Футбол бўйича Европа Лигаси мусобақасининг 1/16 финал жавоб ўйинлари 25 февраль, пайшанба куни бўлиб ўтди.
УЕФА матбуот хизмати мазкур ўйинлар асосида ҳафта рамзий терма жамоасини тузди.
Ундан «Тоттенҳэм», «Рейнжерс» ва «Мольде»нинг икки нафардан футболчиси ўрин олди.
Европа Лигасида ҳафта рамзий терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон: Андреас Линде («Мольде»);
Ҳимоячилар: Киран Тирни («Арсенал»), Александр Сирота («Динамо» Киев), Александер Бах («Славия»);
Ярим ҳимоячилар: Дави Классен («Аякс»), Деле Алли («Тоттенҳэм»), Эйрик Улланд-Андерсен («Мольде»), Райан Кент («Рейнжерс»);
Ҳужумчилар: Карлос Винисиус («Тоттенҳэм»), Херард Морено («Вильярреал»), Альфредо Морелос («Рейнжерс»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)