• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ҳакамни тепгани учун 10 йилга футболдан четлатилган «Нефтчи» футболчиси озодликка чиқарилди

    Футбол бўйича Ўзбекистон Про Лигасининг 2019/20 йилги мавсуми 20-туридан ўрин олган «Нефтчи» — «Турон» учрашувида ҳакамни тепган «Нефтчи» футболчиси Жамшид Тўрақулов озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Нефтчи» ФК

    Фото: «Нефтчи» ФК

    Қайд этилишича, Жамшид Тўрақулов билан биргаликда Фарғона клубининг бошқа бир футболчиси Достон Тошматов ҳам 19 февраль, жума куни суд залидан озодликка чиқарилган.

    Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг «Tribuna.uz» нашрига маълум қилишича, 15 февраль куни ўтган суд мажлисида Фарғонадаги ўйинни бошқарган ҳакамларнинг ўзлари ҳам иштирок этиб, футболчиларга нисбатан ҳеч қандай адовати йўқлиги, уларнинг озод этилишларига қарши эмасликларини билдирган. 19 февраль куни эрталаб суд мажлиси бўлиб, кечга яқин суд ҳукми эълон қилиниб, футболчилар озодликка чиқарилган. Шунингдек, Мурзоев футболчиларга нисбатан ЎФА тартиб-интизом қўмитаси тайинлаган жазолар ҳали амалдалигини маълум қилди.

    Шунингдек, Мурзоев футболчиларга нисбатан ЎФА тартиб-интизом қўмитаси тайинлаган жазолар ҳали амалдалигини маълум қилган.

    Жамшид Тўрақулов ва Достон Тошматовга нисбатан ЎФА тартиб-интизом қўмитаси тайинлаган жазо чоралари ҳали амалда. Бу масалада ҳам мурожаат этиб, қандайдир ечим излашга ҳаракат қилиб кўрамиз. Ҳар ҳолда футболчиларнинг ўзлари ҳам хато қилганини тўлиқ англаб етган. Бўлиб ўтган ишлардан жуда ҳам пушаймон. Улар тўғри йўлга қайтишига ишонамиз. Буёғига уларнинг тарбияси ва кейинги ҳаёти ҳақида ҳам қайғуришимиз керак.

    Камолиддин Мурзоев, Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмаси раиси

    Нашр Жамшид Тўрақуловнинг отаси Лочин Тўрақуловнинг фикрларини ҳам тақдим этди. У ўғлини бир ой давомида кўрмаганини таъкидлаган.
    Қарийб 40 кун терговда бўлди, ўғлим. Ундан кейин иш судга оширилди. Оқибатда бир ой ўғлимиз билан кўриша олмадик. Шунча вақт Фарғонадаги «Тоштурма»да эди. 15 февраль куни биринчи суди бўлди. Бугунги суддан кейин эса шукрки, уйга ўғлимиз билан қайтдик. Хурсандчиликдан ҳамма уйимизга келяпти. Клубдагилар ҳам жойларга хат билан чиқиб, ёрдам беришди. Судда ҳам қатнашишди. Суднинг якуний ҳукмига кўра, 3 йил, 9 ойга уй қамоғида бўлади дейишди. Яъни, кечки соат 22:00 дан саҳарлаб 06:00 гача ташқарига чиқиши мумкин эмас экан. Шунга қарамай мен ҳам, онаси ҳам, қариндошлар, ҳаммамиз Жамшид бағримизга қайтганидан жуда ҳам хурсандмиз. 20 кун ичида апелляция беришимиз мумкин экан. Ҳали адвокатимиз билан яна маслаҳатлашармиз.

    Лочинбек Тўрақулов, Жамшид Тўрақуловнинг отаси

    Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»—«Турон» учрашуви тугаганидан кейин «Нефтчи» футболчилари ва мухлислар ҳакамларга ташланганди. Вазиятларнинг бирида фарғоналиклар ўйинчиси учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга оёқ билан зарба берган. Кейинчалик ҳакамга зарба берган футболчи 98-рақамли Жамшид Тўрақулов эканлиги маълум бўлганди.

    Шундан сўнг ўйиндан кейин юзага келган тартибсизликларда иштирок этган беш нафар шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани ва олти кишига нисбатан жиноят иши очилгани, улар орасида икки нафар «Нефтчи» футболчилари ҳам борлиги ҳақида хабар берилганди.

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ ва Ички ишлар вазирлиги «Нефтчи» — «Турон» учрашувининг ташкилий ишларига масъул барча ташкилотлар билан ҳамкорликда учрашувда юзага келган можаро бўйича суриштирув ишлари олиб борганди. Суриштирув натижаларига кўра қуйидагича қарорлар қабул қилинганди:

    • «Нефтчи» клуби футболчиси Жамшид Тўрақулов учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга қасддан тан жароҳати етказгани учун унга нисбатан ЎФА Интизом кодексининг 5.6 ва 5.49-бандларига асосан 10 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлатиш интизом чораси қўлланди;
    • «Нефтчи» клуби футболчилари Шерзод Абдураимов, Санжар Зокиров ва Жамшид Қобулов учрашув бош ҳакамига ҳужум қилганлиги учун уларнинг ҳар бири ЎФА Интизом кодексининг 5.48-бандига асосан 1 йил муддатга футболдан четлатилди ва 15 миллион сўмдан жаримага тортилди;
    • «Нефтчи» клуби футболчиси Достон Тошматов учрашув ёрдамчи ҳаками Сайлавовга нисбатан тажовузкор ҳаракат қилганлиги учун Интизом кодексининг 5.49-бандига асосан 10 та расмий учрашувга дисквалификация қилинди;
    • Учрашув якунлангандан сўнг мухлислар футбол майдонида ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, «Нефтчи» футбол клуби масъуллари жамоат тартибини сақлаш билан боғлиқ етарлича чоралар кўрилишини таъминламагани учун «Нефтчи» футбол клубига нисбатан Интизом кодексининг 5.4-бандига асосан 3 та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиш ва 100 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланди.

    Мавзуга доир: Видео: Ўзбекистонда мағлубияти уларнинг ёш мухлисларини йиғлатадиган футбол жамоалари ҳали ҳам бор. Яп-янги далил — фарғоналик болакай

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    19.02.2021, 23:32   Изоҳ (0)   70373
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маҳмуд Муродов: «Флойд Мейвезерни Ўзбекистонга олиб келамиз»

    19.02.2021, 23:02

    Маҳмуд Муродов Санчесни нокаутга учратгани ҳақида: «Бу натижадан қониқмадим»

    19.02.2021, 22:01

    Ҳабиб Нурмагомедов: «Реал» мухлисиман, бироқ «Барселона»нинг буюклигини ҳеч қачон инкор қилмайман

    19.02.2021, 21:00

    Одил Аҳмедов Эктор Купернинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетишига нима сабаб бўлганини айтди

    19.02.2021, 20:01

    Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

    19.02.2021, 19:18

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Азиз Ғаниев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

    19.02.2021, 18:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22

    АҚШда тиббий самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 6 август, 13:10

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.