Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Блогер, филолог, адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова 1990 йилларда ўзбек тили ёзувида кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтиш сиёсий мотив сабабли бўлганини айтди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Фото: видеодан скрин

Фото: видеодан скрин

«Аввал бошида алифбони нимага ўзгартирганмиз? Буни ҳеч ким рад этмайди, сабаб — сиёсий мотивлар. Мен ўша вақтларда алифбони ўзгартириш тарафдорлари бўлган, уни амалга оширишни қўллаб-қувватлаган устозларимдан бу ҳақда сўраганман… Одатда лексия вақтлари жавоб беришмас эди. Кейинроқ эса бизнинг ўзимизга ‘Биз дунёни ўзбекча англашимиз керак. Советча англашдан қочишимиз керак. Ҳамма нарсамиз янги бўлиши керак. Совет ўтмишидан қочмоқчимиз’, деб айтишар эди. Хуллас, сиёсий мотивлар сабаб бўлган. Буни ҳеч ким рад эта олмайди. Бугун ҳам ўша мотивлар турибди», — деган у YouTube’даги «Улар» лойиҳаси учун берган интервьюсида.

Шаҳноза Соатова лотин алифбосига ўтиш бўйича 1993 йилги қонунга тўхталиб, у амалга оширилиши кераклигини таъкидлади. «Қонун бўлганидан кейин бажарилиши ҳам керак-да. Бу масала устида яна қандай баҳс бўлиши мумкин?!», — деган блогер.

Шунингдек, адлия вазирининг маслаҳатчиси лотин алифбосидаги 4 та ҳарф (o‘, g‘, sh, ch — таҳр.) масаласида ҳам фикр билдириб, филолог 4 та ҳарфнинг ўзгариши саводга жуда ҳам қаттиқ таъсир қилмаслигини айтиб ўтган.

«Бу борада ҳам 2 йилча аввал жиддий баҳс қилган эдик. Бу нарса асосан техник жиҳатга боғлиқ. Улар бироз ноқулай. Биз ўзбек тилининг электрон луғатларини яратмоқчимиз. Ҳалиги белгилар эса сўзни иккига бўлиб ташлаяпти. Электрон мусаҳҳиҳ эса уни икки сўз деб ўйлаб ва бу масалани ҳеч қанақасига ҳал қилиб бўлмаяпти. Бизда электрон мусаҳҳиҳ тўлиқ ишламайди. Бутун дунё ҳал қилган техник масалани биз ҳал қила олмай, атрофида айланиб юраверамиз. 4 та ҳарф ўзгаргани саводга жуда ҳам қаттиқ таъсир қилмаса керак, деб ўйлайман», — деган Шаҳноз Соатова.

Маълумот учун, ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилиши белгиланган. Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар