21 февраль куни Жанубий Кореянинг жануби-шарқий қисмида кенг миқёсли ўрмон ёнғини бошланди. Ёнғин аллақачон Андонг ва Ечон шаҳарлари яқинидаги тахминан 255 гектар ўрмонни йўқ қилди. Бу ҳақда Yonhap нашрига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Reuters

Икки мингга яқин ўт ўчирувчи ва ўнлаб махсус техника ёнғин билан курашмоқда. Кучли шамол туфайли ёнғин тез тарқалмоқда.

Маҳаллий ҳокимият фикрига кўра, ёнғин маҳаллий аҳолининг чиқиндиларни ёндириши оқибатида келиб чиққан.