сингари қўшиқлари бир кунда хит бўлган ижрочилар ҳозир нима билан банд? (видео)

    26.02.2021, 13:47   Изоҳ (0)   81051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: СанЖай рафиқаси билан ажрашдими? Биткоин сотиб олган Муниса, ЙПХ ходими образидаги Аҳад Қаюм

    25.02.2021, 22:25

    «Қора ният» сериали юлдузи Эда Эже коронавирусни юқтириб олди

    25.02.2021, 21:56

    Фарҳод Алимов Райҳондан аввал уч марта уйланиб, ажрашгани ҳамда у билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    25.02.2021, 14:36

    Женнифер Лопес, Ким Кардашьян ва 20 йил аввалгидан кўра яхшироқ кўринишга эга бўлган бошқа юлдузлар (фото)

    25.02.2021, 11:59

    Instagram: Тошкентга келган Лола, Ҳалимадан кечирим сўраган Аҳад Қаюм, курашишга чорлаётган Муниса

    24.02.2021, 22:25

    Кир ювиш машинасидан от фермасигача: Депп, Кидман ва бошқа юлдузлар илк гонорарини нималарга сарф этган? (фото)

    24.02.2021, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди



    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.