• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Вашингтон-Москва-Анқара учбурчагидаги ноаниқликнинг Россия ва дунёга таъсири қандай?

    Навбатдаги таҳлилий мақоласида «Дарё»нинг халқаро сиёсат эксперти, россиялик сиёсатшунос Михаил Магид АҚШ-Туркия-Россия учлигидаги ўзаро алоқаларининг халқаро муносабатларга таъсири ҳақида фикр юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    Қорабоғ урушидан сўнг Россияда арманпараст ва турк-озарпараст лоббилар ўртасида кураш авж олди. Шу кураш доирасида Давлат Думаси депутати Виталий Милонов Тергов қўмитаси бошлиғи А.И. Бастрикинга мурожаат билан чиқди, унда шундай дейилади:
    Россия ва хориж матбуотида доимий равишда Туркиянинг Россия миллий манфаатларига зид бўлган ғоялари ва манфаатларини илгари сурувчи, Тоғли Қорабоғ ва Сурияда тинчлик ўрнатилишида Россиянинг ролини пасайтириб кўрсатувчи материаллар чоп этиб борилмоқда. Ушбу материаллар муаллифи Инновацион ривожланиш институти исломшунослик маркази раҳбари бўлган К. Семёновдир. К. Семёнов ўз баёнотларида Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғдаги тажовузини очиқчасига оқлайди ҳамда Туркия олиб бораётган ташқи сиёсатнинг аҳамияти ва Россиянинг халқаро майдондаги сиёсатининг самарасизлигини тарғиб қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Нималар бўлмоқда? Ўйлашимча, қуйидаги ҳолат юз бермоқда. Россияда арманпараст ва турк-озарпараст лоббилар ўртасида кураш кетмоқда. Биринчи гуруҳнинг имкониятлари жуда кўп ва сабаблари аниқ, у билан кучли медианинг алоқаси яхши. Иккинчи гуруҳ эса шуҳрати ва таъсир кучи мазкур имкониятларга қаршилик қила олмайдиган шахслардан иборат. Аммо қайсидир маънода можаро Россиянинг икки йўналишли сиёсатини кўрсатиб беради.

    Россия Ливия, Сурия, Жанубий Кавказ (Озарбайжон армияси Арманистон армиясини Туркиянинг кенг ҳажмдаги ёрдами эвазига мағлуб этган, ваҳоланки, Россия Арманистоннинг ҳарбий иттифоқчиси ҳисобланади) ҳамда Анқара ва Киев ўртасида қалин ҳарбий-саноат борасидаги альянс вужудга келаётган Украинада Туркияга рақиб сифатида намоён бўлмоқда. Жанубий Кавказда Арманистоннинг тор-мор этилиши Туркия мазкур ҳудудда маҳкам ўрнашиб олишига имкон яратди. Бу эса Россиянинг минтақадаги таъсир монополиясига зарба бериб, шимолий Кавказни таҳдид остига қўяди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аммо бошқа тарафдан, Россия АҚШнинг оёғига болта уришни истайди (АҚШнинг Россия компаниялари ва олигархларига қарши қаратилган санкция сиёсатини қийинлаштириш мақсадида), бу болта эса Туркияни НАТОдан чиқариб олиш ёки АҚШ ва Туркия ўртасидаги бўшлиқни янада чуқурлаштиришдан иборат. Бунинг учун Россия Туркия билан дўстлашишга, унга C-400 ракеталарини сотишга (иккинчи партияни етказиб бериш борасида муҳокамалар бўлиб ўтмоқда), Оққуюда АЭС қуришга тайёр. Буларнинг барчаси бир неча миллиард доллар туради. Рус-турк товар айланмаси 25 миллиард долларни ташкил қилади, давлатлар Суриядаги таъсир зоналари бўлинишида Остона формати ва тўғридан-тўғри музокаралар олиб боради.

    Россияга дўст бўлмаган собиқ президент Дональд Трамп маъмурияти АҚШнинг Сурия масалалари бўйича махсус элчиси Жеймс Жеффри замонида ушбу муаммога ечим топа олди. Яъни у Туркия ва Россияни Сурия ва Ливияда бир-бирига қарши қўя олди (Туркия Россиянинг икки иттифоқчисини мағлуб этди: Идлибда Асад, Триполида Ҳафтар қўшинлари турк аскарлари томонидан яксон этилди). Трамп Конгресснинг Туркияга қарши қаратилган деярли барча санкцияларини блоклаб қўйди ва бу нарса унга Туркияни Россияга қарши фойдаланишга имкон берди. Ҳозирги маъмурият бундай ҳаракатларни ҳозирча амалга оширмаяпти. Унда янги Жеффри бор, йўқлигини ёки унинг Анқара билан муносабатлари қандай бўлишини билмаймиз.

    Ҳозирча, Байден маъмурияти бутун дунё билан худди қаттиққўл ўқитувчи сингари мулоқот қилишга қарор қилганга ўхшайди. Улар барчага нима қилиш кераклигини уқтирмоқдалар. Хоҳ Россия бўлсин, хоҳ Хитой, ҳатто ўзларининг иттифоқчилари бўлган Ҳиндистон ва Саудия Арабистонига ҳам шундай муносабат қилмоқдалар.

    Ҳозирча улар нима учун бундай қилаётгани ҳамда ўз фикрини мухолиф ва дўстларига уқтиришда нимага суянаётгани маълум эмас. Агар АҚШ 1990-2000 йиллардаги куч-қудратга эга бўлмаган бугунги ҳолатида шундай сиёсатни давом эттирса, у ҳолда ХХР, Россия, Эрон, Туркия ва Покистондан иборат антиамерика альянси қаршисида қолиши мумкин. Бироқ бу ҳақда гапириш ҳали эрта, америкаликлар нима қилишини ҳозирча билмаймиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Эрдўғоннинг Кремль учун ноқулай сиёсий пантуркистик лойиҳалари ҳам бор. Улар собиқ Иттифоқ республикалари бўлган Марказий Осиё давлатлари билан Россиянинг у ердаги таъсирини камайтириш мақсадида доимий равишда алоқаларни яхшилаб боришга қаратилган. Шубҳасиз, Туркия манфаатларининг Россия манфаатлари билан тўқнашуви Ливиядан тортиб Украинагача бўлган бир нечта ҳудудда юз бермоқда. Аммо АҚШнинг аксилтурк сиёсати натижасида рус-турк альянси қанчадир муддатга ҳақиқатга айланиши мумкин.

    Лоббистлар жангига қайтамиз. Россияда лоббистларнинг икки гуруҳининг мавжудлиги маълум даражада унинг ташқи сиёсати икки йўналишли эканини акс эттиради. Бироқ унинг қайси тарафга қараб ўзгариши нафақат Москвада, балки Анқара ва ҳатто Вашингтонда ҳам ҳал қилинади. Бу эса ҳар иккала лобби гуруҳларининг тақдирига таъсир қилади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    25.02.2021, 14:47   Изоҳ (0)   45416
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда суд биринчи марта эркак кишига собиқ хотинига уй юмушлари учун товон пули тўлаш мажбуриятини юклади. Аёлнинг фойдасига 7,7 минг доллар тўлаш белгиланди

    25.02.2021, 14:24

    Россияда махфий маълумотларни Хитойга етказган эркак саккиз йилга колонияга ҳукм қилинди

    25.02.2021, 14:12

    Венесуэла президенти Мадуро Европа Иттифоқига ультиматум эълон қилди

    25.02.2021, 13:47

    Жо Байден Трампнинг АҚШга чет элликлар киришини тақиқловчи фармонини бекор қилди

    25.02.2021, 10:43

    Европа портларида рекорд ҳажмдаги — 23 тоннадан зиёд кокаин олиб кириш ҳолати фош қилинди

    25.02.2021, 08:22

    Испанияда генерал Франконинг охирги ҳайкали ўз жойидан олиб ташланди (фото+видео)

    25.02.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Ҳисобот учун фуқаронинг рухсатисиз ишга жойлаштириб қўйиш давом этмоқда. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.