• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда суғориш мавсумида сув танқислиги сабаб уни тежашга қаратилган чора-тадбирлар тасдиқланди

    Ўзбекистон Президентининг 24 февралдаги қарори билан мамлакатда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Стратегия доирасида қуйидагилар таъминланади:

    • ирригация тизими каналларининг бетон қопламали қисми 35 фоиздан 38 фоизгача ошиши, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,63 дан 0,66 гача ошиши;
    • сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар 526 минг гектардан 424 минг гектаргача камайтирилиши;
    • Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларидаги 518 та насос агрегати ва 807 та электродвигатель замонавий энергия тежамкорларига алмаштирилиши, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмоли 7,6 миллиард кВт/соатдан 7,15 миллиард кВт/соатгача камайтирилиши;
    • сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш 308 минг гектардан 1,1 миллион гектаргача, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологияси 121 минг гектардан 822 минг гектаргача етказилиши;
    • шўрланган майдонлар 1926 минг гектардан 1888 минг гектарга, шу жумладан, ўртача ва кучли даражада шўрланган ерлар 581 минг гектардан 532 минг гектаргача қисқартирилиши;
    • ер ости сув сатҳи муаммоли ҳолатда (0-2 метр) бўлган суғориладиган ер майдонлари 988 минг гектардан 900 минг гектаргача камайтирилиши;
    • қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 232 минг гектар суғориладиган ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилиши;
    • дарё ва сойларда 6 та гидрологик пост қурилиши ва қайта тикланиши, 6 та гидрологик пост рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланиши;
    • Smart Water («Ақлли сув») рақамли технологияси асосида сувнинг ҳисоби юритиладиган сув хўжалиги объектлари сони 18 576 тагача етказилиши;
    • 60 та йирик сув хўжалиги объекти рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилиши;
    • Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 1688 та насос станциясидаги 5231 та насос агрегатининг электр энергияси истеъмоли ва сув сарфи ҳисобининг мониторинги онлайн режимда олиб борилиши;
    • мавжуд мелиоратив кузатув қудуқларининг 2100 тасида рақамли технологиялар орқали мониторинг олиб борилиши;
    • сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида жами 124 та лойиҳа амалга оширилиши, суғориш учун сув етказиб бериш харажатларининг 9 фоизи сув истеъмолчилари томонидан қопланиши таъминланади.
    Аввалроқ 2021 йил суғориш мавсумида сув таъминоти меъёрга нисбатан 25 фоиз кам бўлиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Бу, ўз навбатида, шундай технология ва ускуналарга талабни оширади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, томчилатиб суғориш тизимлари ва қувурлар ишлаб чиқариш учун 2021 йил февраль—апрель ойларида 35-40 минг тонна полиэтилен зарур. Шу боис сув тежовчи технологиялар учун зарур бўлган полиэтилен ва полипропилен учун импорт божи 1 октябргача бекор қилингани айтилди.

    Сув танқислиги шароитида экинларни кўллатиб суғориш ва сувни зовурга ташлаб қўйишнинг ҳар бир ҳолати фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади, сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш, сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатилади ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганларга нисбатан кескин чоралар кўрилади.

    Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини кузатишда ахборот технологиялари, географик-ахборот тизимлари, масофадан туриб зондлаш технологиялари ва учувчисиз учиш аппаратларидан кенг фойдаланиш тўғрисида кўрсатма берилди.

    Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва аҳоли ўртасида сувни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишни ташкил этиш борасидаги ҳуқуқий онгни ва маданиятни ошириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилади.

    Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзгидромет» маркази, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар кейинги йилларда сув таъминоти ва сувдан фойдаланишни таҳлил қилган ҳолда 2021 йил ёзги суғориш мавсумида кутилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

    Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилади.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказилди

    26.02.2021, 19:31   Изоҳ (0)   21086
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Намангандаги «Бунёдкор» маҳалласида вилоят ҳокимининг вақтинчалик уйи қад ростлади

    26.02.2021, 19:16

    «80 минг нафар хотин-қизнинг муаммолари 3 ойда ҳал этилди» – Шавкат Мирзиёев «аёллар дафтари» ҳақида

    26.02.2021, 19:05

    «Энг ачинарлиси, аёлларни хўрлаш ва омма олдида сазойи қилиш оддий ҳолатга айланиб бормоқда» – Шавкат Мирзиёев

    26.02.2021, 18:40

    Шавкат Мирзиёев: «Афсуски, барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит, имконият яратиб бера олмаяпмиз»

    26.02.2021, 18:22

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонни туғилган куни билан табриклади

    26.02.2021, 18:10

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    26.02.2021, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ Зеленскийни четлатиш бўйича ишларни бошлади” — Украина собиқ бош вазири

    Дунё | 5 июн, 19:40

     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

    Реклама | 5 июн, 19:30

    Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 5 июн, 19:24

    Ёзги мавсум учун хушбўй ҳидга эга 10 та аёллар атири

    Лайфстайл | 5 июн, 19:09

    Мумбайдан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 19:05

    Трамп Байденнинг президентлик давридаги соғлиғини текширишни буюрди

    Дунё | 5 июн, 18:50

    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

    Реклама | 5 июн, 18:00

    Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел хавфи эълон қилинди

    Ўзбекистон | 5 июн, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.