• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Кубаликлар юрагига санчилган ханжар». Гуантанамо қамоқхонаси тарихи

    У ёки бу давлатнинг ҳудудида ҳарбий базаларга эга бўлиш халқаро ҳуқуқнинг энг баҳсли масалаларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда турли хорижий мамлакатларнинг мудофаа тизими органлари бошқа давлат ҳудудларидаги мингдан ортиқ объектларга эгалик қилиб келмоқда. Гуантанамо ҳам АҚШ эгалик қилиб келаётган АҚШнинг чет элдаги 700 дан ортиқ ҳарбий базаларидан бири ҳисобланади. АҚШ ва Куба азалий душман эканлиги инобатга олинса, Кубада АҚШ ҳарбий базаси қандай юзага келганлиги анчайин қизиқ мавзу. «Дарё» нашри сана муносабати билан Гуантанамонинг АҚШ ҳарбий базасига айланиши тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Бу база кубаликлар юрагига санчилган ханжардир.

    Фидел Кастро

    Гуантанамо жўғрофий ҳудуди

    Гуантанамо кўрфази Кубанинг жануби-шарқидаги энг катта кўрфазлардан бири саналади. Итальян сайёҳи Христофор Колумб Гуантанамо кўрфазини Шимолий Америкага қилган иккинчи сафари пайтида 1494 йилда кашф қилган. Ўша пайтларда испан конкистадорлари кўрфаз қандай стратегик аҳамиятга эга бўлишини тасаввур ҳам қила олмасди ва кўрфазни ўз ҳолига ташлаб қўйишади. Дастлаб инглизлар, кейинчалик америкаликлар кўрфазнинг қандай аҳамиятга эга эканлигини кўра билган ҳолда, доим кўрфазни ўз назорати остида ушлаб туришга интилиб келдилар. Бу ҳудудда, энг аввало, ҳарбий стратегиядан келиб чиққан ҳолда сиёсат юритилди.

    XIX асрнинг охирларига келиб, саноатлашишдан анча ортда қолиб кетган Испания бу ҳудудни бой бера бошлади. Расмий Мадрид Кубага мухторият берган бўлсада, кубаликлар испанларга қарши озодлик учун курашга отландилар. 1897 йилда Кубанинг катта қисми испан зулмидан озод бўлди ва кубаликлар ўзларини мустақил давлат сифатида эълон қилишди.

    1898 йилда АҚШ Испаниянинг куни битганини билган ҳолда испанларга қарши уруш эълон қилди. Расмий Мадрид капитуляцияга имзо чекди. Парижда АҚШ ва Испания расмийлари музокара столига ўтирдилар ва Испания Кубага нисбатан эгалик ҳуқуқидан воз кечди ва Кубанинг тақдирини белгилаш АҚШ ҳукумати зиммасига ўтди. АҚШ Куба билан биргаликда Пуэрто Рико, Филиппин ва Гуамни ҳам испанлар қўлидан тортиб олди.

     

     

     

     

     

     

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    Ғалабани нишонлаётган америкаликлар

    1901 йилда АҚШ таъсис мажлисини ташкил қилади ва бу мажлисга Куба конституциясини ишлаб чиқишни топширади. Таъсис мажлиси тарафидан конституцияга «Плат тузатиши» номи билан машҳур бўлган банд киритилади. Бу бандга кўра, АҚШ Куба мустақиллигини ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий қўшин киритиш ҳуқуқини қўлга киритади. «Плат тузатиши»нинг иккинчи банди эса очиқдан очиқ Куба мустақиллигини чеклаш ва суистеъмол қилишга қаратилган банд бўлади. «Плат тузатиши»нинг учинчи бандига кўра, АҚШ Куба мустақиллигини ҳимоя қилиш учун ҳарбий контингент киритилишини назарда тутган бўлса, еттинчи банди Куба ҳукуматини ҳарбий база учун ҳудуд ажратишга мажбур қиларди. АҚШ ҳукумати мазкур тартибга мувофиқ Куба ҳукуматидан Нипе, Хонда, Сенфуэгос ва Гуантанамо кўрфазларини ўз ҳарбий базасини ташкил қилиш учун талаб қилади, аммо кубаликларнинг норозилиги туфайли Хонда ва Гуантанамо билан чекланишга мажбур бўлади.

    1903 йилга келиб АҚШ Гуантанамо шаҳридан 15 мил (24 км) узоқликда жойлашган ҳудудда ўз ҳарбий базасини ташкил қилишга эришади. Натижада, АҚШ Кариб ҳавзасида ўз ҳукмронлигини таъминлайди ва шу йилнинг ўзида Панама каналини барпо қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг эвазига АҚШ ҳукумати Кубага 2000 доллар миқдорида ижара тўловини амалга оширишга ваъда беради. Бу тўлов кейинчалик 4000 долларга кўтарилади. 1903 йилдан бери Гуантанамо АҚШнинг душман ҳудудида жойлашган ҳарбий базаси бўлиб қолмоқда.

    Гуанатанамо ижара шартномаси муддатсиз бўлиб, шартномага кўра, икки тарафнинг розилиги билангина ижара шартномаси бекор қилиниши келишиб олинган, бироқ Куба ҳукумати АҚШдан Гуантанамони ташлаб чиқишни бир неча бор сўраган бўлсада, ҳозирга қадар АҚШ ҳарбий кучлари Гуантанамони тарк этмай келмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    Гуантанамодаги АҚШ денгиз флоти

    Куба инқилобининг Гуантанамога таъсири

    1959 йилда Фидел Кастро ҳукумати диктатор Фулхенсио Батиста режимини тўнтариб ташлайди. Гаванада АҚШга тегишли барча мулклар миллийлаштирилади, аграр ислоҳот ўзтказилади. Фидел Кастро Гуантанамо учун АҚШ ҳукумати тўлаётган ниҳоятда кам маблағни олишдан бош тортади ва АҚШдан Гуантанамони тарк этишни талаб қилади. Аммо АҚШ Гуантанамо борасида расмий Гавана билан ҳеч қандай музокара ўтказмаслигини маълум қилади. Натижада, Куба инқилоби амалга ошган бўлсада, бу Гуантанамо ҳарбий базаси тақдирини ўзгартира олмайди.

    Кариб инқирози ижобий ҳал этилгач, АҚШ ва Совет Иттифоқи Гуантанамо икки мамлакатнинг муносабатларига келажакда ҳеч қандай хавф туғдирмаслигига келишиб олишади. АҚШ тарафи Гуантанамодаги кубаликларни Фидел Кастро режимига қарши қайрамасликни, Москва эса Куба ҳукуматини Гуантанамо базасига қарши бирор бир қўпорувчилик ҳаракатлари олиб бормасликка кўндириш мажбуриятини олади. 1964 йилда Куба ҳукумати Гуантанамога ичимлик суви етказиб беришни тўхтатиб қўяди, натижада АҚШ ҳукумати Гуантанамода озиқ-овқат, ичимлик суви ва электр энергия манбасига эга бўлиш учун ҳаракат қилади ва бунинг уддасидан чиқади. Гуантанамо тўлалигича ўз эҳтиёжларини қондирадиган базага айланади.

    Фото: Google Photos

    1970 йилларга келиб Хитой, Албания, Шимолий Корея мамлакатларининг БМТдаги вакиллари Совет Иттифоқини Гуантанамодаги вазиятга кўз юмганликда айблаб чиқади. Бунга жавобан Совет Иттифоқининг БМТдаги вакиллари эса ҳар сафар Гуантанамо масаласи кўтарилганда мажлисни тарк этишга мажбур бўлади.

    Ўтган асрнинг 90 йилларидан бошлаб АҚШ ҳукумати Гуантанамодаги ҳарбий базасида махсус қамоқхона ташкил қилади. Шунингдек, базада Гаитидаги давлат тўнтариши натижасида ўз ватанидан қочиб чиққан гаитиликларга ҳам бошпана берилади. АҚШ денгиз қўриқлов хизмати Гуантанамо яқинига келиб қолган кубаликларга ҳам Гуантанамода яшашлари учун лагер ажратади. Кубаликлар лагерида исёнлар, қотилликлар ортиши оқибатида АҚШ кубаликларни 1995 йилда Озодлик оролига кетишларига изн беради. Шу вақтга қадар Гуантанамода 45 мингга яқин гаитиликлар ва кубаликларга бошпана берилди.

    Гуантанамодаги баъза ҳозирда АҚШнинг хориждаги энг катта базаси ҳисобланади. Базада иккита аэродром, 1500га яқин турли аҳоли ва машғулот объектлари, озиқ-овқат омборхонаси, турли кўнгилочар масканлар, теннис кортлари, бейсбол майдончаси, отчопар, сузиш ҳавзалари мавжуд. База 10 мингга яқин ҳарбий таркибни, улкан ҳарбий кемаларни ремонт қилиш учун ўз ҳудудига сиғдириши мумкин.

    2002 йилда Гуантанамодаги база бутун дунёга машҳур бўлиб кетади. 2002 йилнинг январь ойида АҚШ ва унинг иттифоқчилари Гуантанамога Афғонистондан толибон ва экстремистик гуруҳ аъзоси сифатида дастлабки 20 маҳбусни олиб келишади. Гуантанамодаги ҳарбий база қамоқхонага айлантирилгани ортидан бу ерда 750 нафардан зиёд терроризм айби билан ушланган маҳбус ушлаб турилади. Маҳбусларнинг учдан бир қисми маълум бир вақтдан сўнг ўз ҳукуматларининг юрисдиксиясига бериб юборилади. Ҳозирги пайтда Гуантанамода 160 дан ортиқ маҳбус сақланаётгани айтилади.

    Фото: Google Photos

    2009 йилда президент Барак Обама Гуантанамодаги қамоқхонани ёпиш ҳақида қарор қабул қилган бўлсада, аммо ҳамон бу қарор ижроси кечиктириб келинмоқда. Халқаро Амнистия ташкилоти ва бир қатор инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилувчи ташкилотлар Гуантанамодаги маҳбусларга нисбатан ноинсоний муносабатлар қилинаётгани муносабати билан АҚШ ҳукуматини танқид қилиб келади. Расмий Вашингтон эса бу айбловлар ортидан бир қатор ҳарбийларни ўз лавозимидан четлаштирди. Гуантанамони ёпиш масаласи бугун ҳам АҚШ сиёсатчиларининг кун тартибидаги мавзуси бўлиб келмоқда.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    24.02.2021, 13:23   Изоҳ (0)   103469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ: Коронавирус пандемияси 2022 йил бошида тугаши мумкин

    24.02.2021, 12:54

    Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси наркобарон Колбаевнинг гуруҳи ҳақидаги маълумот учун 1 млн доллар мукофот таклиф қилди

    24.02.2021, 11:53

    Microsoft раҳбари АҚШга уюштирилган киберҳужумга Россиянинг алоқадорлиги бўйича далиллар борлигини маълум қилди

    24.02.2021, 11:17

    Халқаро космик станцияда ҳаво сизиб чиқишини аниқлаш учун кислород ишлаб чиқариш тизими ўчирилди

    24.02.2021, 10:42

    The Guardian: Қатар футбол бўйича Жаҳон Чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритгач, у ерда 6500 дан ортиқ муҳожир ҳалок бўлган

    24.02.2021, 10:05

    Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили мамлакат мухолифатига мурожаат қилиб, ҳужумга даъват этди

    24.02.2021, 09:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.