«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Польшалик футболчи 1/8 финал доирасида «Лацио»га қарши кечган дастлабки ўйинда (4:1) битта гол урди. Бу унинг учун Чемпионлар Лигасидаги 72-гол бўлди.
Шунингдек, қуйидаги футболчилар ушбу совринга даъвогарлик қилганди:
- Оливье Жиру («Челси») — «Атлетико М»га қарши ўйинда (1:0) гол;
- Жоау Канселу («Манчестер Сити») — «Боруссия М»га қарши учрашувда (2:0) 95% узатмалар аниқлиги;
- Ферлан Менди («Реал Мадрид») — «Аталанта»га қарши ўйинда (1:0) гол ва 87% узатмалар аниқлиги.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)