Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 22 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда Илҳом Маҳкамов номзодини транспорт вазири лавозимига маъқуллади. Бу ҳақда Парламент матбуот хизмати хабар берди.
2020 йилнинг октябрида Илҳом Маҳкамовга Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилганди. Унга қадар транспорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.
Аввалги транспорт вазири Элёр Ғаниев 2020 йилнинг августида бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган, шундан буён ушбу лавозим вакантлигича қолганди.
Изоҳ (0)