Покистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қонунбузарларни таъқиб қилишнинг ғайриоддий усулини, яъни ғилдиракли коньки бошқаришни ўзлаштирмоқда. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Таъкидланишича, 20 миллион аҳолига эга Карачи шаҳрида полициянинг 20 кишилик махсус таркиби қонунбузарларни осон таъқиб қилиш учун ғилдиракли коньки машқларида қатнашмоқда. Полициячилар зинапоядан сакрашни, ҳаракат вақтида ўқотар қуролдан фойдаланишни ва тез ҳайдашни машқ қиляпти.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, шаҳардаги ўғрилар кўпинча ўткинчиларнинг ҳамён ёки телефонларини ўғирлаб, тор кўчаларда яширинишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ғилдиракли конькилар ўғриларни осон ва хавфсиз таъқиб қилишга ёрдам беради.
Шаҳар кўчаларида биринчи ғилдиракли коньки патруллари кейинги ойдан иш бошлайди.
Изоҳ (0)